Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Темур Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умуммий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Геометрик ва компютер моделлаштириш асосида музей экспонатларини виртуал тасвирлаш усули ва алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.01.01 - “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3794.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Анарова Шахзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Нарзуллоев Ойбек Мирзаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси асосида шаклларнинг геометрик кесишиши бўйича музей коллекцияларини уч ўлчовли моделини яратиш, параметрларини ҳисоблаш алгоритми ҳамда ахборот тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданий ёдгорлик обектларини асли параметрларининг ҳисоб аниқлиги, ўлчамлари ва шаклларини синфлаштириш ҳамда уларни виртуал музейда тақдим этишнинг геометрик модели яратилган;
эгри чизиқлар, юзалар ва обектларнинг уч ўлчовли шаклларини сегментларга ажратиш билан бўлакли кўпҳад усули асосида виртуал шаклларни яратиш модели ҳамда параметрларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
рақамли экспонатларнинг ахборот модели инфратузилмаси ва геометрик фигураларнинг топологик кўндаланг кесишиш жараёнини тақдим этиш алгоритми ишлаб чиқилган;
геометрик сиртларни шаклланиш тузилмаси ва ҳосил қилувчи элементларнинг хусусиятлари асосида график маълумотларни виртуал музей муҳитида тасвирлаш модели ҳамда интеграциялашган ахборот тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Геометрик ва компютер моделлаштириш асосида музей экспонатларини виртуал тасвирлаш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишда олинган илмий натижаларга асосланиб:
маданий ёдгорлик обектларини асли параметрларини ҳисоб аниқлиги, ўлчамлари ва формати асосида синфлаштириш ҳамда аксини виртуал музейда яратишни геометрик модели, рақамли экспонатларнинг ахборот тизимининг график асоси ва виртуал геометрик шакли, шаклларнинг геометрик кесишиш жараёнини тақдим этиш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Маъмун академяси «Дорул ҳикмат ва маориф» виртуал музейи миллий маданий мерос обектларини виртуал муҳитга ўтказиш мақсадида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 8.11.2023 йил №33-8/7825- сон маълумотномаси). Натижада халқаро виртуал музей кўргазмалар ўтказишда қулайлик ва самарадорликни оширишга имкон берган;
обектларини уч ўлчовли шаклларини геометрик моделлаштиришнинг бўлакли кўпҳад усули асосида яратиш ва параметрларини ҳисоблаш алгоритмлари ва математик таъминоти, реал борлиқда тасвирлашнинг график, фото, аудио ҳамда видео файл форматини қабул қилувчи ахборот тизимини “Ичан қала” миллий виртуал музейи муҳитларини яратиш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 8.11.2023 йил №33-8/7825- сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси иш унумдорлигини 10-12% га оширишга ҳамда музей экспонатларини уч ўлчовли виртуал фазода тасвирлаш имконини оширишган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish