Sayt test rejimida ishlamoqda

Мукимов Икром Илҳомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформацияларини даволаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.21 – «Стоматология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.1.PhD/Tib771.
Илмий раҳбар: Шокиров Шохрух Толибекович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Aхмедова Малкан Aбдирашидовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия).
Етакчи ташкилот: С.Д.Aсфендияр номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хейло ва уранопластикадан кейинги юзнинг ўрта қисми иккиламчи деформациясини текшириш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЮЛТТК бўлган беморлар учун таклиф этилаётган дастурида жағлар ва юз скелетлари моделларини 3Д сканерлаш асосида цефалометрик ва антропометрик параметрлари ишлаб чиқилган;
қаттиқ фиксация билан альвеоляр ўсиқ пластикаси режалаштиришда компютер моделлаштиришдан фойдаланиш юқори жағнинг узлуксизлигини тиклаши, юз мушакларининг нотўғри ишлаши ва дисфунксиясини бартараф этиши орқали юқори жағ ва буруннинг тўғри ривожланиши исботланган;
ортогнатик жарроҳлик амалиётини режалаштиришда юзнинг антропометрик таҳлили ва компютер моделлаштиришдан фойдаланилган беморларда анъанавий усулда режалаштирилган беморларга нисбаттан суяклар ва юмшоқ тўқималар Коркҳаус кўрсатгичлари 2,7 марта барқарорлашганлиги аниқланган;
таклиф этилган дастурининг 3Д жарроҳлик модулида ортогнатик операцияларни режалаштириш эстетик натижаларни 92% гача, тишлаш ва чайнашни 94,7% га яхшилаши, психологик ноқулайликни 84,2% гача камайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 11 майдаги 41-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган беморларни даволаш босқичларида жағлар ва юз скелетлари моделларини 3Д сканерлаш асосида олинган маълумотлар жарроҳлик амалиётидан сўнг кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишни ва ўтказилган жарроҳлик даволаш самарадорлигини яхшилаш мақсадида ушбу гуруҳ беморларнинг цефалометрик ва антропометрик параметрлари ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилояти стоматология шифохонасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 21.12.2022 йилдаги 8н-3/681-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформацияларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ЮЛТТК мавжуд беморларни комплекс текшириш ва даволаш бемор реабилитациясига ижобий таъсири билан бир қаторда эстетик ва функционал кўрсатгичларни ҳам сезиларли даражада яхшиланиши аниқланди, натижада беморлар психо-эмоционал ҳолати барқарорлашишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ТДСИ клиникасида 2019-2021 йиллар оралиғида ЮЛТТК ташхиси билан 312 нафар бемор даволанганини инобатга олсак ва ўртача даволаниш муддати 7-10 кун деб олсак, асоратларнинг олдини олиш ва тавсия этилган алгоритмда давланиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Бу эса 1 нафар бемор ҳисобига ўрта ҳисобда ҳар бир кун учун 92500 сўм давлат бюджетидан иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: қаттиқ фиксация билан альвеоляр ўсиқ пластикаси режалаштиришда компютер моделлаштиришдан фойдаланиш юқори жағнинг узлуксизлигини тиклаши, юз мушакларининг нотўғри ишлаши ва дисфунксиясини бартараф этиши орқали юқори жағ ва буруннинг тўғри ривожланиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган даволаш усули даволаш муддатларини қисқартириши ва иқтисодий самарадорлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилояти стоматология шифохонасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 21.12.2022 йилдаги 8н-3/681-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформацияларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Юқори жағ алвеоляр ўсиқ нуқсони мавжуд беморларда қаттиқ фиксация билан алвеоляр ўсиқ пластикаси режалаштиришда компютер моделлаштиришдан фойдаланиш юқори жағнинг узлуксизлигини тиклаши, юқори жағ сагиттал торайишини олдини олиши аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида юқори жағ алвеоляр ўсиқ нуқсони мавжуд беморларни даволашда таклиф этилган даволаш усули анъанавий даволанишни олган беморлар гуруҳига нисбатан стационар даво муддати 2-5 кунга кам. Иқтисодий жиҳатдан 1 нафар бемор ҳисобига ўрта ҳисобда барча ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда 1 кунлик даволаниш суммасини 92500 сўм деб оладиган бўлсак, 2 кунлик даволаниш ҳаражати яъни (2х92500 сўм) 185000 сўм иқтисод қилинади. Aгарда йилига ўртача 116 та операция ўтказилишини инобатга олсак (116х185000 сўм), йилига энг камида 21460000 сўм давлат бюджетидан иқтисод қилинишига эришилади.
учуничи илмий янгилик: ортогнатик жарроҳлик амалиётини режалаштиришда юзнинг антропометрик таҳлили ва компютер моделлаштиришдан фойдаланилган беморларда анъанавий усулда режалаштирилган беморларга нисбаттан суяклар ва юмшоқ тўқималар Korkhaus кўрсатгичлари 2,7 марта барқарорлашганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жарроҳлик амалиётини режалаштиришда юзнинг антропометрик таҳлили ва компютер моделлаштиришдан фойдаланиш юз-жағ жарроҳлари томонидан ҳам стационар шароитда қўлланилиши мумкинлиги ва жарроҳлик аралашув босқичларининг қисқарганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилояти стоматология шифохонасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 21.12.2022 йилдаги 8н-3/681-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформацияларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ЮЛТТК беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформациялари комплекс даволашда таклиф этилган компютер моделлаштиришдан фойдаланиш операциядан кейин даволаш самарадорлигини ошириши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши, операциядан кейинги яллиғланиш асоратларини олдини олиши аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Биз ишлаб чиққан даволаш алгоритми жарроҳлик ва даволанишдан кейинги асоратларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади. ЮЛТТК беморларда касалхонада ўртача 7-10 кун даволанади, бир кунлик касалхонада ётиш 45000 сўм, озиқ - овқат маҳсулотлари 17500 сўм, дори воситалари 30000 сўм. 10 кунга давлат бюджетидан 450000 + 175000 + 300000 = 925000 сўм ажратилиши керак. Aгар йилига ўртача 116 та операция ўтказилса, уларнинг 18 фоизида асоратлар кузатилади, 21 нафар беморга такрорий жарроҳлик аралашувлар талаб қилинади, харажатлар 19425000 сўмни ташкил қилади.
тўртинчи илмий янгилик: таклиф этилган дастурининг 3Д жарроҳлик модулида ортогнатик операцияларни режалаштириш эстетик натижаларни 92% гача, тишлаш ва чайнашни 94,7% га яхшилаши, психологик ноқулайликни 84,2% гача камайтириши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти ЮЛТТК беморларда комплекс даволашда таклиф этилган компютер моделлаштиришдан фойдаланиш, реабилитация босқичларининг қисқариши, беморнинг социумга қўшилишининг тезлашиши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилояти стоматология шифохонасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 21.12.2022 йилдаги 8н-3/681-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юқори лаб ва танглай туғма кемтикли беморларда юзнинг ўрта зонаси иккиламчи деформацияларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЮЛТТК мавжуд беморларни комплекс текшириш ва даволаш, бемор реабилитациясига ижобий таъсири билан бир қаторда эстетик ва функционал кўрсатгичларни ҳам сезиларли даражада яхшиланиши аниқланди, натижада беморлар психо-эмоционал ҳолати барқарорлашишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида юқори жағ алвеоляр ўсиқ нуқсони мавжуд беморларни даволашда таклиф этилган даволаш усули анъанавий даволанишни олган беморлар гуруҳига нисбатан стационар даво муддати 2-5 кунга кам. Иқтисодий жиҳатдан 1 нафар бемор ҳисобига ўрта ҳисобда барча ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда 1 кунлик даволаниш суммасини 92500 сўм деб оладиган бўлсак, 2 кунлик даволаниш ҳаражати яъни (2х92500 сўм) 185000 сўм иқтисод қилинади. Aгарда йилига ўртача 116 та операция ўтказилишини инобатга олсак (116х185000 сўм), йилига энг камида 21460000 сўм давлат бюджетидан иқтисод қилинишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish