Sayt test rejimida ishlamoqda

Курамбаев Тохир Хосинбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таносил ёки ОИВ касалликлари ҳамда ОИЦни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1025.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Абдували Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдурахимов Мухтор Ходжиакбарович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таносил касаллиги ёки ОИВ юқумли ҳисоблансада, лекин ҳаво-томчи йўли орқали аҳоли ўртасида тарқалмаслиги, шунингдек жавобгарлик нафақат таносил касаллиги ва ОИВни юқтирганлик учун, балки уларни юқтириш хавфи остида қолдирганлик учун ҳам келиб чиқишини инобатга олиб, Жиноят кодекси 113-моддасининг номини унинг диспозицияси мазмуни талабларидан келиб чиққан ҳолда “таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш” деб ўзгартириш лозимлиги асослантирилган;
ОИЦ (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) ОИВнинг учинчи ва тўртинчи (сўнгги) босқичлари эканлиги ҳамда алоҳида юқумли касаллик тури ҳисобланмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 113-моддасидаги “ОИВ/ОИЦ” деган сўзларни “ОИВ” атамаси билан алмаштириш зарурати асослантирилган;
жабрланувчи таносил касаллиги ёки ОИВни гумон қилинувчидан юқтирганлигини исботлаш,  айбдорга адолатли жазо тайинлаш ҳамда айби бўлмаган шахсни жавобгарликка тортилмаслигини таъминлаш мақсадида, шахсларнинг қонидаги вирусни айнанлигини текшириш, унинг ДНКсини идентификация қилиш бўйича “Филогенетик экспертиза”дан ўтказишга оид хорижий тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш лозимлиги асослаб берилган;
таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш жиноятини тергов қилишда фоҳишалар, бесоқобозлар ва гиёҳвандларни мажбурий тартибда тиббий текширувдан ўтказиш орқали, касалликни ҳаракатлантирувчи кучларни аниқлаш, унинг тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297-моддасига асосан, жиноятнинг сабаблари ҳамда унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ОИЦга қарши курашиш марказлари ва тегишли тиббиёт муассасаларига тақдимномалар киритиш амалиётини жорий этиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
таносил касаллиги ёки ОИВ юқумли ҳисоблансада, лекин ҳаво-томчи йўли орқали аҳоли ўртасида тарқалмаслиги, шунингдек жавобгарлик нафақат таносил касаллиги ва ОИВни юқтирганлик учун, балки уларни юқтириш хавфи остида қолдирганлик учун ҳам келиб чиқишини инобатга олиб, Жиноят кодекси 113-моддасининг номини “таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш” деб ўзгартириш лозимлигига доир таклифи жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/08-60-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда уларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришга хизмат қилган;
ОИЦ (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) ОИВнинг учинчи ва тўртинчи (сўнгги) босқичлари эканлиги ҳамда алоҳида юқумли касаллик тури ҳисобланмаслиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида шахсга ОИЦни юқтириш билан айблов эълон қилиш амалиётга барҳам бериш заруриятини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 113-моддасидаги “ОИВ/ОИЦ” деган сўзларни “ОИВ” атамаси билан алмаштириш лозимлигига доир таклифи жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-апрелдаги 3/08-60-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда шахсга нисбатан ОИЦни юқтириш билан айб эълон қилиш каби салбий амалиётга барҳам беришга хизмат қилган;
жабрланувчи таносил касаллиги ёки ОИВни гумон қилинувчидан юқтирганлигини исботлаш,  айбдорга адолатли жазо тайинлаш ҳамда айби бўлмаган шахсни жавобгарликка тортилмаслигини таъминлаш мақсадида, шахсларнинг қонидаги вирусни айнанлигини текшириш, унинг ДНКсини идентификация қилиш бўйича “Филогенетик экспертиза”дан ўтказишга оид хорижий тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш лозимлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сон қарорига илова консепсиянинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 17-апрелдаги 09-09-13-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши бу турдаги жиноят ишларини самарали тергов қилишда янги методлардан фойдаланиш ҳамда айбдор шахснинг жиноий ҳаракатларини исботлашга хизмат қилган;
таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш жиноятини тергов қилишда фоҳишалар, бесоқобозлар ва гиёҳвандларни мажбурий тартибда тиббий текширувдан ўтказиш орқали, касалликни ҳаракатлантирувчи кучларни аниқлаш, унинг тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ўтказиш мақсадида жиноятнинг сабаблари ҳамда унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ОИЦга қарши курашиш марказлари ва тегишли тиббиёт муассасаларига тақдимномалар киритиш амалиётини жорий этиш лозимлигига доир таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 84-сон қарорининг 2-банди ўн олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 17-апрелдаги 09-09-13-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда касалликни ҳаракатлантирувчи кучларни аниқлаш ва бу турдаги касалликлар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish