Sayt test rejimida ishlamoqda

 Ботирова Сабогул Раҳматуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар берувчи фан тармоғи номи): “Бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped 3537.
Илмий раҳбар: Хамроев Камолиддин Шахобиддинович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қиямов Нишон Содиқович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ташпулатов Хуршид Шукурович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш тизимини баҳолаш мезонлари, индивидуал касбий ривожланиш траекториясини инновацион тадқиқот фаолиятига мослашувининг формал динамик тузилмаси ва индивидуал-типологик адекватлигини эмперик баҳолаш натижалари асосида аниқлаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ҳамда тадқиқот қобилияти амалиётга йўналтирилган, партисипатив ҳамда компетенциявий жиҳатларга кўра аниқланган;  
бўлажак кимё ўқитувчиларини инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш модели тадқиқот компетенсияси таркибидаги мотивацион, когнитив, фаолият ҳамда рефлексив компонентларнинг педагогик сифатлари, инновацион лойиҳавий фаолиятининг босқичлари асосида аниқланган;
инновацион тадқиқот фаолиятга тайёргарликни шакллантиришнинг ахборот-методик таъминоти оммавий, жамоавий, индивидуал фаолият шаклларини тузилмавий-мазмуний модели билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятга тайёргарлигини шакллаштириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, тадқиқот компетенсиялари ҳамда тадқиқот қобилияти барқарорлигини таъминлашга доир таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” фанидан лаборатория машғулотлари номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан чоп этиш учун берилган 233-0119-сон рухсатномаси). Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятга тайёрлаш самарадорлигига эришилган.
бўлажак кимё ўқитувчиларини инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш модели тадқиқот компетенсияси таркибидаги мотивацион, когнитив, фаолият ҳамда рефлексив компонентларнинг педагогик сифатлари, инновацион лойиҳа тавсифи асосида “Кимёдан масалалар ечиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи билан чоп этиш учун берилган 110-052-сонли рухсатномаси). Натижада инновацион тадқиқот фаолиятга тайёрлашни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятига тайёргарлигини шакллантириш тизимини баҳолаш мезонлари, индивидуал касбий ривожланиш траекториясини инновацион тадқиқот фаолиятига мослашувининг формал динамик тузилмаси ва индивидуал-типологик адекватлигини эмперик баҳолаш натижалари асосида ОТ-Ф1-36 “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2017-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-майдаги 03/10-85-сон маълумотномаси).Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларининг инновацион тадқиқот фаолиятга тайёргарлигни шакллантириш самарадорлигини баҳолаш компетентлигини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish