Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Иномжон Хусаиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муқобил гравитация назарияларида магнит дипол моментига эга зарралар динамикаси”, 01.03.01-“Астрономия” ва 01.03.02-“Космос физикаси ва астрофизика” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/FM
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, "ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ахмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори,академик. Абдужаббаров Аҳмаджон Адилжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Мардонов Шуҳрат Нумонжонович, физика-математика фанлари доктори, (ЎзР ФА Астрономия институти, бош илмий ходими); Мамаджанов Аҳрор Ибрагимович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. (Наманган муҳандислик-қурилиш институти)
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алтернатив гравитация назарияси доирасида қора ўралар яқинидаги заррачалар динамикасини тавсифлаш учун астрофизик моделларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қора ўралар атрофидаги магнит майдон бўйича тадқиқотлар γ параметрининг манфий қийматлари узоқдаги кузатувчи томонидан ўлчанган магнит майдоннинг бурчак компонентини ошириши кўрсатилди.
Эинстеин-Максwелл-скаляр майдон назарияси доирасида магнит моментига эга бўлган зарралар радиал ҳаракатидавомида магнит ўзаро таъсир параметри эффектив потенсиал максимуми ва энергия ҳамда импулс моментининг минимум қийматларини камайтириши кўрсатилди.  Шунингдек, энг кичик турғун доиравий орбиталарнинг радиуси магнитланиш параметри ортиши билан кескин камайиши қайд этилди.
ЭМС параметрининг мусбат (манфий) қийматининг ортиши билан магнит ва электр зарядига эга зарралар тўқнашув энергияси ошиши (камайиши) кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муқобил гравитация  назариясида электромагнит майдон ва магнитланган заррачалар ҳаракатининг ишлаб чиқилган астрофизик моделлари асосида:
магнитланган заррачаларнинг ҳаракатланиш хусусияти ва магнит эффектлари хитойлик олимлар томонидан Шанхайдаги Фудан университетида ишлатилган (ФУ, Хитой, 2024-йил 5-майдаги хати). Натижада, заррачаларнинг магнит зарядининг қиймати ва бу зарралар орбиталаридаги деформацияланган фазо эффектлари ҳисоблаб чиқилган;
магнитланган заррачалар ҳаракати бўйича натижалар хорижий тадқиқотчиларнинг ишларида қўлланилган, магнитланган заррачаларнинг айланадиган қора ўра атрофидаги таъсирини тавсифлаш учун юқори импакт факторли хорижий журналларда чоп этилган 5 дан ортиқ илмий мақолаларда  (The European Physical Journal C, Volume 84, Issue 3, article id.291, Web-Sc, IF-4.991; The European Physical Journal C, Volume 83, Issue 9, article id.855, Web-Sc, IF-4.991; Physical Review D, Volume 108, Issue 4, article id.044030, Web-Sc, IF-4.080; The European Physical Journal C, Volume 83, Issue 8, article id.704, Web-Sc, IF-4.991; The European Physical Journal C, Volume 83, Issue 6, article id.506, Web-Sc, IF-4.991 ва бошқалар) фойдаланилган.
Илмий натижаларнинг қўлланилиши, муқобил гравитация назариялари доирасида магнит майдон ва магнитланган зарраларнинг компакт обектлар атрофидаги ҳаракати ҳақида маълумот олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish