Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлятов Валишер Хакимжановичнинг
докторлик диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Yu192.
Илмий консултантнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бахром Саломов, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёр Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодир Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, унинг табиатини, моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи нормаларни, илмий ва амалий консептуал ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш билан боғлиқ масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан мажбурий тартибда келишилиши зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси иштирок этиши мумкинлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифаларидан бири сифатида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлигини ҳамда қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар киритиш эканлиги асосланган;
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаб берувчи бош қоида сифатида қонунийлик принципини белгилаш зарурлиги асосланган;
мустақиллик принципи – адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаб берувчи бош қоида сифатида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаб берувчи бош қоида сифатида – ўзини ўзи бошқариш принципи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида адвокатура фаолиятининг принципи эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мавзусидаги диссертация иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш билан боғлиқ масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан мажбурий тартибда келишиб олиниши зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг Ягона услубиётининг 102-банди ўн иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 12-апрелдаги 04/2–09/1695–сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг норма ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 12-апрелдаги 04/2–09/1695–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг суд амалиётига оид долзарб масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиши мумкинлигини таъминлашга хизмат қилган;
қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлигини ҳамда қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланиши тўғрисидаги таклифлардан “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 122-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 12-апрелдаги 04/2–09/1695–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифаларидан бири сифатида нафақат қонун ҳужжатларини, балки бутун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш эканлигига хизмат қилган;
адвокатура фаолиятининг қонунийлик принципига асосланишига оид таклифлардан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг (2023-йил 1-май, ЎРҚ-837-сон) 1-моддасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 141-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 04/10–10-60–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилганлиги адвокатура фаолиятининг қонунийлик принципига асосланишини белгилашга хизмат қилган;
адвокатура фаолиятининг мустақиллик принципига асосланишига оид таклифлардан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг (2023-йил 1-май, ЎРҚ-837-сон) 1-моддасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 141-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 04/10–10-60–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилганлиги адвокатура фаолиятининг мустақиллик принципига асосланишини белгилашга хизмат қилган;
адвокатура фаолиятининг ўзини ўзи бошқариш принципига асосланишига оид таклифлардан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг (2023-йил 1-май, ЎРҚ-837-сон) 1-моддасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 141-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 04/10–10-60–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилганлиги адвокатура фаолиятининг ўзини ўзи бошқариш принципига асосланишини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish