Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Озоджон Мардиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «VII–X асрлар Танг даври шеъриятида рамзлар семантикаси», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil58

Илмий раҳбар: Маннонов Абдураҳим Муталович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc. 27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Лю Тао (刘涛), филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: VII-X асрлар танг шеъриятида поэтик рамзларнинг кенг қўлланиши, уларнинг шаклланиш омиллари, ўша даврда вужудга келган адабий воқелик, бадиийлик масалалари, танг шеъриятида «Ой» ва «май» поэтик образларининг рамзий маънолари, уларнинг семантикасини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

танг шеъриятида поэтик рамзларнинг маъно шаклланишига хитой халқининг менталитети, маданияти, диний-фалсафий қарашлари, фольклори, шеърият қонуниятлари, шоир шахси ва хитой тили фонетикаси каби омилларнинг тутган ўрни исботланган;

рамзнинг мумтоз хитой шеъриятига хос анъанавий ифода усуллари ҳисобланмиш би ва сингдан маънони яширин ̶ имплицинт ифодалаш, ўзида катта маданий маълумот сақлаш сингари фарқли ҳамда моддийлик ёрдамида мавҳум тушунчани ифодалаш ва ассоциатив жараённи юзага келтириш каби ўхшаш хусусиятларнинг мавжудлиги аниқланган;

Танг даври шеъриятида шаклланган рамзларнинг ҳозирги давр иқтисодий-тижорий ҳаётдаги аҳамияти, хусусан, савдо-сотиқ фаолиятидаги ўрни асослаб берилган;

Танг давридаги адабий муҳит ва танқидчилик, адабий алоқалар ва анъаналар ҳамда ижтимоий-сиёсий вазият кабиларнинг шоир ва ёзувчилар ижодий йўналишига таъсири далилланган;

семиотика, когнитив тилшунослик, герменевтика, прагмалингвистика, лингвокультурология каби соҳаларнинг назарий қарашлари ёрдамида танг шеъриятида кенг қўлланилган «Ой» ва «май» поэтик образларнинг рамзий маънолари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 

VII–X асрлар Танг даври шеъриятида рамзлар семантикаси таҳлили давомида олинган хулоса ва натижалар асосида:

Хитой миллий-маданияти ва мумтоз адабиётида «май» рамзининг лингопоэтикаси борасидаги натижалардан Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда қўмита қошидаги «Ипак йўли офиси» УКнинг Ўзбекистон вино маҳсулотларининг хитойлик сайёҳларга манзур келувчи реклама матнлари, брошюра, видео-роликлар тайёрлашда фойдаланган (Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Ипак йўли офиси»нинг 2018 йил 4 майдаги 01/057-сон маълумотномаси). Олинган натижалар хитойлик сайёҳларни юртимизга кенг миқиёсда жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;

Хитой маданиятида рамзларнинг ўрни, аҳамияти ва шеърий таржималар Ўзбек-хитой Конфуций институти фаолиятида, «Баҳор байрами», «Ўрта куз байрами» каби маданий тадбирларда ва хитой маданий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи рамзларларнинг маъно талқинини ўқувчиларга тушунтириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбек-хитой конфуций институтининг 2018 йил 4 майдаги 64/18-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг хитой миллий маданиятида муҳим ўрин тутувчи рамзларнинг маъно-моҳиятини чуқур англашга ва уларнинг дунёқарашини англашга хизмат қилган;

Хитой халқининг дунёни англаш борасидаги бадиий-эстетик, фалсафий-этик тафаккури ва ўзига хосликларини англаш тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК томонидан туркум эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон» телерадиоканали ДУКнинг 2018 йил 30 апрелдаги 04-25-665-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тингловчиларнинг хитой халқининг ўзига хос менталитети, маданий-эстетик қарашлари ҳақида билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish