Шокирова Садоқатхон Мухамматсолиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри ( илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бепуштликда тухумдоннинг клиник-анаместик ва морфологик кўрсатгичлари», 14.00.15 - Патологик анатомия; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2DSc /Tib858.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Эшбоев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори; Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон); Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: бепуштликнинг клиник-анамнестик маьлумотларини таҳлил қилиш ва тухумдонда кузатиладиган патологик ҳолатларнинг морфогенези ва хос патоморфологик белгиларини ойдинлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бепуштликдан азият чеккан аёлларнинг аксарияти 30 ёшдан катталиги, анамнезида бепуштлик мавжудлиги, тана вазни индекси кўрсаткичининг юқорилиги, тухумдон ҳажмининг 3 см3 пастлиги, антрал фолликулалар сони 5 тадан камлиги, тухумдон стромал артериялар пулсацион индекс ва резистентлик индекси кўрсатгичлари пастлиги, лютеинловчи гормоннинг 8,0 ме/л дан ва фолликула стимулловчи гормоннинг 7 ме/л дан ортиқ бўлиши исботланган;
тухумдоннинг сурункали яллиғланишида жараён мағиз қаватида устун турганлиги, қон томирларида диссиркуляция, ҳужайраларида дистрофия ривожланишидан бириктирувчи тўқимаси гликогенозли метаплазияга учраб, вакуоллашиб, оч рангга бўялганлиги, айрим жойларида гиалиноз кузатилиб, овулясия ва гормонал функцияни бажарувчи ҳужайраларнинг дисрегенерасияси оқибатида бепуштлик ривожланиши аниқланган;
тухумдоннинг поликистоз синдромида тухумдон интерстициал тўқимаси дисрегенерасияга учрагани, тека ҳужайралар ўрнига фиброз тўқима ўсганлиги, примордиал тухум ҳужайралар атрофидаги фолликула эпителийси кучли гиперплазияланганлиги, кўп сонли кисталар пайдо бўлганлиги, гиперандрогенемия ва ановуляцияга олиб келганлиги ва бепуштлик ривожланганлиги исботланган;
тухумдон поликистоз синдромида тухумдон тўқимасида ўтказилган иммуногистокимёвий текширувлар кўрсатишича CД3 маркер доимо манфий, CД20 ярим ҳолда ўртача экспрессияланиш, ярмида манфий, CД4 27% юқори, 32% ўрта даражада, CД8 25% юқори, 44% ўрта даражада экспрессияланганлиги кузатилди. Ки-67 пролиферация маркери 18% юқори, 67,7% ўрта ва 21% манфий, апоптоз гени 33% ўрта 67% манфий даражада экспрессияланганлиги аниқланган;
бепуштликка най перитонеал сабаб қўшилганда, найда шиш ва яллиғланиш инфилтрацияси тўпланиши туфайли, сероз мембрана қалинлашиб, мезотелийнинг деструкцияга учраши, мушак қатламда диффуз лимфопролифератив яллиғланиш, бунинг натижасида бачадон девори ҳам склеротик яллиғланишга учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги №06/19-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 10-январдаги 06/481-сон хат юборилган.):
биринчи илмий янгилик: бепуштликдан азият чеккан аёлларнинг аксарияти 30 ёшдан катталиги, анамнезида бепуштлик мавжудлиги, тана вазни индекси кўрсаткичининг юқорилиги, тухумдон ҳажмининг 3 см3 пастлиги, антрал фолликулалар сони 5 тадан камлиги, тухумдон стромал артериялар пулсацион индекс ва резистентлик индекси кўрсатгичлари пастлиги, лютеинловчи гормоннинг 8,0 ме/л дан ва фолликула стимулловчи гормоннинг 7 ме/л дан ортиқ бўлиши исботланган. Бепуштликдан азият чекган аёлларнинг аксарияти 30 ёшдан катталиги, анамнезида бепуштлик мавжудлиги, тана вазни индекси кўрсатгичининг юқорилиги, тухумдон ҳажмининг 3 см3 пастлиги, антрал фолликулалар сони 5 тадан камлиги, тухумдон стромал артериялар пулсатсион индекс ва резистентлик индекси кўрсатгичлари пастлиги, лютеинловчи гормоннинг 8,0 ме/л дан ва фолликула стимулловчи гормоннинг 7 ме/л дан ортиқ бўлиши исботланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йилдаги 26-декабрдаги №353-сонли буйруғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалининг 2023 йилдаги 5-январдаги №15-сонли буйруғи, Андижон вилоят Жалолқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йилдаги 4-январдаги №25-сонли буйруғига асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган алгоритм ва услубларнинг даволаш амалиётига жорий этилиши натижасида, ахоли орасида аёллардаги бепуштликни даволашдаги самарадорлиги оширилишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган клиник-анамнестик ва патоморфологик ташхислаш, даволаш услублари (қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмаслиги натижасида тадқиқотга талаб этиладиган даво вақти 10 кундан 7 -8 кунгача қисқартирилиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анъанавий ташҳис даволаш усулнинг ўртача нархи 1-бемор учун бюджет хисобидан 2200000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи эса 1200000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташхислаш ва даволаш усулдан фойдаланган ҳолда муолажаларни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, курс даволаниш хисобига бюджет маблағларини 950000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тухумдоннинг сурункали яллиғланишида жараён мағиз қаватида устун турганлиги, қон томирларида диссиркуляция, ҳужайраларида дистрофия ривожланишидан бириктирувчи тўқимаси гликогенозли метаплазияга учраб, вакуоллашиб, оч рангга бўялганлиги, айрим жойларида гиалиноз кузатилиб, овулясия ва гормонал функцияни бажарувчи ҳужайраларнинг дисрегенерасияси оқибатида бепуштлик ривожланиши аниқланган. Тухумдоннинг сурункали яллиғланишида жараён мағиз қаватида устун турганлиги, қон томирларида диссиркулятсия, ҳужайраларида дистрофия ривожланишидан бириктирувчи тўқимаси гликогенозли метаплазияга учраб, вакуоллашиб, оч рангга бўялганлиги, айрим жойларида гиалиноз кузатилиб, овулятсия ва гормонал функсияни бажарувчи ҳужайраларнинг дисрегенератсияси оқибатида бепуштлик ривожланишини олдини олишдан иборатлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йилдаги 26-декабрдаги №353-сонли буйруғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалининг 2023 йилдаги 5-январдаги №15-сонли буйруғи, Андижон вилоят Жалолқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йилдаги 4-январдаги №25-сонли буйруғига асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Тухумдоннинг поликистоз синдромида тухумдон интерстициал тўқимаси дисрегенератсияга учрагани, тека ҳужайралар ўрнига фиброз тўқима ўсганлиги, тухум ҳужайралар атрофидаги фолликула эпителийси кучли гиперплазияланганлиги, кўп сонли кисталар пайдо бўлганлиги, гиперандрогенемия ва ановулясияга олиб келганлиги ва бепуштлик касаллигини аниқлашда ва даволашда самарадор бўлиб, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги: биз томондан тавсия этилган аёллардаги бепуштликни эрта аниклаш бўйича ташхислаш усули ва даволаш тактикасини танлаш клиник - патоморфологик натижаларни ҳисобга олган холда иқтисодий хисоблаш мумкин, касалликни кечишида анъанавий усуллар (умумий амалиёт шифокори , акушер гинеколог кўриги, рентген, ЭКГ, қон ва пешоб тахлили, ортиқча гормонал тахлиллар ва бошқалар) билан жаррохлик амалиётидаги харажатлар суммасини ташрихсиз даволанишда бюджетдан ташқари 400000 сўмгача тежалишига олиб келган. Хулоса: хулоса қилиб ушбу қўлланма далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига мос клиник ва патоморфологик солиштирма ташхислаш натижалари даволашни самарадорлигини кўтаришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: тухумдоннинг поликистоз синдромида тухумдон интерстициал тўқимаси дисрегенерасияга учрагани, тека ҳужайралар ўрнига фиброз тўқима ўсганлиги, примордиал тухум ҳужайралар атрофидаги фолликула эпителийси кучли гиперплазияланганлиги, кўп сонли кисталар пайдо бўлганлиги, гиперандрогенемия ва ановуляцияга олиб келганлиги ва бепуштлик ривожланганлиги исботланган. Тухумдоннинг поликистоз синдромида тухумдон интерститсиал тўқимаси дисрегенератсияга учрагани, тека ҳужайралар ўрнига фиброз тўқима ўсганлиги, приморбидал тухум ҳужайралар атрофидаги фолликула епителийси кучли гиперплазияланганлиги, кўп сонли кисталар пайдо бўлганлиги, гиперандрогенемия ва ановулятсияга олиб келганлиги ва бепуштлик ривожланганлиги исботланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йилдаги 26-декабрдаги №353-сонли буйруғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалининг 2023 йилдаги 5-январдаги №15-сонли буйруғи, Андижон вилоят Жалолқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йилдаги 4-январдаги №25-сонли буйруғига асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тартиби тухумдоннинг сурункали яллиғланишида овулятсия ва гормонал функсияни бажарувчи ҳужайраларнинг дисрегенератсияси оқибатида бепуштлик ривожланиши хақидаги морфологик маълумотлар гинекологлар иш фаолиятида бепуштлик касаллигини сонини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат; тавсия этилган бепуштлик касаллигини аниқлаш бўйича ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш клиник ва патоморфологик натижаларини хисобга олган холда иқтисодий самарадорликни юқорилиги бюджетдан ташқари 400000 сўмгача маблағлар тежалишига эришилди. Хулоса: аёллар бепушлигида тухумдонлар поликистозининг клиник морфологик хусусиятларини тўлик ўрганиб борилиши, клинитсистлар учун касаллик келиб чикиш сабабларини 98% аниқлаш, тўғри ташхис қилиш ва даволаш алгоритмини тўғри танланишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: тухумдон поликистоз синдромида тухумдон тўқимасида ўтказилган иммуногистокимёвий текширувлар кўрсатишича CД3 маркер доимо манфий, CД20 ярим ҳолда ўртача экспрессияланиш, ярмида манфий, CД4 27% юқори, 32% ўрта даражада, CД8 25% юқори, 44% ўрта даражада экспрессияланганлиги кузатилди. Ки-67 пролиферация маркери 18% юқори, 67,7% ўрта ва 21% манфий, апоптоз гени 33% ўрта 67% манфий даражада экспрессияланганлиги аниқланган. Тухумдон поликистоз синдромида тухумдон тўқимасида ўтказилган иммуногистокимёвий текширувлар кўрсатишича CД3 маркер доимо манфий, CД20 ярим ҳолда ўртача экспрессияланиш, ярмида манфий, CД4 27% юқори, 32% ўрта даражада, CД8 25% юқори, 44% ўрта даражада экспрессияланганлиги кузатилди. Ки-67 пролиферасия маркери 18% юқори, 67,7% ўрта ва 21% манфий, апоптоз гени 33% ўрта 67% манфий даражада экспрессияланганлиги аниқланлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йилдаги 26-декабрдаги №353-сонли буйруғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалининг 2023 йилдаги 5-январдаги №15-сонли буйруғи, Андижон вилоят Жалолқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йилдаги 4-январдаги №25-сонли буйруғига асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйидагилардан иборат: Бирламчи бепуштликнинг хавфли омиллари сифатида: аёллар ёш гуруҳлари, тана вазни индекси, соматик ҳолати, гинекологик касалликлари, тухумдоннинг функсионал ва лаборатор кўрсатгичлари, бепуштликни башоратлаш мезонларини таҳлил қилинди., беморларни даволаш сифатини яхшиланишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аёллар бепуштлигининг бошланғич даврида оддий ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиб, асоратсиз даволанади. Гистокимёвий текширишда, асосан, фаол бўялган соҳалардаги ҳужайралар, толали тузилмалар таркибий қисмининг хос рангда бўлиши морфометрия жараёнида ўлчанган катталикларни аниқ бир чегарадаги траекториясини рақамлар орқали ифодалаш учун асос қилиб олинди, бир-биридан фарқи аниқланди, морфофункционал жиҳатдан баҳоланди. Морфометрик кўрсаткичларни баҳолаш, мазкур патологияда тўқимадаги ҳужайралар жойлашувининг ўзгариши, касалликнинг оғирлик даражасини аниқлашга замин яратади. Хулоса: аёллар бепуштлигининг структур—функсионал тури исботланган беморларда репродуктив тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун эрта ташхислаш асосида самарали даволаш ҳисобига буджетдан ташқари маблағларнинг 350000 сўмгача маблағлар иқтисод қилиш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: бепуштликка най перитонеал сабаб қўшилганда, найда шиш ва яллиғланиш инфилтрацияси тўпланиши туфайли, сероз мембрана қалинлашиб, мезотелийнинг деструкцияга учраши, мушак қатламда диффуз лимфопролифератив яллиғланиш, бунинг натижасида бачадон девори ҳам склеротик яллиғланишга учраши аниқланган. Бепуштликка най перитонеал сабаб қўшилганда, найда шиш ва яллиғланиш инфилтрасияси тўпланиши туфайли, сероз мембрана қалинлашиб, мезотелийнинг деструкцияга учраши, мушак қатламда диффуз лимфопролифератив яллиғланиш, бунинг натижасида бачадон девори ҳам склеротик яллиғланишга учраши тасдиқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022 йилдаги 26-декабрдаги №353-сонли буйруғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалининг 2023 йилдаги 5-январдаги №15-сонли буйруғи, Андижон вилоят Жалолқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йилдаги 4-январдаги №25-сонли буйруғига асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйидагилардан иборат: Бирламчи бепуштликнинг хавфли омиллари сифатида: аёллар ёш гуруҳлари, тана вазни индекси, соматик ҳолати, гинекологик касалликлари, тухумдоннинг функсионал ва лаборатор кўрсатгичлари, бепуштликни башоратлаш мезонларини таҳлил қилинди, беморларни даволаш сифатини яхшиланишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги куйидагилардан иборат: аёллар бепуштлигининг бошланғич даврида оддий ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиб, асоратсиз даволанади. Хулоса: аёллар бепуштлигининг най перитонеал тури исботланган беморларда репродуктив тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун эрта ташхислаш асосида самарали даволаш (Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш имкони пасаяди) ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларнинг 1500000 сўмгача маблағлар иқтисод қилиш имконини беради.