Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Умида Мансуровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг семантик-прагматик таҳлили (“кўз”, “қўл” ва “юрак” компонентли иборалар мисолида)”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil125.

Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонетлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг ўзбек тили материали асосида мазмун-моҳиятини  аниқлаш ва матнда қўлланиш хусусиятларини семантик-прагматик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек тилида фаол қўлланувчи кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг прагматик, лингвокультурологик, когнитологик, парадигматик  ва  синтагматик хусусиятлари очиб берилган;

кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг миллий-маданий моҳияти ҳамда сўзлашув, бадиий-публицистик матндаги семантик-прагматик ва функционал-стилистик хусусиятлари асосланган;

инсон тана аъзолари билан боғлиқ соматик фраземаларнинг ўз  семантик майдонининг кенглиги, эмоционал-экспрессив жиҳатдан ранг-баранглиги билан ўз қатламидаги иборалардан жиддий фарқланиши, нисбий коммуникатив устунлиги ҳамда фаоллиги аниқланган;

кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг бадиий-публицистик матнлардаги эксплицит ва имплицит ифодаланиш усуллари аниқланиб, уларнинг концептуал белгиларни ифодаловчи лексикографик хусусиятлари далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг семантик-прагматик таҳлилини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

соматик фраземаларнинг ўзбек халқ оғзаки ижоди, хусусан, ўзбек мифологияси тилида қўлланилиши хусусидаги хулосалар «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги Ф1-F8-0-19919 рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11-914 cон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши натижасида ўзбек мифологиясида кўз тегмоқ, юрак солмоқ, қўл олмоқ каби соматик компонентли ибораларнинг ўзбек халқ маросимлари семантикасини очиб бериш имконини берган;

кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Ўзбек тилининг фразеологик луғати», «Ўзбек тилининг этимологик луғати» ва туркий тилларга оид бир қатор лексикографик манбаларга қиёслаб чиқарилган айрим хулосаларидан ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» (2012–2016) мавзуидаги фундаментал лойиҳанинг бир йўналиши бўлган «Ўзбек тили лексикаси мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 89-03-2142-cон маълумотномаси). Натижада кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземалар асосида мустақиллик давридан сўнг яратилган ҳамда луғатларда акс этмаган иборалар изоҳлари мукаммалаштирилган;

ўзбек халқ мақоллари ва достонлари таркибида айрим соматик ибораларнинг қўлланилиши ҳақидаги хулосалар «Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари» мавзусидаги ХТ-Ф2-004 рақамли ёш олимлар фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги 89-03-1408-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек халқ достонлари ва мақоллари таркибида учрайдиган айрим соматик компонентли иборалар семантикасини ёритишга хизмат қилган;

замонавий ўзбек шеърияти ва насрида қўлланилган соматиккомпонентли фраземаларнинг ёзувчи ва шоирлар томонидан ижодий-семантик ўзгаришларга учраши, индивидуал-муаллиф ибораларининг ҳосил бўлиши, фразеологизмларнинг турли узуал ва окказионал вазифалари ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги «Садоқат» ижодий тўгараги ёш ижодкорларига маърузалар қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 31 сентябрдаги 01-03/95-сон маълумотномаси). Илмий хулосаларнинг амалиётда қўлланилиши тўгарак аъзолари бўлган ёш ижодкорларнинг бадиий асар яратиш жараёнида энг муҳим воситаларидан бири поэтик тил эканлигини теранроқ англашларига кўмаклашган;

тилимизнинг нодир бойлиги бўлган фразеологик бирликларнинг жонли нутқда кенг қўлланилиши ва нутқ маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телеканалининг «Айвон» кўрсатуви ҳамда «O‘zbekiston» телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телеканалининг 2018 йил 3 апрелдаги 14-01-306 сон ва Ўзбекистон миллий телерадиоканалининг 2018 йил 15 майдаги 0818-1-87-cон маълумотномалари). Натижада кўрсатувлар мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish