Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтназарова Оксана Муратбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Углеводород радикали тузилиши ва СФМ қадоқланиш зичлигига боғлиқ СФМ-бентонит комплексларининг сорбцион хусусиятлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/K164.
Илмий маслаҳатчи: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаёт Нурович кимё фанлари доктори, доцент; Эшметов Расул Жумязович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: углеводород радикалининг тузилиши ва СФМлар қадоқлаш зичлигига кўра СФМ-бентонит комплексларининг тузилиши ва сорбция хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термик ишлов бериш ҳарорати ва давомийлигининг ўзгариши Li-бентонитнинг структур хусусиятлари ўзгаришига таъсир этиши, бунда 110, 120 и 135°C ҳароратларда термик ишлов бериш катионалмашинув сиғимининг дастлабки 108 дан мос равишда 97, 85 ва 65 мг*экв/100 г гача камайиши аниқланган;
гилларнинг катион алмашинув сиғими (КАС)нинг ўзгариши уларнинг ғоваклигини ўзгаришига таъсир этиши ва БК; БК86 ҳамда БК70 бентонит намуналарининг қатламлараро масофаси мос равишда 1,261, 1,253 ва 1,199 нм ни ташкил этиб, бу қатламлараро сув ҳажмининг камайиши ва ғовак майдонининг ўзгариши билан боғлиқлиги исботланган;
БКнинг қатламлараро фазоси тўйинганидан сўнг, СФМларнинг қўшимча сорбцияси кузатилиб, бу силикат текисликлари юзасида мицелласимон тузилмаларнинг шаклланиши ёки қатламлараро фазода кўплаб қатламларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлиши, гилнинг катионалмашинув сиғими 3,85 3,27 маротаба ортиши аниқланган;
ДГДДМАБ ва ГДТМАБнинг КАС қиймати 70 ммоль/100 г бўлган монтмориллонитдаги сорбция механизмлари одатда КАС юқори бўлган монтмориллонитларга ўхшашлиги исботланган, лекин  ушбу намунанинг тез тўйиниши кузатилиб, бу интеркаляция учун мўлжалланган қатламлараро бўшлиқларнинг камлиги билан асосланган;  
ДГДДМАБ миқдорининг n=1/4 дан n=1/2 гача ортиши билан БК нинг d001 рефлекс интенсивлигининг ўзгариши ҳамда 2,23 нм атрофида янги рефлекс пайдо бўлиши, n=1≤1,25 қийматларда янада яққол намоён бўлади ва БК қатламлари орасидаги ДГДДМАБ нинг псевдомоноқаватли тузилишига мувофиқ келиши аниқланган;
БК учун n нинг тўйинганлик даражаси ДГДДМАБ учун 3,8 ва ГДТМАБ учун 3,27 нм ни ташкил этиши, бу ҳолда интеркаляцияланган СФМлар мос равишда қатламлараро масофани 2,87-2,90 ва 2,35 нм гача ўзгартиради, бу эса ДГДДМАБ нинг псевдомоноқатламли ҳамда ГДТМАБнинг псевдо-уч қатламли интеркаляцияланган тузилишини тасвирлаши аниқланган;
тўйинганлик даражасининг ортиши билан микроғоваклар ҳажми дастлаб ортиши ва қуйи тўйинганлик даражасида максимал даражага етиши, кейинчалик пасая бошлаши, бу ДГДДМАБ алкил занжирларининг киритилиши туфайли микроғовакларнинг ифлосланиши ёки блокланиши билан боғлиқ бўлиши исботланган;
техник олеин кислотасидан унумдорлиги 88% дан юқори янги СФМларни, шунингдек уларга асосланган органобентонитларни синтез қилиш учун мақбул шароитлар яратилган, бу бойитилган бентонитнинг бўёқлар ва ацетохлорга нисбатан сорбция коэффициентининг 1,5-1,6 баравар ортишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Крантау бентонити ва органик модификаторлар асосида органобентонитлар ишлаб чиқариш бўйича илмий натижалар асосида:
эритмаларда СФМларни индикатор сифатида монтмориллонит ва метилоранж ёрдамида аниқлаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 17 апрелдаги 01/18-8-1007 сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлардаги сирт фаол моддаларнинг қолдиқ таркибини оғирлиги бўйича 0,001% гача аниқлаш имконини беради;
дигексадцетилдиметиламмоний бромид, гексадецилтриметиламмоний бромид ва бентонит асосидаги адсорбентлар «SOF MEGA TEKSTIL» МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 17 апрелдаги 01/18-8-1007 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу адсорбентлар ёрдамида оқава сувларни дастлабки ранг интенсивлиги 1:1000 бўлган ҳолатда 98,3 ва 89,0% ни тозалаш имконини беради;
октадецилтриметиламмоний бромид ва бойитилган Крантау бентонити асосидаги адсорбентлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 23 февралдаги 03/08-3-64 сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ ва оқова сув тизимларида ацетохлор сорбцияси даражаси табиий бентонитларга нисбатан 1,5-1,6 баравар ошириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish