Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуродов Масъуджон Хикматиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мураккаб иссиқлик алмашинуви масалалари учун дифференциал-айирмалар усулининг модификациялари”, 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1578
Илмий раҳбар: Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Шахло Азимбаевна физика-математика фанлари доктори, доцент; Палванов Бозорбой Юсупович, техника фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб иссиқлик ўтказиш масалаларини математик моделлаштириш ва дифференциал-айирмали усулнинг модификацияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори ҳароратли ҳаракатланувчи элементлар ва нуқтали иссиқлик манбаларини обектларда иссиқлик алмашинуви жараёнининг математик моделлари яратиган;
чегаранинг боши ва охирида мос равишда учинчи ва биринчи жинсли аралаш чегара шартларга эга мураккаб иссиқлик ўтказиш масалаларини ечиш учун тўғри чизиқлар усулининг модификацияси ишлаб чиқилган;
кесма бошида учинчи ва охирида биринчи турдаги шартлар берилганида математик физика тенгламаларини ечиш учун тўғри чизиқлар усули ва зарур бўлган хос сонлар ва хос векторларни топиш алгоритми ишлаб чиқилган;
параболик тенглама доирасида тўғри бурчакли соҳада иссиқлик тўлқинлари тарқалиши масалалари шакллантирилган ва ечиш учун тўғри чизиқлар усулининг модификацияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мураккаб иссиқлик алмашинуви масалалари учун дифференциал-айирмали усулнинг модификацияларини модел, усул, алгоритм, дастурлар асосида ишлаб чиқилган:
иссиқлик узатиш масалалари учун математик моделлардан, уларни ечишнинг сонли алгоритмларидан Самарқанд вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 25 октябр № 04/01-5303-сонли маълумотномаси). Натижада иссиқлик узатиш жараёнини ташқи муҳит ҳароратини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш, мавжуд муҳандислик ҳисобларига кетадиган вақт ва меҳнатни 20-25 %га камайтириш, иссиқлик узатиш жараёнини жадаллаштириш ва текис тақсимланишини таъминлаш ҳисобига иссиқлик энергияси сарфини 2-3 %га қисқартириш имконини берган;
иссиқлик узатиш масалалари учун математик моделдан, уларни ечишнинг самарали сонли алгоритмларидан иссиқлик узатилиши жараёнини жадаллаштириш ва унинг кўрсаткичларини башоратлаш мақсадида “БУНЁДКОР СОДИҚ ЖЎРА” МЧЖда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 25 октябр № 04/01-5303-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сонли алгоритмларни жорий этиш муҳандислик ҳисобларига кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 25-30 %га камайтириш, иссиқлик узатиш жараёнини жадаллаштириш ва текис тақсимланишини таъминлаш ҳисобига иссиқлик энергияси сарфини 2-5 %га қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish