Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарабеков Асадбек Тажикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): « Helichrysum maracandicum, Helichrysum nuratavicum ва Helichrysum mussae ўсимликларининг кимёвий тадқиқи», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/К400.
Илмий раҳбар: Маулянов Салихжан Алимжанович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон, кимё фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Ғофуржон Усмонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оʻзбекистон флорасида ўсувчи Helichrysum maracandicum, Helichrysum nuratavicum ҳамда Helichrysum mussae ўсимликлари кимёвий таркибини ва олинган бирикмаларнинг биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамиз флорасида ўсувчи Helichrysum maracandicum ўсимлигидан жами 18 та, жумладан, 2 та фенолкарбон кислота, 4 та тритерпеноид, 11 та флавоноид бирикмалари ва 1 та циклик полиол индивидуал ҳолда ажратиб олинган, шулардан 17 таси ўрганилаётган ўсимликда биринчи маротаба аниқланган;
ўсимликларнинг гуллари ва баргларидан гидродистиллаш усулида 150 та (Helichrysum maracandicum гулида - 52 та, баргида - 57 та; Helichrysum nuratavicum гулида - 45 та, баргида - 79 та; Helichrysum mussae гулида - 77 та, баргида - 95 та) учувчан углеводородлар, моно- ва сесквитерпеноидлар мавжудлиги аниқланган;
Ҳеличрйсум муссае ўсимлиги гул ва баргларининг гексанли экстрактларидан гидродистиллаш усулида 56 та (гулида - 31 та, баргида – 25 та) учувчан улгеводородлар, моно- ва сесквитерпеноидлар мавжудлиги аниқланган;
Ҳеличрйсум мараcандиcум ва Ҳеличрйсум муссае ўсимликларининг макро ва микро элемент таркиби сифат ва миқдорий жиҳатдан текширилиб, ўсимликлар таркибидаги заҳарли огʻир металл ионлари миқдори Оʻзбекистон Республикаси озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги гигиеник нормативларидаги рухсат этилган даражадан паст эканлиги исботланган;
илк бор ажратиб олинган биологик фаол флавоноид - кверсетиннинг ситизин билан Манних усули бўйича янги ҳосиласи синтез қилинган;
Ҳеличрйсум мараcандиcум ўсимлиги этилацетатли флавоноидлар фракциясининг гепатопротекторлик фаоллиги Силимарин дори воситасига нисбатан фаоллиги Силимарин даражасида эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳеличрйсум мараcандиcум, Ҳеличрйсум нуратавиcум ва Ҳеличрйсум муссае ўсимликларининг кимёвий тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
Ҳеличрйсум мараcандиcум ўсимлиги сувли, этилацетатли ва бутанолли экстрактлари асосида олинган юқори антиоксидантлик хоссасига эга бўлган субстанцияларнинг гепатопротектор фаоллиги натижаларидан №А-ФА-2019-35 «Маҳаллий хомашё асосида олинган янги иммунотроп дори воситаларини яратиш» (2019-2022 й) амалий тадқиқот лойиҳасида субстанциялар гепатопротекторлик фаолликларини солиштиришда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 14 декабрдаги 4/1255-3153-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳеличрйсум Л. туркумига мансуб ўсимликларнинг терпеноидлари ва флавоноидларининг тузилиши ҳамда биологик фаолликларини тадқиқ этиш асосида антиоксидант ва гепатопротектор таъсирга эга дори воситаларини яратиш имконини берган;
Ҳ.мараcандиcум ўсимлигининг йер устки қисмидан ажратиб олинган ва идентификация қилинган бирикмаларнинг кимёвий тузилиши ҳақидаги спектрал маълумотлардан хорижий илмий нашрларда терпеноидлар ва флавоноидларнинг тузилишини аниқлашда қўлланилган (Journal of natural fibers 2024, V. 21, No. 1, 1-15, WoS, IF 3.5; Chemistry of Natural Compounds, 2023, V. 59, 957-958, WoS, IF 0.8; Chemistry of Natural Compounds, 2023, V. 59, 941-943, WoS, IF 0.8). Натижада, ўсимликлардан ажратиб олинган бирикмаларнинг тузилишини аниқлаш имконини берган;
Ҳеличрйсум мараcандиcум ўсимлигининг ер устки қисми кимёвий таркибини аниқлаш бўйича олинган тадқиқот натижаларидан “Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных култур и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» (Россия Федерацияси Сургут Давлат университети) мавзусида бажарилган амалий тадқиқот лойиҳасида минтақа доривор ўсимликлари таркибининг тупроқ-иқлим шароитларга боғлиқлиги, флавоноидларнинг биологиc таъсир механизмларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Россия Федерацияси Сургут Давлат университетининг 2024 йил 16 апрелдаги 03-01/45 рақамли маълумотномаси). Натижада, Россия Федерациясининг шимолий регионларидан келтирилган доривор ўсимликларни сифат ва миқдорий жиҳатдан ўрганиш имконини берган;
республикамизнинг 5 та ҳудудида тарқалган Ҳеличрйсум мараcандиcум ўсимлиги гуллари макро-микро элемент таркибининг сифат ва миқдорий жиҳатдан қиёсий ўрганиш натижаларидан хорижий илмий нашрларда мазкур туркум ўсимликлари элемент таркиби таҳлили учун фойдаланилган (Saudi Journal of Biological Sciences, 2021, V. 29, 5268-5274, WoS, IF 4.219; Sustainability, 2021, V. 13, 9437, WoS, IF 3.251; Horticulturae, 2022; V. 8. 1–8, WoS, IF 2.331). Натижада, ўсимлик элемент таркибини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш услубини яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish