Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиева Миноввархон Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филолог-талабалар терминологик компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-методик асослари ва технологиялари”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили ва адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2292.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Улухужаев Нарзуллохон Зиёвиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Жўраев Хабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади филолог талабалар терминологик компетентлигини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг илмий-методик асослари ҳамда технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терминологик компетентликнинг мазмун-моҳийати, мундарижаси ва унинг филология таълим ёʻналиши талабаларининг лингвистик, касбий компетенсийавий такомили, терминологик компетентликни уларда фикр чуқурлиги ва нутқ мазмундорлигини ривожлантиришга мўлжалланган таълимий ўқув топшириқларни креатив-коллаборацион муҳитда ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;  
тилшунослик ва адабийотшуносликка оид мутахассислик фанлари негизида филология таълим ёʻналиши талабаларининг терминологик компетентлигини ривожлантириш технологийаси узвийлик, узлюксизлик, онглилик, индивидуаллилик, педагогик тамойиллар ҳамда бўлажак мутахассисларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти ахборотли-графикли оммабоп контекстда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
филолог талабаларнинг терминологик компетентлигини шакллантириш учун ўз соҳаларига оид терминологик луғатлар билан ишлашда соҳавий терминларни қўллаш, улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириб боришнинг мазмунини илмийлик ва изчиллик тамойилларига асосланган парадигма асосида ташкил этиш йўллари нутқ техникасини эгаллаш, синергетик мулоқот даражасини эрудиция йўли билан шакллантириш орқали ўқитишнинг шахсга йўналтирилган ҳамда компетенсиявий жиҳатдан педагогик зарурияти асосланган;
бўлажак филолог-мутахассисларнинг терминологик компетентлигини ривожлантириш моделининг фаолиятли-мазмунли компоненти комплекс омиллар таъсирини уйғунлаштиришга йўналтирилган педагогик жараённинг яхлит мазмуни ва унинг таркибий қисмлари билан вертикал интеграциясини босқичма-босқич муайян узвийликда режалаштириш ва натижавийлигининг динамиклигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг терминологик компетентлигини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
терминологик компетентликнинг мазмун-моҳийати, мундарижаси ва унинг филология таълим ёʻналиши талабаларининг лингвистик, касбий компетенсийавий такомили, терминологик компетентликни таълимий ўқув топшириқларни креатив-коллаборацион муҳитда ривожлантириш асосида такомиллаштирилган ҳамда мутахассислик фанлари негизида талабаларининг терминологик компетентлигини ривожлантириш технологийаси, бўлажак мутахассисларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти такомиллаштиришга доир ўрин ва қарашлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг йанги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабийотини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-майдаги 02-07-1539/04-сон маълумотномаси). Натижада узвийлик ва изчиллик тамойиллари асосида ўқув машгʻулотлари ҳамда мустақил таълим, назорат жарайонларида филолог-талабаларнинг  терминологик компетентлигини ривожлантиришнинг илмий асослари ва илмий-методик усул ҳамда методларини асослашга еришилган;
бўлажак филолог-мутахассисларнинг терминологик компетентлигини ривожлантириш моделининг фаолиятли-мазмунли компоненти комплекс омиллар таъсирини уйғунлаштиришга йўналтирилган педагогик жараённинг яхлит мазмуни ва унинг таркибий қисмлари билан вертикал интеграциясини босқичма-босқич муайян узвийликда режалаштириш ва натижавийлигининг динамиклигини таъминлашга доир амалий таклифларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида бажарилган БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва йозиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида ўқув-услубий лугʻат йаратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2023-йил 8-апрелдаги 01/10-687-сон маълумотномаси). Натижада терминологик компетентлигининг мазмун-моҳийати, филолог-талабаларнинг  касбий ҳамда лингвистик компетенсийавий такомилидаги ўрни аҳамийати, терминологик компетенсийасини ривожлантириш усул ва методларига доир изоҳ ҳамда талқинлар мукаммалашган;
филолог талабаларнинг терминологик компетентлигини шакллантириш учун ўз соҳаларига оид терминологик луғатлар билан ишлашда соҳавий терминларни қўллаш, улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириб боришнинг мазмунини илмийлик ва изчиллик  тамойилларига асосланган парадигма асосида ташкил этиш йўллари нутқ техникасини эгаллаш, синергетик мулоқот даражасини эрудиция йўли билан шакллантириш орқали ўқитишнинг шахсга йўналтирилган ҳамда компетенсиявий жиҳатдан педагогик зарурий вазифаларини асослашга доир таклиф ва тавсийаларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2022-2023-йилларда ефирга узатилган “Таълим ва тараққийот”, “Миллий маънавийат”, “Йошлар овози” ешиттиришларининг ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанийасининг 2023-йил 11-майдаги 04-36-727-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг касбий компетенсия, лингвистик компетенсия ва унинг йадроси бўлган терминологик компетенсияга доир билим ва малакалари ортган ҳамда такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish