Жабарова Люция Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматчилар оилаларида ажралишнинг психологик хусусиятлари: сабаблари ва оқибатлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/P231.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори, профессор; Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий хизматчилар оилаларида ажралишнинг психологик хусусиятлари, сабаблари ва оқибатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчининг оиласида хиёнатнинг ижтимоий-психологик сабабларига кўра, жуфтни нотўғри танлаш, шахс хусусиятларининг етарлича шаклланмаганлиги, психофизиологик хусусиятларнинг жуфтни тасаввурлари, эҳтиёжлари ва қарашлари ҳамда қадриятларига мос келмаслиги, шунингдек, ҳарбий оилаларига хос бўлган қийинчиликлар туфайли собиқ турмуш ўртоқлар ва уларнинг фарзандлари саломатлигида салбий ўзгаришлар бўлиши асосланган;
ҳарбий хизматчилар оиласидаги ажримлар табиат, муҳитнинг ўзгариши оиладаги ижтимоий-психологик иқлимнинг трансформацияланишига, аёлларнинг муқим иш жойини топишдаги муаммоларни келтириб чиқарганлиги, шахслараро муносабатлардаги қатʼий тартиб-интизом, мулоқотнинг камлиги психик ва жисмоний зўриқиш, низолар, стрессларни, психологик дискомфортни кучайтирганлиги туфайли хизмат фаолиятида янги жойга қайта адаптация билан боғлиқ ҳолда интенсив кечиши далилланган;
ажрим ҳолатидаги ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал хусусиятларига кўра оилавий ажрим билан боғлиқ айбдорлик ва мажбурият ҳисси уларни авторитети юқори шахсларга нисбатан итоаткор, ён берувчанлик сифатларини кучайишига олиб келганлиги туфайли хавотирланишнинг устувор характерга эга эканлиги асосланган;
ҳарбий хизматчилардаги ижтимоий роллар билан боғлиқ кутувлар, рашқ ҳиссини намоён бўлишидаги бузилишларни бартараф этиш учун эмоционал барқарорлик, ҳиссий етукликни ривожлантириш орқали низолашувчанлик даражасини пасайтириш муҳимлиги туфайли ижтимоий-психологик тренинглар асосида коррексион адаптив таъсир этиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий хизматчилар оилаларида ажралишнинг психологик хусусиятлари: сабаблари ва оқибатларини ўрганиш натижалари асосида:
ҳарбий хизматчининг оиласида хиёнатнинг ижтимоий-психологик сабабларига кўра, жуфтни нотўғри танлаш, шахс хусусиятларининг етарлича шаклланмаганлиги, психофизиологик хусусиятларнинг жуфтни тасаввурлари, эҳтиёжлари ва қарашлари ҳамда қадриятларига мос келмаслиги, шунингдек, ҳарбий оилаларига хос бўлган қийинчиликлар туфайли собиқ турмуш ўртоқлар ва уларнинг фарзандлари саломатлигида салбий ўзгаришлар бўлишига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 27-апрелдаги 6-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-60-қ-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий оилаларда ажралиш жараёнининг ижтимоий-психологик сабаблари ва таъсирини аниқлаш имкони яратилган;
ҳарбий хизматчилар оиласидаги ажримлар табиат, муҳитни ўзгариши оиладаги ижтимоий-психологик иқлимнинг трансформацияланишига, аёлларнинг муқим иш жойини топишдаги муаммоларни келтириб чиқарганлиги, шахслараро муносабатлардаги қатʼий тартиб-интизом, мулоқотнинг камлиги психик ва жисмоний зўриқиш, низолар, стрессларни, психологик дискомфортни кучайтирганлиги туфайли хизмат фаолиятида янги жойга қайта адаптация билан боғлиқ ҳолда интенсив кечиши ҳақидаги илмий билимлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 27-апрелдаги 6-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-60-қ-сон маълумотномаси). Натижада бу ҳарбий психологлар томонидан ушбу масала бўйича қўлланиладиган психодиагностик усулларнинг арсеналини кенгайтиришга ёрдам берган;
ажрим ҳолатидаги ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал хусусиятларига кўра оилавий ажрим билан боғлиқ айбдорлик ва мажбурият ҳисси уларни авторитети юқори шахсларга нисбатан итоаткор, ён берувчанлик сифатларини кучайишига олиб келганлиги туфайли хавотирланишнинг устувор характерга эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 27-апрелдаги 6-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-60-қ-сон маълумотномаси). Натижада бу ажралиш жараёнида ва ундан кейин ҳарбий хизматчилар билан индивидуал иш самарадорлигини оширишга имкон яратган;
ҳарбий хизматчилардаги ижтимоий роллар билан боғлиқ кутувлар, рашк ҳиссини намоён бўлишидаги бузилишларни бартараф этиш учун эмоционал барқарорлик, ҳиссий етукликни ривожлантириш орқали низолашувчанлик даражасини пасайтириш муҳимлиги туфайли ижтимоий-психологик тренинглар асосида коррексион адаптив таъсир этиш зарурати исботланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 27-апрел 6-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда Умумий психология модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-60-қ-сон маълумотномаси). Натижада амалий психологларнинг услубий базаси янгиланган.