Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулов Феруз Яқубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “На+, Ба+, Мо+ ва О2+ ионлари ёрдамида имплантация қилинганда W ва W оксидлари юзасининг электрон хусусиятлари”, 01.04.04 – физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.2.PhD/FM721.
Илмий раҳбар: Умирзаков Болтаходжа Ерматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.65.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Рахманов Ғанибой Тожиевич, физ.-мат. фанлари доктори, профессор;
Худойқулов Илёс Холмурадович, физ.-мат. Фанлари PhD, кичик илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Урганч Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади монокристалл W(111) ва WО2 ва WО3 оксидли плёнкалар юзаларига барий, сезий ва кислород ионларини ўтқазиш ва имплантация қилиш орқали нано ўлчамли фазалар ва қатламларнинг шаклланиш қонуниятларини ҳамда уларнинг таркиби, тузилиши, электрон ва оптик хоссаларини ўрганиш
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ба, Cс ва уларнинг оксидлари юпқа қатламлари адсорбсияси жараёнида W нинг эмиссион ва оптик хоссаларининг ўзгариши асосан ҳақиқий иккиламчи ва фотоелектронларнинг чиқиш соҳасининг чуқурлиги ошиши билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Биринчи марта эφ ва λ ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқлик аниқланди.
Ба+, Cс+ ва На+ ионларини имплантация қилиш жараёнида W атомлари билан имплантация қилинган ълемент ўртасида кимёвий боғланиш ҳосил бўлмаслиги аниқланди. Электрон тузилиши, эмиссион ва оптик хусусиятларнинг ўзгариши юза ости қатламларнинг аморфизацияси, электронлар зичлигининг ошиши, эφ ва λ нинг камайиши билан боғлиқ.
Қиздирилган тагликка О2+ ионларини имплантация қилиш асосида W(111) нинг юза ва юза ости соҳаларида нано ўлчамли WО3 ва WО2 плёнкаларини олиш усуллари таклиф қилинган.
W(111) ни термик оксидлаш жараёнида WО2 ва WО3 плёнкаларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари ўрганилди.
Валент ва ўтказувчанлик зоналарида электронларнинг энергия ҳолатлари зичлиги ўзгаришининг асосий механизмлари, энергия соҳалар параметрлари, Ба+ ва Cс+ ионлари билан адсорбция ва имплантация қилинганда WО2 ва WО3 плёнкаларининг эмиссион ва оптик хусусиятлари ёритилган.
Ба+ ионлари билан имплантация қилинган WО2 ва WО3 пленкаларининг қиздириш, электрон бомбардимон қилиш ва лазер билан тавланиш жараёнида эмиссион ва оптик хоссалари ўзгаришининг асосий қонуниятлари ўрганилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши доирасида олинган металларда милтиллама разряд шароитларида термо диффузиявий таъсирларни ва структуравий ҳолатларини баҳолаш илмий тадқиқот натижалардан ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Атех-2018-264 «Милтиллама разряд ёрдамида маҳсулот юзасини тозалашда термодиффузиявий қатлам ўстириш усулини ишлаб чиқиш» номли амалий лойиҳани илмий-техникавий вазифаларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Вице-президентининг № 2/1255-58-сон маълумотномаси). Диссертациянинг ушбу хулосаларини амалда олинган илмий натижалар билан солиштириш орқали металл сиртига қоплама қоплашдан олдин тозалаш, металл материаллар исрофини камайтириш, қопламанинг юқори ёпишқоқлигини таминлаш ва сирт хусусиятларини назорат қилиш имкониятини оширишга олиб келди.
Диссертация ишининг баъзи натижалари “Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБ да фойдаланилган (“Олмалиқ КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича” ИИЧБ ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосарининг 17.01.2024 даги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича жорий этиш далолатномаси):
диссертация ишида таклиф қилинган W ни Ар+ ионлари билан ишлов бериш ва кейинги қисқа вақтли қишдириш усули орқали W кристалларини юқори даражада нуқсонлардан тозалаш ҳамда тоза монокристалл W намуна олиш;
диссертация ишида келтирилган вакуумда қиздирилган тагликка О2 молекулаларини ўтқазиш усули билан W(111) нинг юза ва юза ости соҳаларида WО2 ва WО3 қатламлари ҳосил бўлишининг оптимал режимлари илмий ишлаб чиқариш бошқармасида бир хил стехиометрик таркибга эга бўлган WО2 ва WО3 пленкаларини олиш учун фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish