Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Акобир Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда дифференциал ёндашув», 14.00.28 - Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1763.
Илмий рахбар: Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Алиходжаева Гулнарахон Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джуманов Камалиддин Нуриддинович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спондилолистез  билан оғриган беморларни ташхислаш усуллари ва дифференциал жарроҳлик даволаш  ёндашувларини такомиллаштириш оркали жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умуртқа поғонаси бел қисми спондилолистезларида дифференциал жарроҳлик даволаш учун умуртқа-чаноқ баланси индекслари (PI; SS; PT; LL) аниқланган;
спондилолистезларда умуртқа канали диаметри ва спондилолистез  даражасига кўра дифференциал жарроҳлик даволаш ёндашувлари (декомпрессив, стабилизацион, декомпрессив-стабилизацион) такомиллаштирилган;
илк бор умуртқа поғонаси IV ва V даражали спондилолистезларида  умуртқа каналини муносиб декомпрессия ва умуртқа поғонасини ишончли стабилизация қилиш имконини берувчи янги жарроҳлик даволаш усули  ишлаб чиқилган;
юкори даражали спондилолистезларда янги транспедикуляр-транскорпорал фиксация тизимининг қўлланилиши умуртқа поғонасида бирламчи ва иккиламчи стабилизациясини ошириши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 10 майдаги 7-сонли ва ч/р 01-6/355-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: умуртқа поғонаси бел қисми спондилолситезларида дифференциал жарроҳлик даволаш учун умуртқа-чаноқ баланси индекслари (PI- чанок индекси, SS-думғаза эгилиш бурчаги, PT- чаноқ бурчаги  ва LL- бел лордози бурчаги) аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спондилолистезларда умуртқа-чаноқ баланси индекслари баҳоланиб, PI-чанок индекси бурчагига кўра беморлар учта гуруҳга: 35 кам бурчакли, 35-50 бурчакли ва 50-80 бурчақли гуруҳларга бўлиниб, оптимал жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш имконини бериши билан асосланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2022 йил 25 августдаги 86-сонли буйруқ, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 2022 йил 18 сентябрдаги 72/2-сонли буйруқ билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш умуртқа поғонаси бел қисми спондилолистезлари билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон яратди, бу беморларга иш ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш ҳис қилиш имконини берди; соҳа даражасида - умр кўриш давомийлигини ошириш ва ногиронликни камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) операциядан олдинги босқичда алгоритм ва мультимодал протоколдан фойдаланиш ётоқ кунлари сонини 4-5 кунгача камайтиришга имкон берди; 2) беморнинг ишга эрта қайтиши операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди. Хулоса: спондилолистезларда умуртқа-чанок баланси индексларининг баҳоланиши – бу даволаш алгоритми ва жарроҳлик ёндашувини белгилайдиган асосий мезондир. Ибрагимов Акобир Исмоиловичнинг “Спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда дифференциал ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштириш эксперт кенгашининг  2023 йил 25 октябр  02н-з/6-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.
иккинчи илмий янгилик: спондилолистезларда умуртқа канали диаметри ва спондилолистез  даражасига кўра дифференциал жарроҳлик даволаш ёндашувлари (декомпрессив, стабилизацион, декомпрессив-стабилизацион) такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: умуртқа поғонаси бел қисми иккиламчи стеноз билан асоратланган спондилолистезларда умуртқа канали диаметрига кўра касалликнинг эрта боскичларида дифференциаллашган жарроҳлик ёндашувини танлаш имконини берувчи алгоритмнинг кўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2022 йил 25 августдаги 86-сонли буйруқ, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 2022 йил 18 сентябрдаги 72/2-сонли буйруқ билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш спондилолистезларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бу эса беморларда жарроҳлик амалиётдан кейинги асоратларни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши, амбулатория ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ва эрта актив хаётга кайтиш имконини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқа поғонаси бел қисми спондилолистезларида дифференциал жарроҳлик ёндашуни спондилолистез даражасига кўра даволаш тактикаси танлаш орқали  даволанишнинг яхши натижаларига, беморларнинг тез фаоллашишига ва стационар даволаниш муддатини 13-15 кундан 5-7   кунгача қисқартиришга олиб келди, бу эса такрорий операцияларни ўтказилишини бартараф қилди. Хулоса: спондилолистезларда умуртқа канали диаметрининг баҳоланиши тўғри дифференциал жарроҳлик даволаш стратегиясини танлашни таъминлайди, кайта жарроҳлик амалиётига бўлган эҳтиёжни камайтириб, молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва  асоратлар хавфини пасайтиради. Ибрагимов Акобир Исмоиловичнинг “Спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда дифференциал ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштириш эксперт кенгашининг  2023 йил 25 октябр  02н-з/6-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.    
учинчи илмий янгилик: илк бор умуртқа поғонаси IV ва V даражали спондилолистезларида  умуртқа каналини муносиб декомпрессия ва умуртқа поғонасини ишончли стабилизация қилиш имконини берувчи янги жарроҳлик даволаш усули  ишлаб чиқилган (“№IAP  07540” 31.10.2023). Илмий янгиликнинг аҳамияти: юқори даражали спондилолистезларни янги жарроҳлик даволаш усули ишлаб чикилиб, жарроҳлик амалиётини бир босқичда амалга оширишга имкон яратиб, умуртқа канали невр қон-томир тузилмаларини адекват декомпрессия қилиш, жарроҳлик амалиётдан кейинги хавфларни камайтириши ва умуртқа поғонасини адекват стабилизациялаш мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2022 йил 25 августдаги 86-сонли буйруқ, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 2022 йил 18 сентябрдаги 72/2-сонли буйруқ билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: умуртқа поғонаси юқори даражали спондилолистезларида янги жарроҳлик даволаш усулидан фойдаланишнинг ҳақиқий самарадорлиги шундаки, у беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди, уларнинг тез фаоллашишини таъминлайди ва касаллик кайта ривожланишини бартараф қилади. Беморларнинг тўлиқ тикланиши ёки уларнинг ортопедик ва неврологик ҳолатини яхшиланиши, хаёт сифатининг яхшиланиши  даволашда янги усулни қўллашнинг тиббий самарадорлигини исботлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: умуртқа поғонасида муносиб стабилликни таминлаш билан биргаликда, етарли даражадаги декомпрессия килиш, ҳаёт сифатини ошириши, ногиронликни камайтириши мумкин. Спондилодез учун имплантлар харажатларни сезиларли даражада камайтириш,  барқарорлик ва кейинги суяк битишини таъминлаш нуқтаи назаридан самарали ва ишончлироқ ҳисобланади. Хулоса: тавсия этилган янги жарроҳлик даволаш усули, даволаш натижаларини яхшилайди, молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва асоратлар хавфини пасайтиради. Ибрагимов Акобир Исмоиловичнинг “Спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда дифференциал ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштириш эксперт кенгашининг  2023 йил 25 октябр  02н-з/6-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.    
тўртинчи илмий янгилик: юкори даражали спондилолистезда янги транспедикуляр-транскорпорал фиксация тизимининг қўлланилиши умуртқа поғонасида бирламчи ва иккиламчи стабилизациясини ошириши  исботланган(“FAP № 20230382” 02.11.2023). Илмий янгиликнинг аҳамияти: спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда янги транспедикуляр-транскорпорал фиксация тизимининг қўлланилиши орқа мия шикастланишини минималлаштириши, етарли даражада декомпрессиясига эришиш  хамда умуртқа поғонасининг қўллаб-қувватловчи тузилмаларининг максимал даражада сақланиши юкори даражада стабилликни таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2022 йил 25 августдаги 86-сонли буйруқ, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали 2022 йил 18 сентябрдаги 72/2-сонли буйруқ билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: спондилолистез  билан касалланган беморларда янги ёндашувларнинг қўлланилиши,   ҳолатни тез ва аниқ баҳолашга, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар хавфини пасайтириш, тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ва тиббий ёрдам кўрсатишдаги ижобий сифат кўрсаткичларига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9-10 кундан 5-6 кунгача қисқартиртириб, шифохонада ётоқ тўлов миқдорини 1 290 240 сўмга камайтирди (РИНИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 322 560 сўмни ташкил қилади); шифохонада даволаниш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 460 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 115 000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада даволаниш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 60 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 15 000 сўм боғланмалар сарфланади). Хулоса: юқори даражали спондилолистезларни жарроҳли усулида даволашда янги фиксация тизими ва янги жарроҳлик усулининг қўлланилиши узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди ва моддий харажатларни 9 200 000 сўмга камайтирди. Ибрагимов Акобир Исмоиловичнинг “Спондилолистезларни жарроҳлик усулида даволашда дифференциал ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг мувофиқлаштириш эксперт кенгашининг  2023 йил 25 октябр  02н-з/6-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish