Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Фозил Фахритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий жамиятда ўсмир хулқ-атворининг ижтимоий детерминантлари (ижтимоий-фалсафий таҳлили)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fall998
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Тўйчиев Бердиқул Турақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамиятда ўсмирлар хулқ-атворининг шаклланиш ижтимоий детерминантларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларнинг девиант хулқ-атворида ахлоқий меёрлар ва қоидаларни бузиш билан боғлиқ эпилептиоид (тажовузкорлик, қўполлик), истериоид (ўзини кўрсатиш, манманлик) ва гипертим (ўзини ҳақ деб билиш, муомала одобига амал қилмаслик) каби салбий ҳолатларни олдини олишда инновацион фикрлашни ўргатиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ижтимоий тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурати фалсафий асосланган;
ўсмирлар негатив характеридаги жисмоний ва вербал тажовузлар, ўзини ўзи идора қила олмаслик, эмоционал лабилликнинг ижтимоий-маданий жараёнларга мослаша олмаслик, ҳуқуқбузарликка мойиллик, маънавий бегоналашув ҳолатлари билан адекват эканлиги, уларни жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш асосида бартараф этиш имкониятлари мантиқий далилланган;
ўсмирлар ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларини умумижтимоий меёрларга мослаштиришда гемостатик (хатти-ҳаракатларни муҳит билан мувофиқлаштириш), прагматик (фойда олиш ва наф кўриш билан боғлиқ ҳолатларга мувофиқлаштириш) постулатларни ғоявий тарбия (йўналтирувчи), бўш вақтни мазмунли ўтказишга чорлаш (коррексион-ривожлантирувчи) ҳамда билим ва кўникмаларни ижтимоий амалиётда қўллаш (праксеологик) босқичлари аниқлаштирилган;
замонавий жамиятда ўсмирлар хулқ-атвори шаклланиши детерминантларининг қонуниятлари маънавий-ахлоқий қиёфанинг барқарорлигини таъминлаши, фуқаролик масъулиятини юксалтириши, маънавий ҳаётнинг ижтимоий тизимларга ижобий таъсирини ошириши, ижтимоий масъулият юклаши, шахсий ва ижтимоий муносабатлар уйғунлигини таъминлаши фалсафий асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий жамиятда ўсмирлар хулқ-атвори ижтимоий детерминантларини ижтимоий-фалсафий хусусиятларини тадқиқ қилиш асосида:
ўсмирларнинг девиант хулқ-атворида ахлоқий меёрлар ва қоидаларни бузиш билан боғлиқ эпилептиоид (тажовузкорлик, қўполлик), истериоид (ўзини кўрсатиш, манманлик) ва гипертим (ўзини ҳақ деб билиш, муомала одобига амал қилмаслик) каби салбий ҳолатларни олдини олишда инновацион фикрлашни ўргатиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ижтимоий тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ички ишлар вазирлигининг профилактик тарғибот тадбирлари, давра суҳбатларини олиб боришда, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқиш жараёнида, 2023-йил иш режасини тузиш ва амалга оширишда ҳамда “Инспектор-психологларнинг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш методикаси” услубий қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг 2024-йил 17-январдаги 26/1-105-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирлар орасида ижтимоий-маънавий ҳаёт қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, улар хатти-ҳаракатларини жамиятда мавжуд шарт-шароитларга мослаштиришга оид фидойилик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби ахлоқий меёрларни шакллантиришга хизмат қилган;
ўсмирлар негатив характеридаги жисмоний ва вербал тажовузлар, ўзини ўзи идора қила олмаслик, эмоционал лабилликнинг ижтимоий-маданий жараёнларга мослаша олмаслик, ҳуқуқбузарликка мойиллик, маънавий бегоналашув ҳолатлари билан адекват эканлиги, уларни жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш асосида бартараф этиш имкониятларига доир илмий натижаларидан Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йилга мўлжалланган иш режасини тузишда, вилоят ва туманларда ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатлари ва тарғибот фаолиятларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 16-январдаги 2-13-21-127-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар етакчиларини ўсмирлар билан ишлаш бўйича касбий билим, кўникма ва малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар, тренинглар ташкил этишда, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тўлақонли ва самарали жорий этилишида назарий асос сифатида хизмат қилган;
ўсмирлар ғайриқонуний ёки ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларини умумижтимоий меёрларга мослаштиришда гемостатик (хатти-ҳаракатларни муҳит билан мувофиқлаштириш), прагматик (фойда олиш ва наф кўриш билан боғлиқ ҳолатларга мувофиқлаштириш) постулатларни ғоявий тарбия (йўналтирувчи), бўш вақтни мазмунли ўтказишга чорлаш (коррексион-ривожлантирувчи) ҳамда билим ва кўникмаларни ижтимоий амалиётда қўллаш (праксеологик) босқичларига доир назарий хулосалари ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” (2020-2022-йй) амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 10-январдаги 04/11-301-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳа янги маълумотлар билан бойитилган, жамият ижтимоий самарадорлигини таъминловчи мавжуд шароитлар, имкониятлар асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ўз ватанига содиқлик, ташаббускорлик, дахлдорлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилган;
замонавий жамиятда ўсмирлар хулқ-атвори шаклланиши детерминантларининг қонуниятлари маънавий-ахлоқий қиёфанинг барқарорлигини таъминлаши, фуқаролик масъулиятини юксалтириши, маънавий ҳаётнинг ижтимоий тизимларга ижобий таъсирини ошириши, ижтимоий масъулият юклаши, шахсий ва ижтимоий муносабатлар уйғунлигини таъминлашига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” каби дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 04-36-1994-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ўсмирлар маънавий ахлоқий қиёфасини барқарорлаштиришга ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган амалий ишлар самарадорлиги ошишига, шунингдек, ўсмирларнинг маънавий борлиғи трансформацияси шароитида уларнинг девиант хулқ-атворини намоён бўлишини олдини олиш ва мавжуд ҳолатларни бартараф этишга, ёшларнинг касбга содиқлик, ташаббускорлик, фидойилик, дахлдорлик туйғуси сифатлари юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish