Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Алишер Илхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим тизимида ахборот оқимларини бошқаришнинг интеграциялашган корпоратив ахборот тизими ва моделларини яратиш”, 05.01.10- Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4190
Илмий раҳбар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: А.А.Саидов, техника фанлари доктори, профессор; И.И.Каландаров, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим тизими таълим фаолиятининг ахборот оқимларини бошқариш жараёнларини моделлаштириш, маълумотлар базаси ва тузилмаларини яратиш ҳамда интеграциялашган корпоратив ахборот  тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеграциялашган корпоратив ахборот тизимидаги ахборот оқимларини бошқариш бизнес жараёнларининг BPMN моделлари ҳамда тақсимланган маълумотлар базасининг структураси ва маълумотлар тузилмасининг IDEF моделлари ишлаб чиқилган;
олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг тизимлараро ахборот алмашиш жараёнларининг BPMN моделлари, маълумотларни консолидация қилиш модели ва интеграция модули яратилган;
энг кам жавоб вақти алгоритми асосида ахборот тизимидаги юкламаларни мувозанатлаш, ахборот оқимларни бошқариш ва сўровларни навбатлаш ҳамда маълумотларни захиралаш моделлари яратилган;
олий таълим жараёнларини бошқариш, мониторингини юритиш ҳамда қарор қабул қилишга кўмаклашувчи маълумотларни йиғиш, ишлов бериш ва тақдим этувчи интеграциялашган ахборот тизими ва унинг функционал структураси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган олий таълим тизимида таълим фаолиятини бошқариш жараёнларининг ахборот моделлари ва тизимлари қуйидагича амалиётга жорий этилган:
Олий таълим муассасаларининг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими, маълумотлар базаси ва ахборот моделлари Тошкент давлат техника университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 21-февралдаги 3/22-21/02-01-сон далолатномаси). Натижада 22 мингдан ортиқ талабаларнинг электрон базаси яратилди, талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари ва рейтинг қайдномаларининг электрон шакли татбиқ этилди ҳамда қоғозни тежаш ҳисобига йилига 781 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилди;
Олий таълим муассасаларининг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими, маълумотлар базаси ва ахборот моделлари Ўзбекистон миллий университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 21-февралдаги 3/22-21/02-01-сон далолатномаси). Натижада 34 мингдан ортиқ талабаларнинг электрон базаси, талабалар ва ўқитувчилар учун 15 дан ортиқ электрон таълим хизматлари ташкил этилди ҳамда таълим жараёнларини рақамлаштириш эвазига йилига 895 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилди;
Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими, маълумотлар базаси ва ахборот моделлари Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 21-февралдаги 3/22-21/02-01-сон далолатномаси). Натижада 210 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан ахборотларни йиғиш, ишлов бериш ва қарор қабул қилишга кўмаклашиш ҳамда мониторингини юритиш учун тақдим этиш амалга оширилди. Бошқа вазирлик-идораларнинг 15 дан ортиқ ахборот тизимлари билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди. Талабалар учун 15 турдан ортиқ интерактив давлат хизматлари ташкил этилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish