Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонқулов Аликул Амиркуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бинар тўлдирувчилар асосида термик барқарор полимер қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 05.05.05 – Иссиқлик техникасининг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т660.
Илмий маслаҳатчилар: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик; Узаков Гулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.K/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Муртазаев Қувандик Мустафаевич, техника фанлари доктори доцент; Нормуродоа Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бинар тўлдирувчилар асосида термо-физик хусусиятларга эга бўлган полимер материалларни ресурстежамкор, экологик хавфсиз технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каолин, вермикулит ва УНТ асосидаги бинар тўлдирувчилар билан термопластик ва термореактив полимерларни модификациялаб термик барқарор маҳсулотлар олинган, ҳамда уларнинг мақбул нисбатлари ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом ашёлар асосидаги бинар тўлдирувчилар билан полиэтилен, полипропилен, пентопласт, фтор атомли полимерлар ва эпоксид смолаларни модификациялаш натижасида ижобий термо-физик ва физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлган полимер материалларда микроконцентрацион эффектлар аниқланган;
модификацияланган полимерларнинг термо-физик хусусиятлари, термобарқарорлик, ёнғинбардошлик ҳамда физик-механикавий хоссаларига бинар тўлдирувчиларнинг таъсир этиш механизми асосланган;
эпоксид смоласи ва бинар тўлдирувчилар асосида олинган полимер қопламаланинг термо-физик, ёнғинбардошлик, ва физик-кимёвий хусусиятларига тўлдирувчиларнинг таъсири тадқиқ этилиб, уларнинг адгезияси 2,1% гача яхшиланганлиги исботланган;
бинар тўлдирувчилар билан модификацияланган эпоксид смоласи асосидаги полимер қопламаларнинг техник талаблар меъёридаги кислород индекси 26% ва тутун ҳосил қилиш коэффициенти 390 м2/кг гача яхшиланганлиги исботланган;
модификацияланган полимерларнинг термо-физик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг структуравий шаклланиш механизмининг назарий ва экспериментал асослари ўрганилган ҳамда кенг қўлланилаётган аналогларга нисбатан эксплуатацион хоссаларига таъсири юқори эканлиги аниқланган;
бинар тўлдирувчилар асосида термик барқарор полимер қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилди ҳамда мазкур технология кенг фойдаланиладиган аналогларга нисбатан 21% га самарадор эканлиги техник-иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бинар тўлдирувчилар билан термопластик ва термореактив полимерларни модификациялаш асосида термик барқарор полимер қопламалар олишнинг, янги технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
каолин, қавариқланган вермикулит ва углерод нанотрубкалари асосидаги бинар тўлдирувчилар билан тўлдирилган термопластик ва термореактив полимерлар “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” да коррозияга барқарор полимер қопламалар сифатида амалиётга жорий қилинган (“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2023 йил 24 июлдаги ОП02/БО-2684-сон маълумотномаси). Натижада, бинар тўлдирувчилар билан модификацияланган, юқори ҳароратларга чидамли полимер материалларни олишнинг самарадор технологияси ишлаб чиқиш имконини берган;
полиэтилен, полипропилен, фторполимерлар ва эпоксид смоласи асосида каолин, қавариқланган вермикулит ва углерод нанотрубкалари билан юқори даражада тўлдирилган полимерлар “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” да иссиқликдан ҳимояловчи қопламалар сифатида амалиётга жорий қилинган (“Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2023 йил 24 июлдаги ОП02/БО-2684-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган ҳароратга барқарор полимер материалларни иқтисодий самарадорлиги хорижий аналогларига нисбатан ўртача 24 % га ошириш имконини берган.
бинар тўлдирувчилар билан тўлдирилган эпоксид смоласи асосидаги юқори ҳароратга чидамли полимер композициялар “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” корхонасида ёнғиндан ҳимояловчи, термик барқарор қопламалар сифатида амалиётга жорий қилинган (“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2023 йил 24 июлдаги ОП02/БО-2684-сон маълумотномаси). Натижада, бинар тўлдирувчилар билан модификациялаш орқали ҳароратбардош қопламанинг механик мустаҳкамлигини 30% га оошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish