Sayt test rejimida ishlamoqda

 Ғаниева Хайринисо Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пунктуацион белгилар  прагмалингвистик хусусиятларининг қиёсий тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 –  Қиёсий  адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:В2020.4.PhD/Fil1444.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдугафур Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Гадоева Мавлюда  Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнлар пунктуацион белгилари прагмалингвистик хусусиятларининг очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги қавс, қўштирноқ, вергул, тире каби пунктуацион белгиларнинг чегараловчилик ҳамда нуқта, ундов, сўроқ, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, кўп нуқта каби белгиларнинг ажратувчилик вазифалари, шунингдек, нутқнинг синтактик тузилиши ва интонацияси каби ҳиссий-экспрессив баҳоловчи хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий  матнларда  гап ўртасида, охирида ва аралаш ҳолда қўлланувчи тиниш белгиларининг дарак, сўроқ, ундов, буйруқ, истак гапларда ўхшаш, ўзбек тилида уюшиқ бўлакларнинг тиниш белгилари билан ажратилиши, инглиз тилида уюшган сифат лексемаларининг вергулсиз ифодаланиши каби фарқли жиҳатлари очиб берилган;  
нуқта, кўп нуқта, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, тире, сўроқ ва ундов пунктуацион-график воситаларнинг инглизча ва ўзбекча матнларнинг услубий равонлигини таъминловчи функсионал-услубий, таржима мантларидаги синтактик конструксияларни тўғри, ифодали, аниқ баён қилиш каби прагмалингвистик хусусиятлари очиб берилган;  
инглиз ва ўзбек тилларида матнларда тил бирликларига таянган вербал ва ҳаракат, мимика ва жестларга асосланган новербал маъноларни ифодалашда пунктуацион белгиларнинг таъкидлаш, кучайтириш каби прагмалингвистик жиҳатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида пунктуацион белгилар  прагмалингвистик хусусиятларининг қиёсий  таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги қавс, қўштирноқ, вергул, тире каби пунктуацион белгиларнинг чегараловчилик ҳамда нуқта, ундов, сўроқ, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, кўп нуқта каби белгиларнинг ажратувчилик вазифалари, шунингдек, нутқнинг синтактик тузилиши ва интонацияси каби ҳиссий-экспрессив баҳоловчи хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан “Ўқиш ва ёзув” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан 232-623-рақамда тасдиқланган нашр гувоҳномаси). Натижада дарсликнинг иккинчи қисмининг назарий манбалар билан бойитилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий  матнларда  гап ўртасида, охирида ва аралаш ҳолда қўлланувчи тиниш белгиларининг дарак, сўроқ, ундов, буйруқ, истак гапларда ўхшаш, ўзбек тилида уюшиқ бўлакларнинг тиниш белгилари билан ажратилиши, инглиз тилида уюшган сифат лексемаларининг вергулсиз ифодаланиши каби фарқли жиҳатлари ҳақидаги хулосаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 4-апрелдаги 885/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида яратилган дарслик, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
нуқта, кўп нуқта, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, тире, сўроқ ва ундов пунктуацион-график воситаларнинг инглизча ва ўзбекча матнларнинг услубий равонлигини таъминловчи функсионал-услубий, таржима мантларидаги синтактик конструксияларни тўғри, ифодали, аниқ баён қилиш каби прагмалингвистик хусусиятлари тўғрисидаги хулосаларидан Россия Федерацияси Қозон федерал университетида 2021-2023 йилларда бажарилган № 47 “Британия инглиз тилидаги тиниш белгиларини қиёсий ўрганиш (турк тиллари мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги Қозон федерал университетининг 2023-йил 2-ноябрдаги 209-АС-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида “Инглиз тили: практикум” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда диссертация манбаларидан унумли фойдаланилган;  
инглиз ва ўзбек тилларида матнларда тил бирликларига таянган вербал ва ҳаракат, мимика ва жестларга асосланган новербал маъноларни ифодалашда пунктуацион белгиларнинг таъкидлаш, кучайтириш каби прагмалингвистик жиҳатлари борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил, 6-апрелдаги  04-36-525-сон маʼлумотномаси). Натижада ушбу радиоешиттиришлар учун тайёрланган материаллар янги қарашлар асосида мазмунан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish