Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Алишер Калбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Водород бензин ёнилғисида ишлайдиган автомобиллар мотор мойининг чегаравий иш муддатини асослаш», 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.22/01.02.2022.T.144.01
Илмий раҳбар: Иноятходжаев Жамшид Шухратиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, PhD.22/01.02.2022.T.144.01.
Расмий оппонентлар: Ханкелов Тавбай Қаршиевич, техника фанлари доктори, доцент,  Мирзалиев Санжар Махаматжон ўғли, доцент PhD,
Етакчи ташкилот: Андижон Машинасозлик Институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.     Тадқиқотнинг мақсади водород-бензин ёнилғисида ишлайдиган автомобиллар мотор мойининг чегаравий иш муддатини асослашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фролов-Родзиллер тенгламасини қўллаш орқали қўшимча водород гази бензинли двигателларда оптимал ёнилғи пропорциясини барқарор ишлаш шартлари ва турғунлик режимлари асосида математик модел яратилган;
регрессион-корреляцион таҳлили асосида водород-бензинли двигател мойларининг асосий физик-кимёвий хоссаларини эксплуатация шароитларида чегаравий шартлари аниқланган;
Нютон-интерполяцион қонунияти орқали водород-бензинли ички ёнув двигател мойининг чегаравий иш муддати асосида математик модели оптималлаштирилган;
мотор мойига водород-бензинли ёнилғи таъсир механизмини ҳисобга олинган ҳолда алмаштириш муддатлари учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Водород-бензин ёнилғисида ишлайдиган автомобиллар мотор мойининг чегаравий иш муддатини асослашда:
УзAвтосаноат АЖ – 2017 йил Қозоқистоннинг Aстана шаҳрида ўтказилган келажак энергияси мавзусидаги Aстана-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмада водород-бензин ёнилғиси билан ишлайдиган “Матиз” автомобилини намойиш қилиш вазифаси Турин политехника университети жамоасига юкланган эди. (“УзAвто Моторс” AЖ корхонасида 8-октябр 2021-йил маълумотномаси). Натижада мазкур кўргазмада университет тадқиқотчи олимлари “Матиз” русумли автомобилнинг ёнилғи таъминлаш тизимини такомиллаштириб, муаффаққиятли қатнашилди;
Фролов-Родзиллер тенгламасини қўллаш орқали қўшимча водород гази бензинли двигателларда оптимал ёнилғи пропорсиясини барқарор ишлаш шартлари ва турғунлик режимлари “Матиз” русумли автомобилнинг ёнилғи таъминлаш тизимига жорий қилинган. (“УзАвто Моторс” АЖ корхонасида 8-октябр 2021-йил маълумотномаси). Натижада ички ёнув двигател фойдали иш коеффициенти 5 % га ошириш имкони берган;
регрессион-корреляцион таҳлили асосида водород-бензинли двигател мойларининг асосий физик-кимёвий хоссаларини эксплуатация шароитларида чегаравий шартлари ва иш муддатининг эскириш тизимини энг мақбул алгоритми яратилди ва аниқланган (“УзAвто Моторс” AЖ корхонасида 8-октябр 2021-йил маълумотномаси). Натижада двигател мотор мойининг физик кимёвий хусусиятлари назарий ва амалий математик статик таҳлил асосида асосий 4/10 таси олинди, бунда энг эътиборли кўрсаткичи 6000-7000 км/соат босиб ўтган двигател мотор мойи қовушқоқлик деб номлаш имконини берган;
Нютон-Интерполяцион қонунияти орқали водород-бензинли ички ёнув двигател мойининг босиб ўтган км/соати га қараб мойлаш материаллари эскиришининг мақбул математик модели чегаравий иш муддати оптималлаштирилган. (“УзАвто Моторс” АЖ корхонасида 8-октябр 2021-йил маълумотномаси); Натижада Chevrolet Gentra G200 ички ёнув двигателини стандард ва водород қўллаган ҳолда 10 000 км масофа бирликда қанча сарф бўлиши назарий ва амалий ҳисоб китоб қилинди. Шаҳар шароитида водород-бензин автомобил 100 км масофани босиб ўтганида 24 % ёнилғи тежалиши имконини яратган.
мотор мойига водород-бензинли ёнилғи таъсир механизмини ҳисобга олинган ҳолда алмаштириш муддатлари учун тавсиялар водород-бензин ёнилғисида ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш имконини берган (“УзАвто Моторс” АЖ корхонасида 8-октабр 2021-йил маълумотномаси). Натижада водород-бензин двигател билан жиҳозланган маҳаллий шароитдаги автомобилларда мотор мойи чегаравий иш муддатини асослаш мисолида двигателнинг ишчи ҳажми 1.5л бўлган автомобилларда олинадиган йиллик иқтисодий самарадорлик (битта автомобил мисолида) 2736000 сўмни ташкил этиши имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish