Исмаилов Мирзакул Шеркуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чўл ва ярим чўл шароитида қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг селекцион-технологик асослари», 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Qx66.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Суратбек Юнусович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва парандачилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.V/Qx.12.01.
Расмий оппонентлар: Омбаев Абдирахман Молданазарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Шакиров Қахрамон Жўрабоевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида қоракўл қўйларининг маҳсулдорлигига ирсий ва паратипик омилларнинг таъсири ва тармоқ самарадорлигини оширишни таъминловчи такомиллаштирилган селекцион усуллар ва инновацион ишланмаларни яратишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги экологик ҳудудда олмос рангбарангликдаги қоракўл қўйлари сурувини яратиш усули ишлаб чиқилган;
қоракўл қўзиларининг ўсишига паратипик омиллар таъсири ва уларни жадал бўрдоқилаш технологиялари ишлаб чиқилган;
қоракўл қўйларининг серпуштлик омилидан фойдаланиб, табиий серпушт қўйлар суруви қайта яратилган;
қисир қолган ва қўзилари қоракўл тери учун сўйилган совлиқларни кузда қўзилатиш усулининг самарадорлиги аниқланган;
қоракўл қўйларининг биологик салоҳиятидан фойдаланиб жун махсулдорлигини оширишнинг технологик усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон шароитида кўк рангли қоракўл қўйларнинг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
қоракўлчиликда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини рационал ташкиллаштириш бўйича «Қоракўлчиликда қўзи гўшти ишлаб чиқаришнинг жадал технологияси» ва «Қоракўл қўйларининг қайта урчиш қобилиятини яхшилаш бўйича тавсияномалар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 02/12-93-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар наслчилик ва қоракўлчилик хўжаликларида қоракўл қўйларининг маҳсулдорлигини оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
янги экологик ҳудудларда олмос рангбарангликдаги қоракўл қўйларининг сурувини яратиш технологияси Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги «Қарнаб ота» ва Нуробод туманидаги «Саҳоба ота» қоракўлчилик хўжаликларида жорий этилган (Чорвачиликда «Насл-хизмат» республика наслчилик уюшмасининг 2018 йил 18 январдаги 08-08/13-сон маълумотномаси). Натижада оригинал рангбарангликдаги қўзилар салмоғи ва ҳар бир теридан олинадига соф фойда 20-25 фоизга ошган;
қўзиларни қоракўл тери учун сўйилиши ва иқлимнинг қурғоқчилик шароитларида совлиқларнинг қисир қолишини камайтириш технологиялари Самарқанд вилояти Нуробод тумани қоракўлчилик хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 02/12-93-сон маълумотномаси). Натижада қўзиларни қоракўл тери учун сўйилган ва қисир қолган совлиқларни ёзда уруғлантириб кузда қўзи олиш ва хўжаликда йил давомида маҳсулот бермаган совлиқлардан рационал фойдаланиш ҳисобига иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи ошишига эришилган;
серпушт типдаги қоракўл қўйлар генофондини сақлаш ва уларни урчитишнинг селекцион технологияси яратилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 01/01-75/18-сон маълумотномаси) Натижада олмос рангбарангликнинг ирсийланиши ўртача 35,6 фоиз, маҳаллий популяциядаги серпушт қоракўл қўйларининг пуштдорлиги 100 бош совлиқ ҳисобига 116,0 фоиз, қоракўл қўйларини кузда қўзилатишда совлиқларни ёзда уруғлантириш 100 бош совлиқ ҳисобига 72,7 фоиз, уларнинг серпуштлиги уруғланган совлиқга нисбатан 96,7 фоизни ташкил этган.