Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Бекташ Турсунқулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:  Озиқ-овқат таъминотида картошка етиштириш қиймат занжири субектлари фаолиятини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида),  08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги  иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2735
Илмий раҳбар: Олим Муртазаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустамова Ирода Баҳромжоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Орипов Маҳмуд Ашурович.
   Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат таъминотида картошка етиштириш қиймат занжири субектлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
картошкачиликда қиймат занжирини ривожлантиришда ижтимоий, иқтисодий ва институционал омилларнинг таъсири асосида картошка уруғлари билан таъминланганлик даражасини “паст” (0 – 0,29 коеффисиент), “ўрта” (0,3 – 0,75 коеффисиент) ва “юқори” (0,76 - 1 коеффисиент)  мезонлари ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳосилдорлигини оширишда “янги авлод картошка уруғи”, “экстеншн хизмати”, “давлат субсидияси” каби сифат омиллари баҳоланган ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши асосланган;
республикада картошка уруғчилигини янгича тизим асосида ривожлантириш, сифатини яхшилаш ҳамда ички истеъмол бозори талабини маҳаллий шароитда етиштирилган картошка билан тўлиқ таъминлашга қаратилган онлайн “Картошка таъминот маркази”ни ташкил этиш асосланган ва амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини таъминлашда картошкани истеъмол ва уруғлик сифатида етиштиришнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат таъминотида картошка етиштириш қиймат занжири субектлари фаолиятини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
картошкачиликда қиймат занжирини ривожлантиришда ижтимоий, иқтисодий ва институционал омилларнинг таъсири асосида картошка уруғлари билан таъминланганлик даражаси бўйича ишлаб чиқилган “паст” (0 – 0,29 коеффисиент), “ўрта” (0,3 – 0,75 коеффисиент) ва “юқори” (0,76 - 1 коеффисиент)  мезонлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 12-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-70-сон маълумотномаси). Натижада, картошка етиштиришда инновасион ва самаралироқ фойдаланган фермерлар гектарига 784,2 кг юқори ҳосилдорликка эришганлиги ҳамда фермер хўжалиги раҳбари иш тажрибасининг ошиши картошка ҳосилдорлигини 344,3 кг/га ошириши мумкинлиги илмий асосланган;
Самарқанд вилоятида картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳосилдорлигини оширишда “Янги авлод картошка уруғи”, “экстеншн хизмати” ва “давлат субсидиялари мавжудлиги” каби сифат омиллар таъсирини баҳолаш бўйича услубий ёндашув Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 12-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-70-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили янги авлод картошка уруғларидан фойдаланишлари картошка ҳосилдорлигини 5217,3 кг/га ёки 18,7-28,2 минг сўм қўшимча қиймат яратилиши асосланган. Шу билан бирга, картошка етиштиришда фермер хўжаликларига давлат субсидияларининг ажратилиши ва экстеншн хизматларидан фойдаланиш орқали ҳосилдорликни ўртача 3434,4 кг/га ошириш имконияти мавжудлиги исботланган;
республикада картошка уруғчилигини янгича тизим асосида ривожлантириш, сифатини яхшилаш ҳамда ички истеъмол бозори талабини маҳаллий шароитда етиштирилган картошка билан тўлиқ таъминлашга қаратилган онлайн “Картошка таъминот маркази”ни ташкил этиш асосланган ва амалга ошириш механизми таклифлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга татбиқ этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 12-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-70-сон маълумотномаси). Таклиф этилган янги механизмнинг жорий этилиши натижасида уруғлик картошка етиштиришда Ин-витро усулида вирусдан холи микро, мини туганаклар ва элита туганакларни етиштириш ҳисобига уруғлик картошка харажатларининг камайиши ва даромадларни ошиши асосланган. Ушбу механизм Оқдарё туманидани ГС-Био ҚК ва Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқодлар институтида тажриба сифатида йўлга қўйилиб, амалиётга жорий этилган;
озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини таъминлашда картошкани истеъмол ва уруғлик сифатида етиштиришнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024-йил 12-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-70-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилоятидаги картошка етиштирувчи хўжаликларнинг сифатли картошка уруғликлари билан таъминланиши ҳамда уларнинг даромади ошиши асосланган. Бу эса ўз навбатида уруғлик картошка импортини қисқартиришга ва картошка экспортини ошишида муҳим аҳамият касб этиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish