Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўтамуродов Элбек Алимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зирабулоқ тоғларининг плутоник дайкалари (Жанубий Тиён-Шон)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/GM183.
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Ахунджанов Рахмаджон, геология-минералогия фанлари доктори; Дулабова Нафиса Юсуповна, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зирабулоқ тоғлари плутоник дайкаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий, геокимёвий хусусиятлари ва маъдандорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зирабулоқ тоғларида кенг тарқалган плутоник дайкалар замонавий усуллар ёрдамида батафсил ўрганилган ва бир нечта петрографик турлари ажратилган;
илк бор лампрофирларнинг ишқорли турлари-мончикитлар ва оливинли кампто-спессартитлар аниқланган;
плутоник дайкалар 3 та магматик: қоратепа-зирабулоқ адамеллит-гранитли мажмуасининг томирли фацияси, шимолий нурота дайкали мажмуаси ва жанубий тиён-шон дайка-диатремали мажмуаларига мансублиги асосланган;
плутоник дайкалар ниобий, тантал, гафний, қўрғошин, кумуш, селен, маргимуш, висмут ва НЕга геокимёвий ихтисослашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зирабулоқ тоғларининг плутоник дайкаларини батафсил ўрганиш натижалари асосида:
Зирабулоқ тоғлари плутоник дайкаларининг геологик, минералогик, петрографик ва петрогеокимёвий хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ нинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 08-2408-сонли маълумотномаси). Натижада, плутоник дайкаларнинг геологик-петрографик ва петрогеокимёвий хусусиятлари бошқа ҳудудлардаги муқобил дайкалар таркибини қайта кўриб чиқишга ва минтақада магматик мажмуаларнинг ҳосил бўлиш кетма-кетлигини батафсил тавсифлашга имкон берган;
Мончикит ва оливинли кампто-спессартит дайкаларининг таркиби “Ўзбек геология қидирув” АЖ нинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 08-2408-сонли маълумотномаси). Натижада, ишқорли лампрофирлар ва оливинли кампто-спессартит дайкалари жанубий тиён-шон мажмуасига мансублиги ва митақада энг ёш магматик ҳосилалар эканлиги йирик миқёсли геологик ҳамда металлогеник хариталар тузиш имконини берган;
Плутоник дайкаларнинг петрографик ва генетик турларининг маъдандорлиги ва уларнинг минтақадаги кумуш, нодир, камёб ва полиметаллар минераллашуви билан генетик боғлиқлиги “Ўзбек геология қидирув” АЖ нинг геология-қидирув ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 08-2408-сонли маълумотномаси). Натижада, плутоник дайкаларнинг генетик турлари ҳудудда эндоген маъданлашувни қидириш ва башорат қилишда қидирув омили сифатида фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish