Абдувахобов Дилшод Абдувахидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дала рельефига мосланувчан тишли борона ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T268.
Илмий раҳбар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSс.27.06.2017.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Исмоил Тошкентович, техника фанлари доктори, профессор; Дўсқулов Абдусаттор Ахадович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дала юзасида майин тупроқ қатламини ҳосил қилиш ва бегона ўтларнинг тўлиқ йўқотилишини таъминлаш ҳамда иш унумини ошириш ва энергия ҳажмдорликни камайтириш учун дала рельефига мосланувчан тишли борона ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дала рельефига мосланувчан ва ишчи звенолари ўзаро тебранадиган тишли боронанинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
тишли боронанинг тупроқни юмшатиш чуқурлиги бўйича барқарор ҳаракатини, тортишга қаршилиги ҳамда ишчи звеноларининг тик ва бурчак тебранишларини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида унинг мақбул параметрлари аниқланган;
дала рельефига мосланувчан тишли борона агротехник ва энергетик кўрсаткичларини унинг параметрлари ва агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгаришини ифодаловчи боғланишлар асосида уларнинг мақбул қийматлари аниқланган;
маҳаллий дала ўлчамларига мос ва нотекисликларига мосланувчан юқори манёврли тишли борона конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экишдан олдин тупроққа ишлов берадиган, дала рельефига мосланувчан тишли борона ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
дала рельефига мосланувчан тишли боронага Интеллектуал мулк агентлигининг иккита фойдали моделларига патентлари олинган («Борона», №FAP 00909-2014 й.; «Тишли борона», №FAP 01174-2017 й). Натижада дала рельефига мослаша оладиган ва ишчи звенолари тебранадиган тишли боронанинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экишдан олдин тупроқни юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш технологик жараёнлари бажарилишининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга дастлабки талаблар ва тишли борона конструкциясини лойиҳалашга техник топшириқ ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Натижада далани бегона ўтлардан тозалаш, майин қатламли тупроқ ҳосил қилиш ва ундаги намнинг сақланишини таъминлаш имкони яратилган;
далаларга қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экишдан олдин тупроққа ишлов бериш учун ишлаб чиқилган дала рельефига мосланувчан тишли боронанинг саноат нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш Давлат маркази»да синовлардан ўтган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Поп ва Мингбулоқ туманлари фермер хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 мартдаги 02/23-180-сон маълумотномаси). Натижада ерларни бороналашда ёнилғи сарфи 1,36-1,38 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар 21-23 фоизга камайган.