Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Бекзод Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоли ҳосилдорлигини оширишда азотли ўғитлар меъёри ва бактериал препаратлар самарадорлиги”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2 PhD/Qх1118.
Илмий раҳбар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўразметов Қаҳрамон Каримбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот интитути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг ўтлоқи ботқоқ тупроқлари шароитида шолидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда азотли ўғитларни қўллаш меъёрларига боғлиқ ҳолда турли биопрепаратларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоқи ботқоқ тупроқлари шароитида шолининг ўртапишар “Искандар” навида азотли ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда “Ер-Малҳами”, “Бист” ва “Замин-М” биопрепаратларини қўллаш ишлаб чиқилган;
“Искандар” шоли нави уруғини экишдан олдин “Замин-М” биопрепарати билан 10 л/т меъёрда ишлов берилиб, минерал ўғитлар билан N100Р70К140, кг/га меъёрда озиқлантирилганда, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши жадаллашиб, 77,5 ц/га дон ҳосили олиниши исботланган;
“Искандар” шоли навида биопрепаратлар қўлланилганда дон сифати яҳшиланиб, амилаза миқдори 3- 4% ортгани аниқланган;
“Искандар” шоли навида биопрепаратлар таъсирида ўрим йиғимгача бўлган даврда, кўчатларнинг сақланувчанлик даражаси юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида шолидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда азотли ўғитлар муъёрларига боғлиқ ҳолда биопрепаратларни қўллаш самарадорлигини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида;
шоличиликка ихтисослашган фермер ва томорқа хўжаликлари учун “Шоли етиштиришда минерал ўғитлар ҳамда биопрепартлар қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил, 15 сентябр 04/21-21-05/4701-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома шоличилик фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
шоли етиштиришда минерал ўғитларни N100Р70К140 кг/га меъёрда қўллаш ва уруғ экиш олдидан Замин–М биопрепарати билан 10 л/т меъёрда ишлов бериш технологияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 40,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 сентябр 04/21-21-05/4701-сон маълумотномаси). Натижада шолининг “Искандар” навидан 72,5 ц/га дон ҳосили олиниб, ҳосилдорлик 5,3 ц/га ошган, рентабиллик даражаси 105,8 % ни ташкил этган;
шоли уруғларига экиш олдидан "Замин-М" биопрепарати билан 10 л/т меъёрда ишлов бериши Хоразм вилояти Гурлан туманида 20 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 сентябр 04/21-21-05/4701-сон маълумотномаси). Натижада шолининг "Искандар" навидан 71,8 ц/га дон ҳосили олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish