Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Санжар Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳнат миграцияси: мазмун ва шакл, сабаб ва оқибат диалектикаси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal358
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Ҳайдаров Комил Донабаевич фалсафа фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади меҳнат миграциясининг мазмуни ва шакллари, сабаблари ва оқибатлари, кўламини оптималлаштириш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий меҳнат миграциясининг эмигрантлар ва иммигрантлар сонининг ошиш, ноқонуний меҳнат миграцияси кучайиши, “ақлнинг сизиб чиқиб кетиши” каби кўпвекторли кўринишларида иқтисодий қолоқлик, ишсизлик, беқарорлик, сиёсий чеклов, илм-фанга номақбул ёндашув, ижтимоий мақом заифлашиши каби полиатрибутив хусусиятлар устуворлиги фалсафий асосланган;
Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ички ва ташқи йўналишлари ижтимоий инфраструктуранинг ривожланмаганлик, иш ўринларининг етишмаслиги ва маъмурий-буйруқбозлик тизимининг сақлаб қолинганлиги, коррупсия ва паст турмуш даражаси каби сабаблари социологик асослантирилган;
меҳнат миграцияси урбанизация интенсивлашуви, илмий-интеллектуал салоҳият консентрацияси, меҳнат бозори мўтадиллашуви, инновациялар ўзлаштирилиши каби ижобий оқибатларга ҳамда шаҳарлар аграрлашуви, экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиш ва одам савдоси қурбонига айланиш хавфи ошиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мантиқий исботланган;
Ўзбекистонда меҳнат миграциясини оптималлаштириш имкониятларининг иш ўринлари сонини кўпайтириш, бизнес ва тадбиркорликни рағбатлантириш, инновацион ёндашувларни татбиқ қилиш ҳамда ҳудудлар инфраструктурасини модернизациялаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолатлаш, экологик муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этиш омиллари миграцион жараёнлар қонуниятлари асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг кўламини оптималлаштириш имкониятларини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
замонавий меҳнат миграциясининг эмигрантлар ва иммигрантлар сонининг ошиш, ноқонуний меҳнат миграцияси кучайиши, “ақлнинг сизиб чиқиб кетиши” каби кўпвекторли кўринишларида иқтисодий қолоқлик, ишсизлик, беқарорлик, сиёсий чеклов, илм-фанга номақбул ёндашув, ижтимоий мақом заифлашиши каби полиатрибутив хусусиятларига оид назарий мулоҳазалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси фаолиятида, жумладан 2023 йилда эфирга узатилган “Олтин воҳа” телерадиоешиттиришлари “Таҳлил ва таққос” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024 йил 26 январдаги 17-05/26-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат миграцияси, бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини тарғиб қилишга ва оммалаштиришга қаратилган ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлашга, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ички ва ташқи йўналишлари ижтимоий инфраструктуранинг ривожланмаганлик, иш ўринларининг етишмаслиги ва маъмурий-буйруқбозлик тизимининг сақлаб қолинганлиги, коррупсия ва паст турмуш даражаси каби сабабларига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти фаолиятида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида” қарори асосида аҳоли бандлиги ва меҳнат миграция жараёнларини ўрганишни такомиллаштиришда ва амалиётга тадбиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2024 йил  25 январдаги 06/00-01/08-75-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш тизимининг самарадорлигини оширишга, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг бандлигини таъминлашга, касбий малакасини оширишга, меҳнат миграцияси йўналишларининг сабаблари, омиллари, манбаларни очиб беришга хизмат қилган;
меҳнат миграцияси урбанизация интенсивлашуви, илмий-интеллектуал салоҳият консентрацияси, меҳнат бозори мўтадиллашуви, инновациялар ўзлаштирилиши каби ижобий оқибатларга ҳамда шаҳарлар аграрлашуви, экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиш ва одам савдоси қурбонига айланиш хавфи ошиши каби салбий оқибатларига оид назарий мулоҳазалар ва умумлашмалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида, жумладан 2022-2023 йилларда ўтказилган маънавий-тарғибот ойлиги тадбирлари дастурларини тайёрлашда ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2023 йил 26 декабрдаги 01-04/377-сон маълумотномаси). Натижада, партия иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос услубий манба вазифасини ўташга ҳамда партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда меҳнат миграциясини оптималлаштириш имкониятларининг иш ўринлари сонини кўпайтириш, бизнес ва тадбиркорликни рағбатлантириш, инновацион ёндашувларни татбиқ қилиш ҳамда ҳудудлар инфраструктурасини модернизациялаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолатлаш, экологик муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этиш омилларига доир назарий умумлашма ва хулосалардан Қарши давлат университетида бажарилган 21-05/1т-8-рақам “Маънавий етук ёшлар – порлоқ келажак сари йўл бошлар” (2021-2022 йй) грант лойиҳаси доирасида белгиланган “Ўз бизнесингни ярат”, “Мен фаол ташаббускор ва етакчи” мавзусидаги семинар-тренингларни амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023 йил 1 декабрдаги 166-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат миграциясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнини очиб беришга, ёшлар касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish