Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Мухиддин Маматюсуфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автосаноат корхоналари экспорт фаолиятини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш (“УзАуто Моторс” акциядорлик жамияти мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2655
Илмий раҳбари: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Нодирбек Мадрахимович, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автосаноат корхоналари экспорт фаолиятини бошқариш стратегиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “экспорт фаолиятини бошқариш стратегияси” тушунчасининг мазмуни автосаноат корхоналарида ишлаб чиқаришни технологик модернизация қилиш ва экспорт салоҳиятига таъсир кўрсатувчи ташкилий-иқтисодий тузилма бўғинларини бошқариш тамойиллари ҳамда вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи кенг ихтисослашган мустақил стратегияни шакллантириш зарурияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибида автосаноат корхоналари “экспорт фаолиятини стратегик бошқариш” бўлимини ташкил этиш асосида автосаноат корхоналари экспорт имкониятларини баҳолаш, ташқи бозорларнинг қиёсий самарадорлигини таҳлил қилиш, самарадорлиги паст бўлган бозор сегментларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш орқали тармоқ экспорт фаолиятини  бошқариш стратегиясини такомиллаштириш асосланган;
автосаноат корхоналарининг инновацион маҳсулотларини силжитиш каналлари алгоритми “УзАуто Моторс” автосаноат корхонасининг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ўртасидаги интеграцион алоқадорликни таъминлаш ва риск шароити юқори бўлган хорижий бозорларни бошқариш траекториясини корхоналарнинг географик сегментида инновацион маҳсулотларни тақсимлаш механизмини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
“УзАуто Моторс” акциядорлик жамиятида маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмининг пессимистик, динамик ва оптимистик ссенарийлари бўйича 2028 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автосаноат корхоналари экспорт фаолиятини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “экспорт фаолиятини бошқариш стратегияси” тушунчасининг мазмуни автосаноатнинг ишлаб чиқаришни технологик модернизация қилиш ва экспорт салоҳиятига таъсир кўрсатувчи ташкилий-иқтисодий тузилма бўғинларини бошқариш тамойиллари ҳамда стратегик муҳим вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи кенг ихтисослашган стратегия нуқтаи назаридан такомиллаштирилган таклиф олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Ижро менежменти” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (ТДИУ ректорининг 2023 йил              26 июндаги 211-сон буйруғи).
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида корхонанинг стратегик бошқарувидаги стратегик муҳим вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи нисбатан кенг ихтисослашган стратегия сифатида фойдаланиш бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;

автосаноат корхоналари экспорт фаолиятини аналитик баҳолаш, ташқи савдо географиясининг қиёсий самарадорлигини таҳлил қилиш, самарадорлиги паст бўлган ташқи бозор сегментлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни гуруҳлашнинг сабаб-оқибатли алоқадорлигини таъминлаш “Ўзавтосаноат”АЖ таркибида автосаноат корхоналари “экспорт фаолиятини стратегик бошқариш” бўлимини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзавтосаноат”акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 сентябрдаги 19/04-25-1541 -сон маълумотномаси). Натижада бошқарув стратегияларини вазнли баҳолаш орқали бошқарув харажатларини 10 фоизга қисқартириш, ташқи бозор сегментларида корхона фаолиятини самарали ташкил этиш орқали 2022 йилнинг ярмида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажмини йиллик ўсиш суръатини 9,5 фоиз оширишга эришилинган;
автосаноат корхоналарининг инновацион маҳсулотларини силжитиш каналлари алгоритми “УзАуто Моторс” автосаноат корхонасининг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ўртасидаги интеграцион алоқадорликни таъминлаш ва риск шароити юқори бўлган хорижий бозорларни бошқариш траекториясини шакллантириш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган  (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 сентябрдаги 19/04-25-1541-сон маълумотномаси). Натижада автосаноат корхонасининг ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ ташқи бозорларга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этишда техник ва технологик жиҳатдан табақалашган товарлар гуруҳини шакллантириш, хорижда ишлаб чиқариш қувватларининг потенсиал имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали экспорт ҳажмини ошириш, автосаноат корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бозор сегментини тўйинганлик даражасига қараб танлаш ҳисобига транзаксион харажатларни йиллик ўсиш суръати 5 фоизга қисқартирилган;
Ўзбекистон автомобил саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми кўрсаткичлар бўйича ўрта муддатли 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз ссенарийлари  “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 сентябрдаги 19/04-25-1541 -сон маълумотномаси) жорий этилган. Натижада бозор сегментларида мижозларга йўналтирилган инновацион маҳсулотлар учун риск назоратини таъминлаш, бошқарув субектлари ўртасида бошқарув муносабатларини ташкил этиш жараёнини оптималлаштириш, турли риск шароитига эга бўлган бозорларда корхонанинг самарали савдо фаолиятини таъминлаш, хорижий бозорларда савдо фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳудудий бўлимлар фаолияти ўртасидаги интеграцион алоқадорликни таъминлаш ва экспорт қилинадиган товарларнинг тузилмавий таркибини 15 фоизга ўзгартириш орқали 2022 йилнинг биринчи ярмида 2021 йилнинг ушбу даврига нисбатан экспорт ҳажмини қўшимча 18,9 млн АҚШ долларга ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish