Sayt test rejimida ishlamoqda

Носиров Музаффар Мадаминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.4.DSc/Tib876.
Илмий маслаҳатчи: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти ва Акад. В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Муслимов Гурбанхан Фатали огли, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси); Мусашайхов Хусан Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композит қопламали биомослашувчан тўрсимон протезни ишлаб чиқиш, битиш жараёнларини кучайтириш ҳамда жароҳат инфекцияси ривожланишини олдини олиш усулларини такомиллаштириш орқали вентрал чурраларда аллогерниопластика натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўрли протезни onlay усулида маҳкамлашда ривожланувчи маҳаллий яллиғланиш реакцияси қорин парданинг қисман очилиши ҳамда қорин бўшлиғи аъзолари ўртасида битишма жараёнининг шаклланиши билан бирга кузатилиши, бу жараён эса фақатгина қорин парда яхлитлиги сақланган соҳада қисман қайтувчи хусусиятга эга эканлиги аниқланган;
чурра аллопластикаси учун имплантант устига қатламларни кетма-кет суртиш орқали маҳкам ёпишишни, имплантнинг эластиклигини сақланишини ва репаратив жараёнларни яхшиланишини таъминлаш билан тавсифланувчи композит қопламали биомослашувчан тўрли протез олиш усули ишлаб чиқилган;
ташриҳ майдони патоген микроблар билан инфицирланган аллогерниопластиканинг экспериментал модели шароитида полипропилен тўрга композит қопламани қўллашнинг таклиф қилинган усули протез тугунлари тирқишларини тўлдиришга имкон бериши ва имплантатга инфекцияни кириш йўлидаги биринчи тўсиқ бўлиши исботланган;
протезни имплантация қилишда фотосенсибилизация ҳусусиятига эга бўлган композит қоплама бироз ҳужайравий инфильтрация билан камроқ намоён бўладиган яллиғланиш реакциясини чақириши, тўқималар билан адгезия даражасини кучайишини ҳамда мос равишда қорин олд девори бутунлигини мустаҳкам тикланишини таъминлаши исботланган;
таркибида метилен кўки бўлган композит қопламали тўрсимон протез тўқималарга имплантация қилинганидан сўнг 640-660 нм спектрда лазерли нурлантириш фотодинамик самара чақириши ва синглет кислород ажралиши натижасида, тўқималар эркин ҳолатда мавжуд бўлган микрофлорадан зарарсизланиши рўй бериши аниқланган;
аллогерниопластикани амалга оширишнинг маҳаллий яллиғланиш ходисалари фаоллигини, жароҳат инфекцияси ривожланиши ҳамда протез деформацияси ҳавфини пасайтиришга, шунингдек битиш жараёнларини кучайтиришга қаратилган усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги 06/19-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши томонидан 2024 йил 29 февралдаги 6i-20/х-сон маълумотномаси расмийлаштирилган):
биринчи илмий янгилик: тўрли протезни onlay усулида маҳкамлашда ривожланувчи маҳаллий яллиғланиш реакцияси қорин парданинг қисман очилиши ҳамда қорин бўшлиғи аъзолари ўртасида битишма жараёнининг шаклланиши билан бирга кузатилиши, бу жараён эса фақатгина қорин парда яхлитлиги сақланган соҳада қисман қайтувчи хусусиятга эга эканлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: чурраларни Onlay усули билан аллопластикасидан кейин, ҳаттоки асоратланмаган кечишда кавшарланиш жараёнининг ифодаланганлиги, қорин бўшлиғи аъзолари билан зич адгезияларни шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳаллий яллиғланиш жараёнларини ривожланиш ҳамда париетал қорин пардасининг бутлигини бузилиш даражасига боғлиқлиги исботланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вентрал чурралар жарроҳлигида зарарланиши бор беморларда жарроҳлик даволаш тактикаси такомиллаштирилган аралашувларидан кейин юзага келиш мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштириш; амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; узоқ муддатли кузатув даврида асосий салбий ўпка, қон-томир ҳодисалирини сезиларли камайтириш; интраоперацион асоратларнинг частотаси мос равишда камайтириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қўйидагилардан иборат: тадқиқот гуруҳларида жарроҳлик амалиётидан кейин эртанги даврни кечишининг сифатига мувофиқ, асосий гуруҳда, умуман олганида, дренажлаш ва шифохонада даволаниш ўртача муддатининг анча пастроқ кўрсатқичлари олинган. Ҳусусан, қиёслаш гуруҳида дренажлаш муддати 3,9 сутка, асосий гуруҳда эса 2,9±1,1 суткани ташкил қилди. Жарроҳлик амалиётидан кейин беморлар шифохонада, тегишлича, 7 ва 5,8 кун даволанган. Шифохонада даволанишнинг умумий даври 1,5 кунга қисқарган. Қиёслаш гуруҳида жами 42 нафар беморларда асоратлар аниқланди (26,4%), асосий гуруҳда эса 10 нафарда (7,4%). Юқоридаги натижалар таҳлилидан хулоса қиладиган бўлсак: дренажлаш муддати 3,9 сутка, асосий гуруҳда эса 2,9±1,1 сутка, қиёсий гуруҳга нисбатан ўртача 1 кунга (3.9-2.9=1) қисқариши натижасида, жароҳат битиши 1 кунга тезлашиши эришилса, сарфланадиган ҳаражат (жароҳатга ишлов бериш воситалари, боғлам материаллар) 1 кун учун ўртача 35000 сўмни камайишига эришилади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); беморлар шифохонада қолиш кунини мазкур амалиётлар тадбиғи натижасида ўртача 1,5 кунга қисқаришидан 375 750 сўм (1 кунлик шифохонада қолиш нархи 250500 сўм) иқтисод қилинади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); асоратлар эса ўртача 3,5 баробарга (26,4/7,4= 3,5) қисқариши натижасида қўшимча сарфланадиган харажатлар 647 500 сўмга (185 000 * 3,5= 647500) қисқарди. Юқоридагилардан келиб чиқиб жами 1 нафар бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи 1058250 сўмни ташкил этса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 10582500 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 1058250 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 10582 500 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 3 174750 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 7407750 сўм миқдорда иқтисод қилинди.
иккинчи илмий янгилик: чурра аллопластикаси учун имплантант устига қатламларни кетма-кет суртиш орқали маҳкам ёпишишни, имплантнинг эластиклигини сақланишини ва репаратив жараёнларни яхшиланишини таъминлаш билан тавсифланувчи композит қопламали биомослашувчан тўрли протез олиш усули ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: аллогерниопластиканинг таклиф қилинган усули тўрсимон протез деформацияланиш эҳтимолини истисно қилиш имконини бериши, яллиғланиш реакциялар ва ярани инфекцияланиш ҳавфини пасайтириши, шунингдек имплантатни битиб кетиш жараёнларини яхшилашига олиб келди. Бу олинган натижалар асосида эса ўз навбатида композит билан қопланган ва биологик жиҳатдан мослашувчан тўрсимон имплантатни вентрал чурралар аллопластикасида қўллаш усули такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтирога патенти №IAP 2023 0196. 28.03.2023). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яқин ва узоқ давр давомида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини кескин камайтириш; асоратларнинг частотасини камайтириш натижасида беморларнинг тактикавий амалиётдан олдинги ва кейинги давр реабилитация вақти тезроқ амалга ошиб, ушбу ҳолатлардаги беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: одатда мазкур ҳолатларда амалиётдан кейинги реабилитациянинг асосий кўрсатқичларидан бири, бу, дренаж давомийлиги, ҳамда шифохонада даволанишнинг давомийлиги. Тадқиқот олиб борилган қиёслаш гуруҳи беморларини 6,9 %-да 5 кундан кўпроғини ташкил қилди. Асосий гуруҳда ушбу кўрсатқичлар анча пастроқ: 1,5% ўртача яъни ўртача 5 баробарга (6,9/1,5) қисқарган. Бу натижалар асосида хулоса қиладиган бўлсак: дренаж давомийлиги ўртача 5 баробарга (6,9/1,5) қисқариши натижасида, сарфланадиган ҳаражат ўртача 925000 (185 000*5=925000) сўмни ташкил этади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); беморлар шифохонада қолиш кунини мазкур амалиётлар тадбиғи натижасида ўртача 1,5 кунга қисқаришидан 375750 сўм (1 кунлик шифохонада қолиш нархи 250500 сўм) иқтисод қилинади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); Юқоридагилардан келиб чиқиб мазкур амалиётларни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи 1300750 сўмни ташкил этса, бунда йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи 14 308 250 сўмни ташкил этади (11 нафар бемор учун). Хулоса: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий услубларни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 1300750 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 11 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 14 308250 сўмни ташкил этди. Бунда мазкур усулнинг амалиётга татбиғи ёрдамида йиллик бюджет маблағларидан 4292475 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 10015775 сўм миқдорда иқтисод қилинди..
учинчи илмий янгилик: ташриҳ майдонини патогенли микроблар билан инфекциялаш билан аллогерниопластиканинг экспериментал модели шароитида, полипропиленли тўрни композит билан қоплашнинг таклиф қилинган усули протез узелларнинг ёриқларини тўлдириш имконини бериши ва инфекцияни имплантат ичига кириш йўлидаги биринчи тўсиқ ролини ўйнаши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: протезни жароҳат юзасига зич маҳкамланишини, ҳамда вирус, бактерия, ва замбуруғларни ўсишини бартараф қилиш билан микробга қарши фотодинамик жараённи таъминлайдиган тўрсимон имплантат устидан композитли қопламани шакллантириш усули ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қоплама натижасида жароҳатлар эрта, асоратсиз битишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: композит билан қопланган, фотосенсибилизация ҳусусиятига эга бўлган, протезни имплантация қилиш натижасида маҳаллий қўллаш ҳудудида йиринг-яллиғланиш жараёнини ривожланишини олдини олиш; мустаҳкамлик даражасини кучайтирилишини таъминлаб берадиган тўрсимон протезни битиб кетишининг морфологик ва клиник ҳусусиятлари ҳақидаги илмий тасаввурларни ривожлантириш ва кенгайтириш натижасида асоратлар улушини сезиларли камайтириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: композит билан қопланган тўрсимон имплантатни қўллаш ҳисобидан, аллогерниопластиканинг таклиф қилинган усули, маҳаллий яллиғланиш жараёнларни ривожланиш фаоллигини пасайтиришга ва ўзига ҳос жароҳатли асоратлар частотасини 26% дан 7,4% гача, яъни ўртача 3,5 маротабага (26/7,4=3,5) қисқаришига кўмаклашади. Умуман олганида, Onlay услубиётидан кейин асоратларсиз шифохонадан уйига рухсат берилган беморларнинг сони қиёслаш гуруҳида 65,9% ва асосий гуруҳда 88,7% ташкил қилди. Бунда асоратларсиз уйга жавоб бериш кўрсатгичи ўртача 3 баробар кўпроғ бўлишини ташкил этади (қийсий гуруҳ (100%-65,9%=34,1%) 34,1 / асосий гуруҳ (100%-88,7%=11,3%) 11,3=3). Жарроҳлик амалиётидан кейин ҳар ҳил муддатларда битишмали ичак тутилиши қиёслаш гуруҳида 3 нафар (1,9%) ва асосий гуруҳда 1 нафар (0,7%) беморда кузатилди. Натижада қайта амалиётлар ўтказиш кўрсатгичи 2,7 барорбарга (1,9/0,7=2,7) камайди. Умумий хулоса қилсак, бунда 1 беморда: асоратлар частотасини 26% дан 7,4% гача қисқартиришга, яъни ўртача 3,5 маротабага (26/7,4=3,5) қисқариши натижасида қўшимча сарфланадиган харажатлар 647500 сўмга (185 000 * 3,5= 647500) қисқарди. Асоратларсиз уйга рухсат бериш кўрсатгичи асосий гуруҳда ўртача 3 баробар кўпроғ бўлшини ташкил этади (қийсий гуруҳ (100%-65,9%=34,1%) 34,1 / асосий гуруҳ (100%-88,7%=11,3%) 11,3=3). Натижада асоратлар учун сарфланадиган ҳаражатлар (асорталар учун ўртача сарф 1 беморда 750000 сўмни ташкил этади) 3 маротаба камайиши ҳисобидан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 250000 сўмни (750000  сўм/3= 250000 сўм) ташкил этди (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра). Жарроҳлик амалиётидан кейин ҳар ҳил муддатларда битишмали ичак тутилиши қиёслаш гуруҳида асосий гуруҳга нисбатан қайта амалиётларни ўтказиш кўрсатгичи 2,7 барорбарга (1,9/0,7=2,7) камайди. Натижада сарфланадиган ҳаражат (қайта жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ўртача сарф 1200000 сўмни ташкил этади) 3240000 сўмга камайишига эришилади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); Юқоридагилардан келиб чиқиб жами 1 нафар бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи: 4137500 сўмни ташкил этса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткичи 12412500 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: таклиф этилаётган усуллардан клиник фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 12412500 сўмни (3 нафар бемор учун), шундан 3723750 сўм бюджет маблағларини, 8688750 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: протезни имплантация қилишда фотосенсибилизация ҳусусиятига эга бўлган композитли қоплама, арзимас ҳужайравий инфильтрация билан камроқ намоён бўладиган яллиғланиш реакцияни чақириши, ҳамда тўқималар билан адгезияни кучайишини ва, тегишлича, қорин олд деворнинг бутлигини қайта тиклаш мустаҳкамлигини таъминлаши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: фотосенсибилизация ҳусусиятига эга бўлган композитли қоплама, кузатувнинг дастлабки муддатларда арзимас ҳужайрали инфильтрация билан намоён бўлган реакциядан кўра камроқ ифодаланган реакцияга олиб келиши, бунда ушбу қоплама протезни тўқималар билан адгезия жараёнини кучайишини ва тегишлича, қорни олд деворининг бутлигини қайта тиклан мустаҳкамлигини таъминлаши, беморларда ташхислаш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги муддатларини қисқартириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллогерниопластиканинг таклиф қилинган усули тўрсимон протез деформацияланиш эҳтимолини истисно қилиш имконини бериши, яллиғланиш реакциялар ва ярани инфекцияланиш ҳавфини пасайтириши, шунингдек имплантатни битиб кетиш жараёнларини яхшилаши натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар олди олинди; беморлар реабилитация вақти қисқарди; ҳаёт фаолияти ўзгарди; меҳнат фаолияти яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аллогерниопластикадан кейин энг яқин даврни клиник жиҳатдан баҳолаш шуни кўрсатадики, композит билан қопланган тўрсимон имплантатни қўлланилиши маҳаллий инфильтратив-яллиғланиш жараёнларининг ривожланиш фаоллигини пасайтиришга кўмаклашиб жароҳатли асоратларнинг частотаси 26,4% дан 7,4% гача (p<0,001) қисқартирилган, бунда жароҳатли ва тизимли асоратларсиз уйига жавоб берилган беморларнинг умумий улуши 70,4% дан 90,4% гача (p<0,001) кўтарилган ва тегишлича, шифохонада даволанишнинг умумий босқичи 8,6±2,5 дан 7,1±1,4 суткагача (p<0.05) қисқартирилди. Аниқланган хатолар, керакли диагностика тадбирлари арсеналини минимал даражага камайтириш натижасида беморнинг турли диагностик ва даволаш тактикаси даври қисариши хисобига 1 бемор учун ўртача хисобда 1200000 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: мазкур патологияли беморларда одатда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажатлар: 4800000 сўм (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши ҳисобидаги ўртача умумий  харажатлар: 3600000 сўм (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 4800000 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши хисобидаги ўртача умумий  харажат) 3600000 сўм = 1200000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 12000000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун). Натижада: йиллик бюджет маблағларидан 3600000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8400000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: бунда мазкур жарроҳликни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 1200000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 10 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 12000000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 3600000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8400000 сўм миқдорда иқтисод қилинди.
бешинчи илмий янгилик: ўз ичига метиленли кўкни олган композит билан қопланган тўрсимон протез тўқимага имплантация қилинганидан сўнг 640-660 нм спектрдаги лазер билан нурланиш фотодинамик самарага олиб келиши ва бунинг натижасида синглетли кислород ажралиб тўқималарни эркин ҳолатда мавжуд бўлган микрофлорадан зарарсизлантирилишини рўй бериши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: инфекцияни имплантат ичига кириш йўлида тўсиқ сифатида 640-660 нм спектрдаги лазер билан нурлантириш ва метиленли кўкнинг фотодинамик самарасини ривожланиши таъминлайди. Бунда қўлланилаётган биодеградацияланадиган материал ҳисобидан қоплама жарроҳлик амалиётидан кейин бир ҳафта ичида, ҳужайрали яллиғланиш реакцияни ривожланишисиз кечиши, жароҳат эрта битиши, бемор реабилитацион даврини қисқариши ҳамда меҳнат фаолиятини эрта тикланишига олиб келиши аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лазеротерапияни кенг қўллаш натижасида жароҳатлар эрта битишига эришиш; яқин ва узоқ давр давомида юзага келиши мумкин бўлган асорат ва хатолар сонини кескин камайтириш; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар операциядан кейинги ребилитация вақтини тез амалга ошириш ҳамда фаол ижтимоий шунингдек меҳнат фаолиятига қайтаришга эришиш; ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тўрсимон протезни микробли контаминация шароитида имплантация қилиш бўйича экспериментал тадқиқот шуни кўрсатадики, фотосенсибилизация қобилиятига эга бўлган композитли қоплама лазер нурини таъсири остида, протезни имплантация қилиш ҳудудида йиринг-яллиғланиш жараёнини ривожланишини олдини олиш учун етарли бўлган ёрқин бактерицид самара билан тавсифланади. Натижада  гуруҳларда асоратлар таркибидаги миқдорий ўзгаришлар (%ларда) мос равишда: серомалар 14,5% га 3,7% ни, жароҳат соҳасидаги инфильтрат 6,9% га 2,2%, жароҳатни йирингланиши 1,9%га 0,7%ни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики ўз ичига метиленли кўкни олган композит билан қопланган тўрсимон протез тўқимага имплантация қилинганидан сўнг 640-660 нм спектрдаги лазер билан нурлатиш натижасида ўртача ҳисобга 1 бемор учун 1350000 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: мазкур патологияли беморларда одатда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажатлар: 5200000 сўмни ташкил этади (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши ҳисобидаги ўртача умумий  харажатлар: 3850000 сўм (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 5200000 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши хисобидаги ўртача умумий  харажат) 3850000 сўм = 1350000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 13500000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун). Бунинг натижасида: йиллик бюджет маблағларидан 4050000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 9450000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: бунда мазкур лазеротерапия усулини амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 1350000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 10 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 13500000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 4050000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 9450000 сўм миқдорда иқтисод қилинди.
олтинчи илмий янгилик: маҳаллий яллиғланиш кўринишларнинг фаоллигини, яра инфекциясини ривожланиш ва протез деформацияси ҳавфини пасайтириш, шунингдек битиш жараёнларини кучайтиришга қаратилган аллогерниопластикани бажариш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: композит билан қопланган тўрсимон протезни қўллашнинг аллогерниопластика услубини клиник амалиётига жорий этилиши, жарроҳликдан кейинги ўзига ҳос асоратларни ривожланиш частотасини ҳамда чуррани такрорланиш сонини қисқартириш имконини яратганлиги аниқланди. Бу олинган натижалар асосида эса ўз навбатида аллогерниопластикадан кейин маҳаллий яллиғланиш кўринишларнинг фаоллигини, жароҳат инфекциясини ривожланиш ва протез деформациясини ҳавфини камайтириш имкони берувчи даволаш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтирога патенти №IAP 07232 16.12.2022). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: вентрал чурралар жарроҳлигида тўрсимон имплантант учун биомослашувчан комбинацияланган қопламани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий-амалий янгиликлар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.02.2024й.; 30-сонли буйруқ) ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.02.2024й.; 22-сонли буйруқ) бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аллогерниопластикада тўрсимон протезни композит билан қоплаш ҳамда лазер билан нурлантиришга бўлган тактик-техник жиҳатлар оптималлаштирилиши ва услубий ёндашувлар  стандартлаштирилиши натижасида инфекцияни имплантатга кириши олди олинган; қопламадаги биодеградацияланадиган материалдан фойдаланиш натижасида жароҳатни қисқа даврда асоратларсиз битишига эришилган; махсус қоплама имплантат битиб кетишининг репаратив жараёнларини яхшилашга кўмаклашиши натижасида энг яқин ва узоқ протезли асоратларни ривожланиш частотасини қисқаришига ҳамда такрорий ташриҳни талаб этувчи қониқарсиз натижалар частотасини пасайишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тўрсимон протезни маҳкамлашнинг тўғриловчи вариантида композитли қопламани қўлланилиши энг яқин жароҳатли асоратларнинг ривожланиш частотасини 17,6% дан 4,6% гача (p=0,017) қисқартириш имконини берди, бунда, умуман олганида, асоратларсиз, тегишлича 82,4% ва 96,9% беморлар уйига жавоб берилган (p=0,042), ўз навбатида узоқ даврда турли асоратлар қиёслаш гуруҳида 10,8% беморларда ва асосий гуруҳда 1,5% беморларда қайд этилган (p=0,027). Ушбу асоратларнинг таркибида, протезли асоратлар билан бирга (қиёслаш гуруҳида 6,8%) ИЕС ривожланиши ҳам кузатилди (тегишлича, 4,1% ва 1,5%). Юқоридаги кўрсатгичлар асосида қўйидаги иқтисодий натижаларга эришилди, бунда: 1 нафар беморнинг шифохондаги даври иқтисодий кўрсатгичи: беморларнинг ушбу категориясида даволашда рационал ёндашув натижасида беморларнинг реанимацияда бўлиш даври, беморларнинг шифохонада қолиш мудатини ўртача даври, асоратлар сонини камайтириш хисобидан сарфланадиган қўшимча харажтлар ва умумий периоператив даврни қисқариши натижасида 1 беморга тўланадиган тўлов 2900000 сўмга камаяди (Фарғона вилояти КТТМ ва Наманган вилояти КТТМ прейскурантига кўра); ушбу гуруҳдаги беморларни даволашдаги индивидуал рационал ёндашув натижасида одатдаги даволаш тактикасига нисбатан ҳар бир бемордан ўртача 2900000 сўм иқтисодий самардорликка эришиш имконини беради. Натижада янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши: 1 йилда ўртача (10 та бемор учун) 29000000 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8760000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20440000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: композит билан қопланган тўрсимон протезни қўллаш билан аллогерниопластика янгича услубини клиник амалиётига жорий этилиши (10 нафар бемор учун) 29000 000 сўм маблағларни иқтисод қилишга олиб келди. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8760000 сўмни, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20440000 сўмни тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish