Sayt test rejimida ishlamoqda

Джакбарова Маҳлиё Ибрахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5015.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Ғофур Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Сафарова Роҳатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умарова Яйрахон Тўхтаназаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади она тили машғулотлари орқали ўқувчиларда оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича ҚР кодли ўқув-услубий таъминот яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили таълимида оғзаки нутқни ривожлантириш, нутқ узвийлигини таъминлаш, фикр қаратилган обектга маълумотларни аниқ ва тушунарли етказиш, тингловчининг диққат-эътиборини тортишга хизмат қилувчи мулозаматли сўзлардан фойдаланишнинг сўз – бирикма – гап кетма-кетлиги, ўзгалар фикридан ўринли фойдаланишга ўргатувчи машқ ва топшириқлар каби ўзига хос хусусиятлари мавжудлиги асосланган;
она тили таълими мазмуни ўқувчиларнинг оғзаки нутқини турли нутқ вазиятларига мослаш орқали нутқ сўзлаш малакасига тадрижий ўсиб боришини таъминлаш, нутқ ўстирувчи, адабий талаффузга ўргатувчи, сўз бойлигини оширувчи, ўзгалар фикридан ўринли фойдаланишга ўргатувчи машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда оғзаки нутқни ривожлантириш орқали уларни жамоа олдида нутқ сўзлашга ўргатиш тизими, нутқ сўзлаш техникасини эгаллаш, кўникманинг малакага айланишига хизмат қилувчи ҚР кодли ўқув-услубий таъминотнинг тинглаб тушунишга доир аудиовизуал ўқув материаллари, одатлантирувчи машқлар тизимининг натижадорлиги аниқланган;
она тили таълимида компетенсиявий ёндашувни такомиллаштириш ва она тилини ўқитишда ўқувчиларда оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик ва психологик жиҳатлари когнитив-прагматик, коммуникатив ҳамда индуктив усуллар ёрдамида босқичли тадрижийлик асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга доир ўқув материалларининг методик таъминотини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий ёндашувлардан, усул ва технологияларни такомиллаштиришга доир тавсияларидан 8-10-синф “Она тили” дарсликларини яртишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 29-февралдаги 01/11-6-17-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув топшириқлар тизими такомиллаштирилган;
нутқ сўзлашга доир ишлаб чиқилган кўникма ва малакаларни баҳоловчи ўқув топшириқлари тизими ҳамда оғзаки нутқни баҳолашга доир тавсия ва хулосаларидан 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг нутқий кўникмаларни ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 10-июндаги 04/1-1157-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизими учун “Она тили” дарсликларининг мазмуни, оғзаки нутқни ривожлантириш, хусусан, талаффуз машқлари қисми прагматик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
она тили таълими мазмуни ўқувчиларнинг оғзаки нутқини турли нутқ вазиятларига мослаш орқали нутқ сўзлаш малакасининг тадрижий ўсиб боришини таъминлаш, нутқ ўстирувчи, адабий талаффузга ўргатувчи, сўз бойлигини оширувчи, ўзгалар фикридан ўринли фойдаланишга ўргатувчи машқ ва топшириқлар тизими ҳамда инновацион методлар ва технологияларни ишлаб чиқиш, ўқувчиларда оғзаки нутқни ривожлантириш орқали уларни жамоа олдида нутқ сўзлашга ўргатиш, нутқ сўзлаш техникасини эгаллашда кўникманинг малакага айланишида хизмат қилувчи ҚР кодли ўқув-услубий таъминотнинг натижадорлигини аниқлашга доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022-йил 23-декабрдаги 30/1-2308-сон маълумотномаси). Натижада 2020-йилнинг 20-октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг 2-бўлим 12-банди ижроси бўйича она тили ўқитишнинг замонавий методикаси дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish