Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиев Ғайрат Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар сиёсий онгини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal594
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Турақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Нормурод, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшлар сиёсий онгининг давлат бошқарувидаги фалсафий-консептуал жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар сиёсий онги имманент хусусиятларини фалсафий тафаккур асосида давлат бошқарувида регулятив (тартибга солувчи) функсиясининг бирлаштирувчи ва мақсадни шакллантириш сингари флукацион (ўзгарувчан), интеграсион прагматик моҳияти очиб берилган;
Янги Ўзбекистон ислоҳотларида сиёсий плюрализмга асосланган ҳолда ёшларда синергетик, герменевтик, аксиологик хусусиятлар диалектикаси фалсафий жиҳатлари аниқланган;
ёшлар сиёсий онги ва ментал хусусиятларининг корелясион алоқадорлигини аниқловчи миллий характер, тарихий тажриба ва менталитетни жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги динамик ва статик жиҳатлари мантиқий асосланган;
ёшларда сиёсий онг ривожланишининг субстансионал асосини ташкил этувчи унсурлар, хусусиятлар, мақсадлар диалектик алоқадорлигининг коструктив ва деструктив имкониятлари дивиант оғиш, ғоявий бирлашув, ижтимоий консенсус каби мезонлар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсий онгини ривожлантиришда мавжуд муаммолар ечимини топиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар асосида:
ёшлар сиёсий онги имманент хусусиятини давлат бошқарувидаги регулятив (тартибга солувчи) функсиясини такомиллаштиришда флуктацион (ўзгарувчан) ва прагматик моҳияти очиб берилганлигига оид таклиф ҳамда тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2021-2022-йилларда молиялаштирилган 71-07/40-сонли Республика болалар мошлашув марказининг “Ёшларни ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича таълим муассасаси, оила ва маҳалла муассасалари билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш масалаларида ижтимоий шериклик” мавзусидаги лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023-йил 5-декабрдаги 23/1-811-сонли маълумотномаси). Натижада, Ресублика болалар маслашув маркази ҳамда янги Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онги юксалишига, жамиятда уларнинг фаол қатлам сифатида давлат бошқарувида иштирок этишига хизмат қилган;
янги Ўзбекистон ислоҳотларида фикрлар хилма-хиллигига асосланган ҳолда ёшлар сиёсий онгини герменевтик, синергетик, диалектик жиҳатлари ўлчаш индекси белгилаб берилганлигига доир таклиф-тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2023-йилга мўлжалланган “Йўл хатираси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2023-йил 5-декабрдаги 01-27/390-сонли далолатномаси). Натижада, партиянинг ёшлар сиёсий онгини ўстиришда, ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда назарий-амалий манба бўлиши далилланган;
ёшлар сиёсий онгидаги корреляцион алоқадорликнинг мезонини аниқловчи миллий характер, тажриба ва менталитетнинг жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурати фалсафий контекстда асослаб берилганлигига оид таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” давлат муассасасининг 2023-йил 16-октябр куни эфирга узатилган “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатувининг эфига узатилган навбатдаги сони ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” давлат муассасасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 01-02-1788-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш телетомошабинларнинг сиёсий онги ўсиши билан бирга, жамиятда жамоатчилик назоратининг узлюксиз ривожланиши жараёнларига хизмат қилган;
ёшларда сиёсий онг унсурлари, хусусиятлари, мақсадлари диалектик алоқадорлигини конструктив ва деструктив жиҳатдан коммуникатив компетентликка эришишдаги эвристик имкониятлари мезони аниқланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонуншилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг “Соғлом инсон – соғлом миллат” мавзусидаги лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонуншилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2023-йил 4-декабрдаги 04/9-10-52-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг Халқ демократик партиясига бўлган қизиқишлари ошишига, жамият сиёсий онгининг давлатдаги ўрни сиёсий-фалсафий билимлар билан бойишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish