Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Жамшид Акмал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хлорорганик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида нефт маҳсулотларида эрийдиган коррозия ингибиторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3599.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нормухаммад, кимё фанлари доктори; Бердимуродов Элёр Тўхлиевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хлорорганик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида таркибида азот сақлаган коррозия ингибиторларини олишнинг иқтисодий самарадор технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хлорорганик аралашма, диетаноламин, моноетаноламин, аммиак, ёғ кислоталари асосида углеводородларда эрийдиган коррозия ингибиторлар олинган;
таркибида азот бўлган ПФ-1, АФМД-2, АФМТ-1, МПО-1 маркали коррозия ингибиторларни оптимал нисбатлари ва физик –кимёвий,механик хоссалари аниқланган;
олинган углеводородларда эрийдиган коррозия ингибиторларни газ-конденсат, нефт ёқилғиларига қўллашнинг мақбул нисбатлари аниқланган;
углеводородларда эрийдиган коррозия ингибиторлари нефт маҳсулотлари муҳитидаги коррозия тезлигини 0,0004 г/м2·с гача, ва ҳимоялаш даражасини 98,6% гача яхшилаганлиги исботланган;
металл конструксияларни коррозиядан ҳимоялаш даражасини яхшилаш учун таркибида азот сақлаган коррозия ингибиторларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хлорорганик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида нефт маҳсулотларида эрийдиган коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида азот сақлаган, углеводородларда эрийдиган ПФ-1 ва АФМД-2 маркали коррозия ингибиторлари “Бухоронефтгазпармалаш” АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Бухоронефтгазпармалаш” АЖнинг 2024 йил 14 февралдаги 02/БТ-149-сон маълумотномаси). Натижада хлорорганик чиқиндиларни қайта ишлаш асосида таркибида азот сақлаган коррозия ингибиторларни ишлаб чиқариш имконини берган;
АФМТ-1, МПО-1 маркали углеводородларда эрийдиган коррозия ингибиторлари “Бухоронефтгазпармалаш” АЖ нинг газ-конденсат қудуқларида амалиётга жорий қилинган (“Бухоронефтгазпармалаш” АЖнинг 2024 йил 14 февралдаги 02/БТ-149-сон маълумотномаси). Натижада, углеводородларда эрийдиган коррозия ингибиторлари газ-конденсат қудуқларининг ишлаш муддатини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish