Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Максад Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Чигит саралаш қурилмасининг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг конструксиясини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Т4470
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, DSс.03/04.10.2023.Т.174.01Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Акмал Акпаралиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жин машиналаридан толасидан ажралиб чиқаётган чигитлар оқимидан линтерлашга молик бўлмаган чигитларни ажратиб олувчи қурилманинг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш орқали чигитларнинг сифатини яхшилаш ва ортиқча электр энергия сарфини камайтириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтанинг турли хил селексион навига мансуб бўлган чигитларнинг ўлчами асосида тўрли барабаннинг тешикларини мақбул қийматлари топилган ҳамда шнек ва тўрли барабанни бир-бирига нисбатан қарама-қарши айланиши натижасида чигитларни тўрли юзадан тушиши эҳтимоллар назарияси асосида аниқланган;
шнек таъсирида таркибида линт (момиқ) бўлган ва момиқ бўлмаган чигитларни бир-бирига нисбатан ҳаракатини вақтга боғлаган ҳолда математик моделлари ишлаб чиқилган;
линтерлашга молик бўлмаган чигитларни ажратиб олишдаги энг юқори самарадорликка эришишда тўрли барабаннинг тешикларини шакли ва жойлашишининг рационал параметрлари аниқланган;
сараланаётган чигитларнинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида ташувчи шнек юзаси эластик хусусиятга эга бўлган резина билан қопланган конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш корхоналарининг асосий жараёни ҳисобланган жинлаш (чигитдан толани ажаратиш) жараёнидан сўнг чиққан чигитларни саралаш жараёнини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган янги чигит саралаш қурилмаси “Наманган Тўқимачи cлустер” МЧЖ га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 03/22-183-сон маълумотномаси). Натижада жин машиналаридан чиқиб, линтер машиналарига таркибидаги линт (момиқ)ларни қириб олиш учун юборилаётган чигитлар оқимидан линтерлашга молик бўлмаган чигитларни ажратиб олиш ва самарали саралаш орқали умумий олинаётган чигитларнинг 24.6 % миқдори линтер машиналари таъсирида 2.5 % гача шикастланишининг олди олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish