Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Элбек Тўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):   “Америка ва ўзбек адабиётида бадиий психологизм тамойиллари  (О. Генри ва Ў. Ҳошимов  ҳикоялари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва   таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2093.
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Кўчимов Улуғбек Қучқарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  Америка ёзувчиси, қисқа ҳикоялар устаси  О. Генри ва таниқли ўзбек адиби Ў. Ҳошимов ҳикояларида бадиий психологизмнинг намоён бўлиш усуллари, ёзувчиларнинг қаҳрамон руҳиятини тасвирлаш борасида таянадиган бадиий-эстетик тамойилларини илмий-таҳлилий, қиёсий-типологик ҳамда назарий жиҳардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаҳрамон яратишнинг муҳим унсури бўлган бадиий психологизмнинг усул ва воситаларидан фойдаланишда Америка ҳамда ўзбек ҳикоячилигидаги ички монолог, нутқий характеристика,     психологик тимсоллар ва уларнинг турли хусусиятларини ифодалаш каби универсал ва аналитик, динамик принципларини қўллаш услубидаги ўзига хос жиҳатлар далилланган;
ҳикояларда О. Генри ва Ў. Ҳошимовнинг персонаж руҳий оламидаги эврилишлар, кечинма ва ҳолатларнинг моҳиятини бутун мураккаблиги билан қамраб олишдаги бетакрор маҳоратлари, ҳаётий материалга Шарқ ва Ғарб анъаналарининг адабий-эстетик синтези асосида ёндашиш, ҳар икки мамлакатнинг маданияти ва қадриятлари сақланган ҳолда бадиий психологизмнинг намоён бўлиш тамойиллари тасвир ва ифоданинг аниқлиги мезони асосида изоҳланган;  
 ҳикояларда инсон  ҳаётини  бадиий  талқин  этиш; қаҳрамон ички дунёси билан уни ўраб турган ташқи оламнинг ижтимоий муносабатлари, психологик конфликт ва руҳий таҳлил воситаларининг намоён бўлиш моҳияти, уларни яратишда муаллифларнинг ҳикоя қилиш услуби пафоснинг ҳаётийлиги ва тиниқлиги мезони асосида аниқланган;  
 О. Генри ва Ў. Ҳошимов ҳикояларида бадиий  психологизмни  юзага чиқарувчи  портрет, пейзаж, нутқ, ички монолог, психологик детал, туш мотиви, қистирма эпизод каби психологик таҳлил воситалари бадиий субстант – образнинг модуслари унинг руҳий кечинмалари ва ана шу кечинмаларга мос ташқи қиёфа тасвиридаги уйғунлик  мезонига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка ва ўзбек ҳикоячилигида, хусусан, О. Генри ва Ў. Ҳошимов ҳикояларида бадиий психологизм муаммоларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
қаҳрамон яратишнинг муҳим унсури бўлган бадиий психологизмнинг усул ва воситаларидан фойдаланишда Америка ҳамда ўзбек ҳикоячилигидаги ички монолог, нутқий характеристика, психологик портрет, галлюцинация, психологик тимсоллар ва уларнинг турли хусусиятларини ифодалаш каби универсал ва аналитик, динамик принципларини қўллаш услубидаги ўзига хос жиҳатлар  далилланганига доир илмий хулосалардан А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Халқ таълими тизимидаги педагог-ходимларни узлюксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш бўйича 2021-2022-йилларда бажарилган “Узлюксиз касбий ривожлантириш – 2022” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот инситутининг 2023-йил 26-сентябр 02-07/150-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот ишининг умумий мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ёндашувлар, таҳлил ва мулоҳазалар тингловчиларни китобхонликка жалб қилишга ва Америка адабиёти борасидаги илмларини кенгайтиришга имкон берган;
ҳикояларда О. Генри ва Ў. Ҳошимовнинг персонаж руҳий оламидаги эврилишлар, кечинма ва ҳолатларнинг моҳиятини бутун мураккаблиги билан қамраб олишдаги бетакрор маҳоратлари, ҳаётий материалга Шарқ ва Ғарб анъаналарининг адабий-эстетик синтези асосида ёндашиш, ҳар икки мамлакатнинг маданияти ва қадриятлари сақланган ҳолда бадиий психологизмнинг намоён бўлиш тамойиллари тасвир ва ифоданинг аниқлиги мезони асосида изоҳланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022-2023-йилларда бажарилаётган ИЛ 21091378 рақамли “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 3-мартдаги 04/98-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг Америка ҳикоячилигида қаҳрамон руҳиятини ифодалашда бадиий психологизмнинг аҳамиятини таҳлил қилиш имконияти юзага келган;
О. Генри ва Ў. Ҳошимов ҳикояларида бадиий  психологизмни  юзага чиқарувчи  портрет, пейзаж, нутқ, ички монолог, психологик детал, туш мотиви, қистирма эпизод каби психологик таҳлил воситалари бадиий субстант – образнинг модуслари унинг руҳий кечинмалари ва ана шу кечинмаларга мос ташқи қиёфа тасвиридаги уйғунлик  мезонига кўра асослангани борасидаги илмий-назарий қарашлар ва хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш, ўзбек адиблари ижодини жаҳон адабиёти контекстида таҳлил қилиш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 3-октябрдаги 01-03/1063-маʼлумотномаси). Натижада О. Генри ва Ў. Ҳошимов ҳикояларида бадиий  психологизмни  юзага чиқарувчи  тасвир  воситалари, муаллифларнинг ижодий маҳорати контекстида кутилмаганлик эффекти ва якун масалалари муштараклиги борасидаги умумлашма хулосалар ёш ёзувчилар учун назарий манба сифатида хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish