Sayt test rejimida ishlamoqda

Халметова Феруза Искандаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib797.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DCs.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландон Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реактив артритнинг клиник кечиши ва спондилит шаклланишида ИЛ-17А ва ИЛ-18 ва уларни ИЛ-17А rs2275913 ва ИЛ18 rs 187238 ген полиморфизмларини патогенетик ўрнини ҳамда даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реактив артритга чалинган беморларда ИЛ-17A экспрессияси негизида умуртқадаги тузилмавий бузилишлар ва ундаги суяк тўқимасини ремоделланиши аниқланган;
реактив артритга чалинган беморларда спондилит шаклланиши ва умуртқа поғонасида деструктив ўзгаришларни ривожланишида IL17A-rs2275913 ва IL18-rs187238 ген полиморфизмларинингпатогенетик аҳамияти асосланган;
реактив артритда тизимли яллиғланиш жараёни ва клиник кечишини авжланишида яллиғланиш олди цитокинлари ИЛ-17A ва ИЛ-18 ларнинг прогностик аҳамияти асосланган;
реактив артритда умуртқа поғонаси хариталаш тизимидаги кузатилган белги ва кўрсаткичлари билан ИЛ-17A ҳамда ИЛ-18 экспрессияси ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
реактив артритда ИЛ-17 ингибиторларини қўлланилиши негизида умуртқа поғонасидаги тузилмавий ўзгаришларни ривожланишини тўхтатишга қаратилган даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 4 майдаги 05/105 - сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: реактив артритга чалинган беморларда ИЛ-17А экспрессияси негизида умуртқадаги тузилмавий бузилишлар ва ундаги суяк тўқимасини ремоделланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: реактив артритга чалинган беморларда умуртқада тузилмавий бузилишларни эрта ташхислаш касалликнинг авж олиб боришини олдини олишга ва даволаш чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга имкон яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 26.10.2023-йилдаги 33/1-сонли буйруқ ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 23.10.2023-йилдаги 164-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқадаги тузилмавий бузилишларини эрта ташхислашга, мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради; даволаш чора-тадбирларни сифатини оширишга ва касалхонага қайта мурожаат қилиш сонини 38% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) умуртқада тузилмавий бузилишларини реактив артрит билан хасталанган беморларда эрта ташхислаш 68% беморларда тузилмавий ўзгаришлар ривожланишининг олдини олишга имконият беради; 2) умуртқада тузилмавий бузилишларни эрта ташхислаш касалликнинг авж олиб боришини олдини олган ҳолда 1 нафар бемор учун 2200000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик авж олиб борилиши 6 нафар бемордан 2 нафар беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 2200000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 6600000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади. Хулоса: реактив артритга чалинган беморларда умуртқада тузилмавий ўзгаришларни эрта ташхислаш касалликда қайтмас структур бузилишлар авж олиб боришининг олдини олиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 6600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Халметова Феруза Искандаровнанинг “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 14-декабрдаги 09-11393-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: реактив артритга чалинган беморларда спондилит шаклланиши  ва умуртқа поғонасида деструктив ўзгаришларини ривожланишида ИЛ17А-rs2275913 ва ИЛ18-rs187238 ген полиморфизмларининг патогенетик аҳамияти асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: реактив артритга чалинган беморларда спондилоартрит ривожланган беморларда ИЛ17А-rs2275913 ва ИЛ18-rs187238 ген полиморфизмларининг патогенетик аҳамиятини ўрганиш умуртқа поғонасининг тузилмавий  ўзгаришларни авж олиб боришини башорат қилишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 26.10.2023-йилдаги 33/1-сонли буйруқ ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 23.10.2023-йилдаги 164-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реактив артритга чалинган беморларда ИЛ17А-rs2275913 ва ИЛ18-rs187238 ген полиморфизмларини ўрганиш, умуртқа поғонасида деструктив ўзгаришларини эрта ташхислаш, беморларда умуртқада тузилмавий бузилишларни авж олиб боришини ва нохуш асоратларини башорат қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ген-инженер биологик дори воситасини, хусусан ИЛ-17А нинг ингибиторини қўллаш беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 52% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15,6 кундан 10,02 (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 860000 сўмга камайтирилди; шифохонада даволаш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 220 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: реактив артрит билан хасталланган беморларда касаллик фаоллигини ва умуртқа структур бузилишини эрта ташхислаш касалликни даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада, беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15,6 кундан 10,02 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори 220 минг сўмга камайтирган ва 68% беморларда касалликни ремиссия даврига ўтказишга имкон берган. Халметова Феруза Искандаровнанинг “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 14-декабрдаги 09-11393- сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: реактив артритда тизимли яллиғланиш жараёни ва клиник авжланишида яллиғланиш олди ситокинлари ИЛ-17А ва ИЛ-18 ларнинг ўрни асосланган ва уларнинг прогностик аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: умуртқа поғонасида тузилмавий ўзгаришлар ва тизимли яллиғланиши негизида реактив артрит клиник кечиши хусусиятлари, умуртқа поғонаси ҳаракатчанлиги функсияси бузилишини ривожланиш механизмлари ҳамда унинг иммун-яллиғланиш жараёнлари билан ўзаро боғлиқлигини ифодалашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 26.10.2023-йилдаги 33/1-сонли буйруқ ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 23.10.2023-йилдаги 164-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реактив артритда яллиғланиш жараёни ва клиник авжланишида яллиғланиш олди ситокинлари ИЛ-17А ва ИЛ-18 ларнинг ўрнини ўрганиш реактив артрит билан хасталанган беморларда умуртқада тузилмавий ўзгаришларининг авж олиб боришини олдини олишга имкон яратади; тизимли яллиғланиш ва умуртқа поғонасида тузилмавий ўзгаришлар негизида ҳужайравий иммунитет ўзгаришларини эрта ташхислаш ва олдини олиш касалликни даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реактив артритга чалинган беморларда иммун яллиғланиш жараённи пасайтириш мақсадида базис дори-воситалар негизида ИЛ 17 ингибиторларини қўллаш тавсия этилган ва  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган; реабилитация харажатларини камайтирган. Хулоса: реактив артритда тизимли яллиғланиш жараёни ва клиник авжланишида яллиғланиш олди ситокинлари ИЛ-17А ва ИЛ-18 ларнинг миқдорига кўра касалликни эрта даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада, беморда иммун яллиғланиш жараёнини камайтириш мақсадида базис дори воситалар негизида ИЛ 17 ингибиторларини қўллаш тавсия этилган ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Халметова Феруза Искандаровнанинг “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 14-декабрдаги 09-11393-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: реактив артритда умуртқа поғонасини хариталаш тизими ишлаб чиқилган ва ИЛ-17А ҳамда ИЛ-18 экспрессияси туфайли юзага келган ўзига хос ўзгаришларни эрта аниқлашда унинг ўрни асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спондилоартрит мавжуд реактив артритга чалинган беморларда умуртқа поғонасини хариталаш тизимини қўллаш касалликда умуртқада юзага келган ўзига хос тузилмавий бузилишларни эрта муддатларда аниқлаш клиник, лаборатор ва визуализацион усуллар ёрдамида суяк тўқимасини ремоделланишини аниқлаш ва даволашнинг эрта бошланиши касаллик кечиш муддатини қисқартиради, тузалишни имконини яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 26.10.2023-йилдаги 33/1-сонли буйруқ ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 23.10.2023-йилдаги 164-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спондилоартрит мавжуд реактив артритга чалинган беморларда умуртқа поғонасини хариталаш тизими ёрдамида умуртқада тузилмавий бузилишлар билан кечган беморларнинг тақдирини башоратлаш ва ўз вақтида кўрсатилган даво натижасида саломатлигига, меҳнатга лаёқатлилик даврини ва ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларини узоқ муддатга сақлаб қолишга ва ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келди, ногиронлик ва ўлим хавфини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқа поғонасини хариталаш тизими ёрдамида умуртқада юзага келган ўзига хос тузилмавий бузилишлар, ундаги суяк тўқимасини ремоделланиши мавжудлиги стационар бўлиш кунларини камайишига, ташхислашга ҳамда такрорий даволашга кетадиган маблағни тежалишига эришилган. Хулоса: спондилоартрит мавжуд реактив артритга чалинган беморларда умуртқа поғонасини хариталаш тизимини қўллаш умуртқада юзага келган ўзига хос тузилмавий бузилишларни авж олишини олдини олиш ва бюджетдан ташқари маблағларни 860000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Халметова Феруза Искандаровнанинг “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 14-декабрдаги 09-11393-сонли хати юборилган.
бешинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: ИЛ17А-рс2275913 ген полиморфизмини генотиплаш ва ривожланган спондилоартритнинг даволашда ИЛ-17 ингибиторларини қўлланилиши негизида реактив артритга чалинган беморлар учун шахсийлаштирилган базисли даво усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спондилит мавжуд реактив артрит билан хасталанган беморларда ИЛ-17А ни ингибирлаш орқали даволаш умуртқа поғонасидаги тузилмавий ўзгаришлар ривожланишининг олдини олиш ва эрта ногиронлик хавфини камайтириш имконини яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси 26.10.2023-йилдаги 33/1-сонли буйруқ ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси 23.10.2023-йилдаги 164-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спондилит мавжуд реактив артрит билан хасталанган беморларда ген-инженер биологик дори воситаларни қўллаш тизимли асоратлар ривожланишини, ногиронлик ва касаллик зўрайишини олдини олиш, меҳнат қобилиятини узоқ муддатга сақлаб қолишига имконият берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ген-инженер биологик дори воситасини, хусусан ИЛ-17А нинг ингибиторини қўллаш беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 52% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15,6 кундан 10,02 (5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 860000 сўмга камайтирилди; шифохонада даволаш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 220 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади. 15,6 кундан 10,02 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори 220 минг сўмга камайтирган ва 68%. Хулоса: спондилоартрит мавжуд реактив артритга чалинган беморларда даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ногиронликни олдини олиш ва бюджетдан ташқари маблағларни 860000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Халметова Феруза Искандаровнанинг тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини (14.00.05–ички касалликлар) олиш учун “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 14 декабрдаги 09/11393- сонли хати юборилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Реактив артритда умуртқа зарарланишининг клиник, иммунологик ва генетик жиҳатлари” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 4- майдаги 05/105-сонли хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish