Рузибоев Хайдарали Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “РНК интерференция технологияси асосида янги биотехнологик ғўза навлари яратиш” 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/В228.
Илмий раҳбар: Буриев Забардаст Тожибоевич, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор, Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: RNAi технологияси ёрдамида Кокер-312 линиясининг PHYA1 RNAi генотипли шаклларини олиш ва маҳаллий ғўза нави билан дурагайлаш орқали янги, тола сифати яхшиланган биотехнологик нав яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизил, узоқ-қизил нур таъсирини фоторецепторлар орқали ўзлаштирилишини назорат қилишга алоқадор PHYA1 гени учун pHellsgate-8_PHYA1 RNAi вектор конструкциялари тузилган;
илк бор pHellsgate-8_PHYA1 RNAi вектор конструкциясини трансформация қилиш орқали регенерант эмброид ғўза ўсимликлари олинган;
Кокер-312 (G. hirsutum L.) линиясининг PHYA1 RNAiгенотипли шакллари яратилган;
Кокер-312 линиясига pHellsgate-8_PHYA1 RNAi вектори киритилган транформантлар T3-1_7 да PHYA1 транскриптлари 70 % гача, T3-31_10 ўсимликларида эса ~ 25 % гача камайганлиги очиб берилган;
ўрта толали маҳаллий ғўза нави асосида PHYA1 RNAiгенотипли тола сифати яхшиланган, эртапишар ва серҳосил янги ғўза навини яратиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
РНК интерференция технологияси асосида янги биотехнологик ғўза навлари яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрта толали (G. hirsutum L.) маҳаллий ғўза нави асосида PHYA1 RNAiгенотипли тола сифати яхшиланган, эртапишар, ҳосилдор ҳамда агрономик кўрсаткичлари юқори бўлган янги «Порлоқ-1» биотехнологик ғўза нави учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№NAP 00146, 2017 й.). Натижада вектор конструкциялар трансформацияси орқали янги линиялар олиш ва янги биотехнологик ғўза навлари яратиш имконини берган;
«Порлоқ-1» ғўза нави Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари фермер хўжаликларининг 105 минг гектардан ортиқ пахта майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 01/20-27-сон маълумотномаси). Натижада «Порлоқ-1» ғўза навидан сифатли тола кўрсаткичларига эга юқори ҳосил олиш имконини берган;
ўрта толали (G.hirsutum L.) ғўза навлари селекциясига замонавий RNAi технологияси
И5-ФҚ-0-89870 рақамли «Порлоқ ген-нокаут ғўза навларини супер элита уруғларини ишлаб чиқариш ва доимий кўпайтириш» мавзусидаги инновация лойиҳасида ғўза навларининг дастлабки уруғчилигини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 14 мартдаги 4/1255-655-сон маълумотномаси). Натижада RNAi технологиясини қўллаш орқали яратилган линиялар орасидан янги биотехнологик навлар яратиш ва уларнинг сифатли элита авлодли уруғликларини тайёрлаш имконини берган.