Sayt test rejimida ishlamoqda

Маллаев Максуд Мухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъда саратонини ташхислаш ва даволашнинг морфологик-молекуляр асослари», 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib701.
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Аброрбек Ахмаджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Манекенова Кенжекыз Боранбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Sachin Marda, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Ҳиндистон).
Етакчи ташкилот: Едитепе университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меъда саратони билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини морфо-молекуляр жиҳатларини ўзига хос хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меъда саратонини  эрта ташхислашда анъанавий ташхислаш усуллари билан биргаликда замонавий нуклеар тиббиёт технологияси ва янги морфо-молекуляр текширув усулларининг ахамияти асосланган;
меъда саратонида ишончлилик натижа берувчи патоморфологик  белгилар негизида юқори технологик ва ўсманинг гистологик хусусиятлари орасидаги мутаносиблик асосида самарали клиник тактикани танлаш тартиби ишлаб чиқилган;
ҳужайравий микромуҳитни олинган натижалар асосида меъда саратонига хос VEGFР ва EGFR биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамияти, касалликнинг патоморфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш тартиби ишлаб чиқилган;
меъда саратонида ўсмани таргет ва иммуногистокимёвий даволаш резистентлигини баҳолашда МУC ва CД10 биологик маркерларнинг ўрни исботланган;
меъда саратонида позитрон эммисион томографияси/компютер томографияси ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларга асосланган янги ташхислаш ва даволаш стандартини таклиф этиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 4 майдаги 05/109-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 1 февралдаги 09-13101-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: меъда саратонини эрта ташхислашда анъанавий ташхислаш усуллари билан биргаликда замонавий нуклеар тиббиёт технологияси ва янги морфо-молекуляр текширув усулларининг ахамияти ҳамда ўрни исботлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлими бўйича 02.02.2024 йилдаги 02-А/24-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 03.02.2024 йилдаги 2/В13-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш биринчи марта коррекцияловчи усуллар ёрдамида ўпкалар ва плевранинг шикастланиш жойлари ва майдони, тури, клиник-морфологик вариантларига боғлиқ холда плевра бўшлиғида экссудатни тўпланиш жадаллиги ҳамда беморлар умр давомийлигини узайишига қаратилган замонавий ташхислаш тартиби яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда саратонини эрта ташхислашда анъанавий ташхислаш усуллари билан биргаликда замонавий нуклеар тиббиёт технологияси ва янги морфо-молекуляр текширув усулларининг аҳамияти ҳамда ўрнини баҳолаш, беморни шифохонада ётиш вақтининг 100%га қисқартиш орқали бюджет маблағларини ўртача 1650000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: меъда саратонини эрта ташхислашда анъанавий ташхислаш усуллари билан биргаликда замонавий нуклеар тиббиёт технологияси ва янги морфо-молекуляр текширув усулларининг аҳамияти ҳамда ўрнини исботлаш орқали  беморларни шифохонада бўлиш вақтини 100%га қисқартириш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: меъда саратонида ишончлилик натижа берувчи патоморфологик  белгилар негизида юқори технологик ва ўсманинг гистологик хусусиятлари орасидаги мутаносиблик асосида ишлаб чиқилган самарали клиник тактикани танлаш тартиби Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлими бўйича 02.02.2024 йилдаги 02-А/24-сон, Республика патологик анатомия маркази бўйича 03.02.2024 йилдаги 2/В13-сон ҳамда «Akfa Medline» хусусий клиникаси бўйича 03.02.2024 йилдаги 02/ТВ/005-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: статистик ҳаққонийлик имкониятини берувчи  патоморфологик  материаллар негизида юқори технологик тадқиқот усуллари ва ўсманинг гистологик хусусиятлари орасидаги мутаносиблик мослиги асосида клиник тактикани танлаш тартиби ишлаб чиқиш натижасида самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда саратонида ишончлилик натижа берувчи патоморфологик белгилар негизида юқори технологик ва ўсманинг гистологик хусусиятлари орасидаги мутаносиблик асосида самарали клиник тактикани танлаш тартиби ишлаб чиқиш бюджет сарф харажатларини 1100000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: меъда саратонида ишончлилик натижа берувчи патоморфологик белгилар негизида юқори технологик ва ўсманинг гистологик хусусиятлари орасидаги мутаносиблик асосида самарали клиник тактикани танлаш тартиби ишлаб чиқиш орқали беморларни шифохонада бўлиш вақтини 100%га қисқартириш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: ҳужайравий микромуҳитни олинган натижалар асосида меъда саратонига хос VEGFР ва EGFR биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамияти, касалликнинг патоморфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган даволаш тактикасини танлаш тартиби Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлими бўйича 02.02.2024 йилдаги 02-А/24-сон, Республика патологик анатомия маркази бўйича 03.02.2024 йилдаги 2/В13-сон ҳамда «Akfa Medline» хусусий клиникаси бўйича 03.02.2024 йилдаги 02/ТВ/005-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосида меъда саратонига хос биологик маркерлари  ўрни ва аҳамияти, касалликнинг патоморфологик хусусиятларига қараб даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида меъда саратонига хос VEGFР ва EGFR биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамияти, касалликнинг патоморфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш тартиби ишлаб чиқиш орқали бюджет сарф харажатларини 1100000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: олинган натижалар асосида меъда саратонига хос VEGFР ва EGFR биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамияти, касалликнинг патоморфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш тартиби ишлаб чиқиш орқали беморларни шифохонада бўлиш вақтини 100%га қисқартириш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: меъда саратонида ўсмани таргет ва иммуногистокимёвий даволаш резистентлигини баҳолашда МУC ва CД10 биологик маркерларнинг ўрни ва ахамияти исботлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлими бўйича 02.02.2024 йилдаги 02-А/24-сон, Республика патологик анатомия маркази бўйича 03.02.2024 йилдаги 2/В13-сон ҳамда «Akfa Medline» хусусий клиникаси бўйича 03.02.2024 йилдаги 02/ТВ/005-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: меъда саратонида ўсманинг даволашга резистентлигини баҳолашда МУC ва CД10 биологик маркерларидан фойдаланиш натижасида меъда саратонини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини танлаш, ўсманинг тарқалишини ўз вақтида тўхтатиш ва пациентларнинг умр кўриш давомийлигини 5 йилгача узайтириш, ногиронликни олдини олиш ва ўлим даражасини қисқартириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда саратонида ўсмани таргет ва иммуногистокимёвий даволаш резистентлигини баҳолашда МУC ва CД10 биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамиятини исботлаш орқали бюджет сарф харажатларни бир нафар бемор ҳисобига бир марта ташхислаш учун 179000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: меъда саратонида ўсмани таргет ва иммуногистокимёвий даволаш резистентлигини баҳолашда МУC ва CД10 биологик маркерларнинг ўрни ва аҳамиятини исботлаш орқали беморларни шифохонада бўлиш вақтини 100%га қисқартириш натижасида ногиронлик туфайли нафақага сарфланадиган маблағларни 4200000 сўмгача қисқартириш ҳамда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: меъда саратонида позитрон эммисион томографияси/компютер томография ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларга асосланган комбинирланган даволаш натижалари асосида ишлаб чиқилган клиник амалиётга янги ташхислаш ва даволаш стандартини таклиф этиш тартиби Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлими бўйича 02.02.2024 йилдаги 02-А/24-сон, Республика патологик анатомия маркази бўйича 03.02.2024 йилдаги 2/В13-сон ҳамда «Akfa Medline» хусусий клиникаси бўйича 03.02.2024 йилдаги 02/ТВ/005-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: меъда саратонида позитрон эммисион томографияси/компютер томография ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларга асосланган комбинирланган даволаш натижалари асосида клиник амалиётига янги ташхислаш ва даволаш стандартини киритиш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронликни олдини олиш ва умр кўриш давомийлигини узайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда саратонида позитрон эммисион томографияси/компютер томография ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларга асосланган комбинирланган даволаш натижалари асосида клиник амалиётига янги ташхислаш ва даволаш стандартини таклиф этиш орқали шифохонага ётқазишни камайтириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет сарф харажатларини бир курс даволаш учун 1100000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: меъда саратонида позитрон эммисион томографияси/компютер томография ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларга асосланган комбинирланган даволаш натижалари асосида клиник амалиётига янги ташхислаш ва даволаш стандартини таклиф этиш тартибини ишлаб чиқиш беморларни шифоханада бўлиш вақтини 100%га қисқартириш ва амбулотор онколог назоратига ўтказиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish