Садикова Гулноза Қудратиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта-ипак аралашма толали тўқимачилик материалларини тайёрлаш ва бўяшнинг самарали технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т110.
Илмий раҳбар: Худайбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор; Валиев Гулом Набижонович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология интитути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларини маҳаллий кимёвий моддалардан фойдаланган ҳолда пардозлашга тайёрлаш ва бўяш жараёнининг самарали технология яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минерал моддалар ва бифункционал бирикмалар ёрдамида бўяш жараёнини жадаллаштириш усули ишлаб чиқилган;
пахта толасининг янги Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 навларини қўллаган ҳолда пахта-ипак аралаш толали материалларнинг энг яхши эксплуатация хоссаларини таъминловчи муқобил нисбатлари ишлаб чиқилган;
турли таркибли пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларининг тайёрлаш сифат кўрсаткичларини бошқариш имконини берувчи пардозлашга тайёрлаш технологик режими орқали аниқланган;
аралаш толали материалларнинг пардозлашга тайёрлаш жараёнини адекват ифодаловчи, оқлик даражасини ва капиллярлигини башорат қилувчи регрессия боғланиши ишлаб чиқилган;
аралаш толали материалларнинг целлюлоза ташкил этувчисида бўёвчи модданинг юқори фойдаланиш даражасини таъминловчи маҳаллий хомашёга асосланган таркиб ишлаб чиқилган ва бўяш жараёнининг интенсивлаш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта-ипак аралашма толали тўқимачилик материалларининг янги ассортиментини кимёвий пардозлаш билан боғлиқ илмий тадқиқот натижалари асосида:
минерал моддалар ва биофункционал бирикмалар ёрдамида бўяш жараёнини жадаллаштириш услуби “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Urganch Baxmal” корхонасига жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Натижада фаол бўёвчи моддалари билан бўяш даражаси 76%дан 98%гача ошиши ва аралаш материал таркибидаги ҳар иккала компонентнинг бир хилда текис бўяш имкони яратилган;
пахта толали матоларни фаол бўёвчи моддалар билан ярим узлукли усулда бўяш учун таркиб “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Urganch Baxmal” корхонасига жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида интенсификатор иштирокида бўёвчи моддадан самарали фойдаланган ҳолда ранг сифатини 89%га яхшилаш имкони яратилган;
пахта-ипак аралаш толали калава ипларнинг ассортиментларини пардозлашга тайёрлаш бўйича технологик регламент “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Gulobod mega tex” хусусий корхонасида жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Натижада пахта-ипак аралаш толали калава ипларда бир ваннада бир хил ранг тус бериш имкони яратилган.