Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳо Лим Сонгнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек ва уйғур тилларининг қиёсий-типологик таҳлили (фонетик ва график тизим асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2295.
Илмий раҳбар: Маҳмадиев Шавкатжон Суюнқулович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек ва уйғур тиллари фонетик ва график тизимининг шаклланиши ҳамда тарихий тараққиёти, қиёсий-типологик ва этнолингвистик хусусиятлари, сингармонизм ҳодисаси ва ундаги товуш ўзгаришларини тасниф қилиш усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва уйғур тилларида яратилган матнлардаги фонетик ва график хусусиятлар, имло қоидаларида кузатилган ҳар хилликлар далилланиб, араб имлосига хос бўлган ҳамза ва айн каби махсус ҳарфларнинг чиғатой имлосида кенг ишлатилгани ҳамда уларнинг ҳозирги ўзбек ва уйғур тилларида анъана бўлиб қолган орфографик хусусияти аниқланган;
ҳозирги ўзбек ва уйғур имлосининг ўзгариш жараёни миллий уйғониш давридаги “Татар имлоси”, “Ўзбекча тил қоидалари”, “Уйғурча ёзув йўллари” каби манбалар орқали очиб берилиб, икки тил унли товушларининг талаффузи ва уларнинг ёзувда акс этиш жиҳатлари асосланган;
араб ёзувли чиғатой тили матнларида ишлатилган алиф ҳамза [ﺇ], алиф мадда [آ], фатҳа [ﹷ], касра [ﹻ], замма [ﹹ] каби ҳаракат белгиларининг ёзувда позицион қўлланиши, уларнинг фонетик вазифалари ҳамда миллий уйғониш давридаги туркий араб ёзувларининг абжад тизимидан алифбо тизимига ўзгариш жараёни далилланган;
ҳозирги ўзбек тили имлоси билан ислоҳ қилинган уйғур имлоси ўртасидаги орфографик ўхшашлик ва фарқларга аниқлик киритилиб, уйғур тилидаги товуш алмашинуви, тушиб қолиши ёки орттирилиши сингари фонетик ҳодисаларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили субстрат қатламида сақланиб қолган трансформацияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек ва уйғур тилларининг қиёсий-типологик таҳлили (фонетик ва график тизим асосида) муаммосини тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва уйғур тилларида яратилган матнлардаги фонетик ва график хусусиятлар, имло қоидаларида кузатилган ҳар хилликлар далилланиб, араб имлосига хос бўлган ҳамза ва айн каби махсус ҳарфларнинг чиғатой имлосида кенг ишлатилгани ҳамда уларнинг ҳозирги ўзбек ва уйғур тилларида анъана бўлиб қолган орфографик хусусияти асосида олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2017-2020-йилларга мўлжалланган ПЗ-20170927147-сонли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 26-декабрдаги 01/4-2789-сон маълумотномаси). Натижада туркий тилшуносликка доир маълумотлар базаси ўзбек ва уйғур тилларининг ёзуви тарихига доир фикрлар билан бойитилган;
ҳозирги ўзбек ва уйғур имлосининг ўзгариш жараёни миллий уйғониш давридаги “Татар имлоси”, “Ўзбекча тил қоидалари”, “Уйғурча ёзув йўллари” каби манбалар орқали очиб берилиб, икки тил унли товушларининг талаффузи ва уларнинг ёзувда акс этиш жиҳатлари асосланган тавсифларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-21091506-сонли “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасининг бажарилишида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-январдаги 04/1-97-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилига ўзлаштирилган араб ва форс номларини янада аниқроқ ифодалаш ва ёзиш имконияти пайдо бўлди. Масалан, “х” ва “ҳ” ҳарфини чалкаштириб юбориш ёки “қ” ва “к” ҳарфини алмаштириш каби кенг тарқалган хатоларга йўл қўймайдиган исмларнинг луғати яратилишига хизмат қилган;
араб ёзувли чиғатой тили матнларида ишлатилган алиф ҳамза [ﺇ], алиф мадда [آ], фатҳа [ﹷ], касра [ﹻ], замма [ﹹ] каби ҳаракат белгиларининг ёзувда позицион қўлланиши, уларнинг фонетик вазифалари ҳамда миллий уйғониш давридаги туркий араб ёзувларининг абжад тизимидан алифбо тизимига ўзгариш жараёни тўғрисидаги хулосалардан Жанубий Корея Республикасининг Ҳанкук чет тиллар университетидаги Марказий Осиё фанлари илмий-тадқиқот институтида 2022-2023-йилларда бажарилган 2022-2193001-рақамли “Натионал суппорт прожеcт фор спеcиал фореигн лингуаГЭС – Девелопмент анд публиcатион оф Казакҳ техтбоокс (А1, А2, Б1, Б2) (Махсус хорижий тилларини миллий қўллаб-қувватлаш лойиҳаси – қозоқ тили дарсликларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш (А1, А2, Б1, Б2))” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг бажарилишида фойдаланилган (Ҳанкук чет тиллар университетидаги Марказий Осиё фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-январдаги 20240108-07-12-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар ўртасидаги лисоний маданият фарқларининг аниқ кўринишини тақдим этиш ҳамда замонавий ўзбек, уйғур ва қозоқ тиллари ўртасидаги фонетик ва график фарқлар ҳақидаги маълумотлар билан дарсликларнинг мукаммаллаштиришга эришилган;
ҳозирги ўзбек тили имлоси билан ислоҳ қилинган уйғур имлоси ўртасидаги орфографик ўхшашлик ва фарқларга аниқлик киритилиб, уйғур тилидаги товуш алмашинуви, тушиб қолиши ёки орттирилиши сингари фонетик ҳодисаларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили субстрат қатламида сақланиб қолган трансформацион хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан Р.Б.Сулейменов номидаги Қозоғистон Шарқшунослик институтининг 2020–2022-йилларга мўлжалланган АП-08856359-сон “Туркий Уйғониш даври Марказий Осиё интеллектуал тарихи контекстида (Х-ХВИ асрлар)” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Р.Б.Сулейменов номидаги Қозоғистон Шарқшунослик институтининг 2024-йил 7-февралдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада туркий линвомаданиятда алоҳида ўрин эгаллайдиган қозоқ этнолингвистикаси ўзбек ва уйғур каби туркий халқларнинг лисоний маданиятига оид янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish