Sayt test rejimida ishlamoqda

Насридинов Аъзамжон Умаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфорити, калсий карбонат ва аммиак асосида минерал қўшимлар, озуқабоп калсияммонийфосфат олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3579.
Илмий раҳбар: Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназорович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МҚ фосфоритларидан калсий карбонат, аммиак ва ЭФК асосида минерал қўшимчалар, озуқабоп моноаммонийфосфат, монокалсийфосфат ва калсий-аммонийфосфат олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оҳактошни чуқур фторсизлантирилган ҳамда консентрланган ЭФК билан парчалаш ва улар асосида озуқабоп монокалсийфосфат олиш жараёнининг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
илк бор моноаммонийфосфат, оҳактош ва чуқур фторсизлантирилган, консентрланган ЭФК асосида сувда эрувчан шаклда озуқа компонентлари бўлган, озуқабоп калсий-аммонийфосфат олиш жараёниниг мақбул шароитлари ва технологик параметрларнинг таъсири исботланган;
оҳактош, моноаммонийфосфат эритмаси ва чуқур фторсизлантирилган, консентрланган ЭФК асосида олинган озуқабоп монокалсийфосфат ва калсий-аммонийфосфатнинг физик-кимёвий тавсифлари ва товар хоссаларини технологик параметрларга богʻлиқлиги аниқланган;
оҳактошни чуқур фторсизлантирилган, консентрланган ЭФК ва/ёки НҲ4Ҳ2ПО4 эритмаси билан қайта ишлаб озуқабоп монокалсийфосфат ва калсий-аммонийфосфат синтез қилишнинг моддий оқими ҳисобланган ва принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озуқабоп тоза монокалсийфосфат ва калсий-аммонийфосфат компонентларидан иборат сувда эрувчан минерал қўшимчаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
оҳактошни  чуқур фторсизлантирилган ва консентрланган ЭФК билан қайта ишлаш орқали озуқабоп монокалсийфосфат олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2024-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2023 йил 10 июлдаги 99-сонли маълумотномаси). Натижада, интенсив ва энергия тежамкор технология бўйича озуқабоп монокалсийфосфат ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради;
тозаланган ЭФК, моноаммонийфосфат эритмаси ва оҳактош асосида, таркибида сувда эрувчан шаклда уч турдаги озуқа компонентлари (НПCа) бўлган минерал қўшимчалар, озуқабоп калсий-аммонийфосфат олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг “2024-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2023 йил 10 июлдаги 99-сонли маълумотномаси). Натижада, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун таркибида, бир маҳсулотда уч турдаги озуқа компонентлари бўлган калсий-аммонийфосфат ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish