Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумухтарова Мадинабону Зафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Замонавий босқичда ўсмир мактаб ўқувчиларида мослашув бузилишларини ташхислаш ва олдини олиш асослари", 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib1680.
Илмий рахбар: Арзикулов Абдурайим Шамшиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар:  Шарипова Олия Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Агзамова Шоира Абдусаламовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги оналик ва болаликни мухофаза қилиш миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда мослашув бузилишининг тарқалганлиги, хавф омиллари, тавсифини ўрганиш ва уларда мослашув бузилишининг олдини олиш ҳамда реабилитация қилишга тизимли ёндашувни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълимдаги ўсмир ўқувчиларда (42,3%) анъанавий    умумтаълим мактабларидаги  ўқувчиларга (19,4%) нисбатан мослашув бузилишининг  юқорилиги ва унинг гендер хусусиятлари аниқланган;
ўсмирлар мослашувининг бузилишини шартлайдиган хавф маркерлари орасида патогенезнинг  асосий омиллари тиббий-биологик (шахсий-характерологик), руҳий-ижтимоий (оила ва мактаб микроижтимоий муҳити ҳолатлари), ирсий, ва церебрал-органик омиллар эканлиги исботланган;
мослашув бузилиши патогенезида ўсмирлар организмининг нейроэндокрин компоненти асосий регулятори трансмиттерлари роли кортизол гормонининг пасайиши, АКТГ микдори ортиши натижада аниқланган;
илк бор мослашув механизмининг бузилиши  қанчалик кучли бўлса, омега-потенциал кўрсаткичи шунчалик паст бўлиши  ва мослашув механизимида бузилишлар бўлган ўткир нафас йўлларида патологиялари мавжуд болалардаги бу кўрсаткич 1,6 баробар фаркланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йил 5 мартдаги №5-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий этилиши Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар кенгаши берган  2024 йил 29 апелдагидаги  06/17- сон билан тасдиқланган):
биринчи илмий янгилик: инновацион таълимдаги ўсмир ўқувчиларда (42,3%) анъанавий    умумтаълим мактабларидаги  ўқувчиларга (19,4%) нисбатан мослашув бузилишининг  юқорилиги ва унинг гендер хусусиятлари аниқланган. Инновацион таълимдаги ўсмир ўқувчиларда (42,3%) анъанавий  умумтаълим мактабларидаги  ўқувчиларга (19,4%) нисбатан мослашув бузилишининг  юқорилиги ва унинг гендер хусусиятлари аниқланганлиги бўйича Андижон шаҳар болалар касалхонаси 20.06.2023 йилдаги 18/1- сонли буйруғи билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.06.2023 йилдаги 44 – сонли буйруғи билан пульмонология бўлимига, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 йилдаги 46 – сонли буйруғи билан неврология бўлими амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйидагилардан иборат таълим бериш усуллари ва шароитларини тўғри ташкил этиш, болалар ва ўсмирларнинг қобилияти, Ўзбекистон Республикаси СанПин меъёрлари ва стандартларига мувофиқ равишда ўқув дастурлари, кун тартибининг давомийлигини қайта кўриб чиқиш; интенсив таълимга асосланган ўқув муассасаларига ўқувчиларни дастлаб шифокор - психолог билан суҳбатдан ўтгандан кейин қабул қилишни ташкиллаштириш; ўқув муассасалари шароитида МБ нинг донозологик шаклларига эга бўлган болалар ва ўсмирлар контингенти учун даволаш-профилактика тадбирларини ташкиллаштириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир кеча-кундузлик стационарда 1 кунлик харажат ўртача ҳисобда 446,500 сўмни, мактаб шароитларида эса -110,65 сўмни ташкил этган, бу 4,1 баробар паст нарх, демакдир. Агар стационарда даволаниш ўртача 10 кун бўлса, битта беморни даволаш учун (10 кун Х 445,500 сум.) = 4 455 000) 4 455 00 сўм сарфланади; шу кўрсаткичлар асосида беморларнинг таълим муассасаси шароитларида ўқишдан ажралмаган ҳолда профилактикаси ва даволаниши учун (10 кун Х 110, 65 сўм) = 1 106 000 сўм сарфланиши аниқланди. Хулоса: эмоционал таъсирчанлигининг пасайиши, охир-оқибатда эса мослашув бузилишининг психосоматик симптомларига эга бўлган ўсмирлар сонининг камайиши бюджет маблағларнинг 3 286 000 сўм миқдорда тежалишига сабаб бўлди.
иккинчи илмий янгилик: ўсмирлар мослашувининг бузилишини шартлайдиган хавф маркерлари орасида патогенезнинг  асосий омиллари тиббий-биологик (шахсий-характерологик), руҳий-ижтимоий (оила ва мактаб микроижтимоий муҳити ҳолатлари), ирсий, ва церебрал-органик омиллар эканлиги исботланган. Ўсмирлар мослашувининг бузилишини шартлайдиган хавф маркерлари орасида патогенезнинг асосий омиллари тиббий-биологик (шахсий-характерологик), руҳий-ижтимоий (оила ва мактаб микроижтимоий муҳити ҳолатлари), ирсий, ва церебрал-органик омилларини ўз вактида олдини олиш бўйича Андижон шаҳар болалар касалхонаси 20.06.2023 йилдаги 18/1- сонли буйруғи билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.06.2023 йилдаги 44 – сонли буйруғи билан пульмонология бўлимига, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 йилдаги 46 – сонли буйруғи билан неврология бўлими клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оила ва мактаб микроижтимоий муҳитини яхшилашга оид профилактика тадбирларини белгилаш, МБ ни профилактика қилишнинг шахсан йўналтирилган усуллари ва ҳомиладорлик кечишини тўғри олиб бориш ва ҳомиладорлик ҳамда туғруқ асоратлари профилактикаси бўйича превентив тадбирлар олиб боришдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таълим муассасалари ва стационар шариоитларида профилактика ва даволаш учун сарфланган харажатлар йиғиндисидан ҳисоблаб чиқарилади: стационар шароитларида 1 кунлик койко-куннинг ўртача нархи 446,500 сўмни ташкил этди, мактаб шароитларида эса реабилитация ва профилактика тадбирлари учун 110,65 сўмни ташкил қилган. Битта бемор учун кунига ўртача 446,500 сўм+110,65 сўм .= 556 565 сўм. Агар стационарда ўртача даволаш давомийлиги битта бемор учун 445,500 сўм бўлса, умумий даволаш учун жами сарф (10 к/кун Х 445,500 сўм.) = 4 455 000 сўм бўлади. Ўқишдан ажралмаган ҳолда профилактика ва реабилитация учун қуйидагича ҳисоб-китоб қилинди: таълим муассасаси шароитларида (10 кун Х 110, 65 сўм) = 1 106 000 сўмни ташкил этди, натижада ушбу ҳисоб-китоблар асосида харажатлар кўрсаткичи = 4 446 000 + 1 160 000 = 560 6000 сўмни ташкил этади. Хулоса:  оила ва мактаб микроижтимоий муҳитини яхшилашга оид мақсадга йўналтирилган профилактика тадбирларини белгилаш, МБ ни профилактика қилишнинг шахсга йўналтирилган усуллари ва ҳомиладорлик кечишини тўғри олиб бориш ва ҳомиладорлик ҳамда туғруқ асоратлари профилактикаси бўйича превентив тадбирлар 5 606 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.  
учинчи илмий янгилик: мослашув бузилиши патогенезида ўсмирлар организмининг нейроэндокрин компоненти асосий регулятори трансмиттерлари роли кортизол гормонининг пасайиши, АКТГ микдори ортиши натижада аниқланган. Мослашув бузилиши патогенезида ўсмирлар организмининг нейроэндокрин компоненти асосий регулятори трансмиттерлари роли кортизол гормонининг пасайиши, АКТГ микдорининг ортиши аниқланган ва олдини олиш бўйича Андижон шаҳар болалар касалхонаси 20.06.2023 йилдаги 18/1- сонли буйруғи билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.06.2023 йилдаги 44 – сонли буйруғи билан пульмонология бўлимига, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 йилдаги 46 – сонли буйруғи билан неврология бўлими амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бола саломатлигини шаклланиши ва инфекцияларга қарши тура олиш қобилияти кўп жиҳатдан ота-онанинг билим даражаси ва моддий фаровонлиги, турмуш ва маиший шароитлар ҳамда ўқишдаги шароитлар, кун тартибини ва энг мухими тунги  уйқу тартибини тўғри ташкил этилишига боғлиқ. Илмий янгиликнинг иқтисоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар стационарида ўртача бир кун йилига 600 койко-кунни ташкил этади, ва бунда: СМА = (600 к/к. х 10,0 к/к. х 455,500 сўм.) = 2 673 000 000 сўм бўлади, таълим муассасалари шароитларида эса мослашуви бузилган ўсмирларга даволаш-профилактика тадбирлари учун (300 ўсмир Х 10 кун Х 110, 65 сўм) = 331 950 000 сўм ёки бу маълумотларни койко-кунларга солиштирсак (600 к/к Х 10 кун Х 110, 65) = 663 900 000 сўм бўлади.  Хулоса: молашувнинг бузилишида аниқланган нейроэндокрин маркерлари ўсмирларда мослашув бузилишини ва у билан боғлиқ функционал ўзгаришлар ва соматик касалликларни донозологик ташхислаш имконини беради. Бу эса бир бола учун бир кунда 455 500 сўм миқдордаги бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик:  илк бор мослашув механизмининг бузилиши  қанчалик кучли бўлса, омега-потенциал кўрсаткичи шунчалик паст бўлиши  ва мослашув механизимида бузилишлар бўлган ўткир нафас йўлларида патологиялари мавжуд болалардаги бу кўрсаткич 1,6 баробар фаркланиши исботланган. Илк бор мослашув механизмининг бузилиши  қанчалик кучли бўлса, омега-потенциал кўрсаткичи шунчалик паст бўлиши  ва мослашув механизимида бузилишлар бўлган ўткир нафас йўлларида патологиялари мавжуд болалардаги бу кўрсаткич 1,6 баробар фаркланиши исботланган ва олдини олиш бўйича Андижон шаҳар болалар касалхонаси 20.06.2023 йилдаги 18/1- сонли буйруғи билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.06.2023 йилдаги 44 – сонли буйруғи билан пульмонология бўлимига, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 14.02.2023 йилдаги 46 – сонли буйруғи билан неврология бўлими амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: усулнинг ахборотлилиги, содда ва ноинвазивлиги; омегометрия истиқболли ва долзарб ташхислаш тадқиқоти бўлиб, организмнинг асосий регулятор тизимлари ва мослашувчанлик заҳираларининг мослашув-компенсатор имкониятлаари экспресс-диагностикасини ўтказиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мослашув бузилишини ташхислашда омегаметрия аппаратидан фойдаланиш эскирган диагностика тартиб-таомиллари ҳамда болаларни салбий таъсир остида қолдирмасдан, стационарда бўлиш вақтини қисқартиришга имкон беради. Кеча-кундуз фаолият юритувчи стационарда 1 койко-куннинг ўртача баҳоси ўртача 446,500 сўмни ташкил этишини эътиборга олиб, омегаметрия усулидан фойдаланган ҳолда ташхисслашни 3-4 кунга оптималлаштириш бюджет маблағларини бир бемор учун 446 500х3=1 339 500 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: омегаметрия усулидан фойдаланган ҳолда ўсмирларда МБ ташхислашни татбиқ этиш бюджет маблағларни битта бемор учун 1 339 500 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Мослашуви бузилган ўсмирларни донозологик ташхислаш, прогнозлаш ва тиббий таъминотининг замонавий усуллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институти экспертлар Кенгашининг 30-ноябрь 2023 йилдаги 6и-34/х-сон билан тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish