Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Нозима Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Ўзбек, инглиз ва рус тилларида “қурилиш” соҳаси терминлари таржимаси масаласи ( бино таъмири йўналиши асосида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3477.
Илмий раҳбар: Хошимова Наргис Абдуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12. 2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор; Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педогогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларида қурилиш соҳасига оид терминларнинг семантик-структур таҳлилини амалга ошириш ва таржима масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, рус ва ўзбек тилларида қурилиш соҳасига оид кўпкомпонентли терминлар (аccесс ладдер - лестница-стремянка - томга чиқиш нарвони; исолатед фоотинг - столбчатый фундамент - устунли пойдевор кабилар) ясалишидаги фарқ аниқланиб, уларнинг инглиз тилидан рус ва ўзбек тилларига таржима қилишнинг транслитерация, транскрипсия, калка ҳамда изоҳли таржима усуллари мавжудлиги далилланган;
қурилиш соҳасига оид матнлар электрон онлайн дастурлари орқали таржима қилинганда автоматик ифода туфайли матннинг иккинчи бир тил табиатига мослиги деярли ҳисобга олинмаслиги ва бунинг натижасида матнлар услубий ғализ, мазмунан нотўғри ва прагматик жиҳатдан мақсаддан узоқ ҳолда шаклланиши исботланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида қурилиш терминлар (У-шапед преcаст cонcрете унит – У-образный сборный железобетонный блок – У шаклидаги йиғма бетон блок кабилар) лексик-семантик жиҳатидан таққосланиб, бу каби тил бирликларининг ўзаро таржимасида трансформация ҳодисаси (фире тоол – иструмент пожарный; партиcле боард – пайрахали плита кабилар) юз бериши  асосланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида қурилиш соҳасига оид 1000 та термин тематик таснифланган; 500 та термин сўз ясалиши бўйича лексик-семантик, лексик-грамматик ва компонент таҳлилга тортилиб, уларни структур-семантик баҳолаш асосида терминлар хусусиятлари очиб берилган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, инглиз ва рус тилларида “қурилиш” соҳаси терминлари таржимаси масаласи( бино таъмири йòналиши асосида) бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
терминология луғатининг алоҳида тизим сифатида очиб бериш масалалари ҳамда олий таълим йўналишларида инглиз тили дарсларида терминлар масаласи ва терминларни махсус йўналишларда ўқитиш методларига бағишланган назарий материаллардан Фарғона давлат университети ва Британия Кенгашининг ЭМИ (Энглиш ас а медиум оф инструcтион) лойиҳасида унумли фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 22 майдаги 01-4107-сон маълумотномаси). Натижада оилй таълим ўқитувчиларига терминологияни ўргатиш масаласида махсус метод ва технологиялари ишлаб чиқилган;
таржима усулларини ўргатишда, уларни таҳлил қилиш, бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ва таржимонларнинг соҳага оид компетентлигини ривожлантиришнинг самарадор илмий-педагогик асослари, шакл, воситаларини тадқиқ этиш масалалари 2021-2022 йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149 рақамли «Эстаблишмент оф Америcан драма cлуб ат Фергана Стате Университй» номли халқаро лойиҳасида қўлланилган (Фарғона давлат университети 2023 йил 22 майдаги 01-4107-сон ма'лумотномаси). Натижада, инглиз тилининг маданий хусусиятларини таржима қилиш усуллари ишлаб чиқилди, лойиҳа жараёнида намойиш этилган саҳна кўринишларининг сценарийлари таржимаси турли таржима усуллари билан бойитилган;
қурилиш соҳаси терминлари таржимаси масаласи, терминларнинг инглиз тилида қўлланиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган С-УЗ800-20-ГР0040 “Аccесс Миcросчоларшип” номли халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларига къора фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 22 майдаги 01-4109-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда таржимонлик компетенциясини ривожлантириш ҳамда таржима маҳоратини шакллантириш масалалари таржима назарияси фани бўйича методик таъминотининг бойитилишига хизмат қилган;
терминология, хусусий терминлардан мулоқот жараёнида фойдаланиш, институционал мулоқотда махсус лесиканинг ўрни, нутқ қуришда статистик маълумотлардан фойдаланиш, тушунчаларни алмаштиришдан фойдаланиш хусусиятларига доир қарашларини шакллантиришда Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 «Оммавий лисоний маданиятини шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш»номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023 йил 11 сентябрдаги  38-01-1926-сон маълумотномаси). Натижада тилнинг иллокуцив актида қўлланилувчи тил бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган, мулоқот жараёнида махсус лексикадан фойдаланиш ўрни белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish