Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамадиева Нигина Баходировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Руҳий бузилишлари бўлган соматик клиника беморларини ташҳислаш, олиб бориш ва даволаш менежменти”, 14.00.05 – Ички касалликлар, 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Tib895.
Илмий маслаҳатчилар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: интеграл соҳалараро ёндашув ва менежмент алгоритмларини ишлаб чиқиш орқали соматик касалхонадаги беморларда руҳий бузилишларнинг клиник кўриниши, динамикаси, уларни аниқлашнинг ҳамда бу тоифадаги беморларни олиб боришнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали касалликлар мавжуд беморларда соматик психоз ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари орасида  конституциявий-биологик, психологик ва ижтимоий омилларнинг аҳамияти юқори эканлиги асосланган;
психосоматик касалликларнинг клиник предикторлари ва сомато-психик статусдаги ўзгаришларни кўп ўлчовли статистик аналитик мезонлар билан баҳолаш асосида улар орасида корреляцион боғлиқлик исботланган;
тиббиётнинг бирламчи бўғини ва соматик шифохоналарда психосоматик бузилишлар ривожланган беморни эрта ташҳислаш, адекват кузатиш ва даво самарадорлиги назорати дастур асосида такомиллаштирилган;
соматик патологияларнинг клиник кечишига ментал ва бихевиорал омилларнинг таъсир қилиш механизмларининг аниқланиши натижасида психофармакологик коррекцияда тимоаналептик, анксиолитик терапия даво тактикаси асосланган;
аҳоли орасида кенг тарқалган сурункали касалликлар мавжуд беморларда психосоматик ҳолатда мультирационал психофармакокоррекцияни танлаш тамойиллари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 26 апрелдаги №24-Z/020-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 9 февралдаги 04/1617-сон хати юборилган):  
биринчи илмий янгилик: сурункали касалликлар мавжуд беморларда соматик психоз ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари орасида  конституциявий-биологик, психологик ва ижтимоий омилларнинг аҳамияти юқори эканлиги асосланган ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 19.02.2024 йилдаги 685-2-35-ТВ/2024-сонли буйруқ, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида 23.02.2024 йилдаги 758-2-41-ТВ/2024-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 03.04.2024 йилдаги 64-I/CH-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар  ривожланишини эрта аниқлаш ва касаллик клиник босқичлари даражасини белгилашда руҳий функциялар дефицитининг намоён бўлиши, асоратланишини прогнозловчи патопсихологик кўрсатгичларнинг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имконини берган ва эрта ташҳисот натижасида бемор психо-соматик статусининг оғирлашиши, сурункали ҳолатга ўтиши ҳамда ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар ривожланишини клиник-патопсихологик усуллар ёрдамида эрта аниқлаш  касалликнинг субклиник босқичларида ташҳислаш ҳамда соҳалараро мультидисциплинар терапевтик ёндашув натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кунларининг қисқариши ҳисобидан бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 290 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: соматик касалликлар  асосида ривожланган руҳий бузилишлар ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташҳислаш ҳамда интеграциялашган ёндашув орқали беморларни олиб бориш натижасида сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан бир нафар бемор ҳисобига бюджет ҳисобидан 758 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни 432 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тиббиётнинг бирламчи бўғини ва соматик шифохоналарда психосоматик бузилишлар ривожланган беморни эрта ташҳислаш, адекват кузатиш ва даво самарадорлиги назоратини таъминлайдиган дастур яратилган  ва бу Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 19.02.2024 йилдаги 685-2-35-ТВ/2024-сонли буйруқ, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида 23.02.2024 йилдаги 758-2-41-ТВ/2024-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 03.04.2024 йилдаги 64-I/CH-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар  ривожланишини эрта аниқлаш ва касаллик клиник босқичлари даражасини белгилашда интеграциялашган ёндашувнинг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имконини берган ва эрта ташҳисот натижасида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар ривожланишини клиник-патопсихологик усуллар ёрдамида эрта аниқлаш  касалликнинг субклиник босқичларида ташҳислаш ҳамда соҳалараро мультидисциплинар терапевтик ёндашув натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кунларининг қисқариши ҳисобидан бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 290 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: соматик касалликлар  асосида ривожланган руҳий бузилишлар ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташҳислаш ҳамда интеграциялашган ёндашув орқали беморларни олиб бориш натижасида сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан бир нафар бемор ҳисобига бюджет ҳисобидан 758 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни 432 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: психосоматик касалликларнинг клиник предикторлари ва сомато-психик статусдаги ўзгаришларни кўп ўлчовли статистик аналитик мезонлар билан баҳолаш асосида улар орасида корреляция борлиги исботланган ва Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 19.02.2024 йилдаги 685-2-35-ТВ/2024-сонли буйруқ, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида 23.02.2024 йилдаги 758-2-41-ТВ/2024-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 03.04.2024 йилдаги 64-I/CH-сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда сомато-психик бузилишлар ривожланишини эрта аниқлаш ва касаллик клиник босқичлари даражасини прогнозловчи клиник–психологик кўрсаткичларнинг аҳамиятини ўрганиш асосида кейинчалик ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имконини берган ва эрта ташҳисот натижасида клиник-динамик жиҳатдан оғирлашиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар ривожланишини клиник-патопсихологик усуллар ёрдамида эрта аниқлаш  касалликнинг субклиник босқичларида ташҳислаш ҳамда соҳалараро мультидисциплинар терапевтик ёндашув натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кунларининг қисқариши ҳисобидан бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 290 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: соматик касалликлар  асосида ривожланган руҳий бузилишлар ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташҳислаш ҳамда интеграциялашган ёндашув орқали беморларни олиб бориш натижасида сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан бир нафар бемор ҳисобига бюджет ҳисобидан 758 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни 432 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: соматик патологияларнинг клиник кечишига ментал ва бихевиорал омилларнинг таъсир қилиш механизмларининг аниқланиши натижасида психофармакологик коррекцияда тимоаналептик, анксиолитик терапия даво тактикаси асосланган.  Комплекс терапия жараёни Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 19.02.2024 йилдаги 685-2-35-ТВ/2024-сонли буйруқ, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида 23.02.2024 йилдаги 758-2-41-ТВ/2024-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 03.04.2024 йилдаги 64-I/CH-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: психосоматик бузилишлар кузатилган беморларнинг клиник ҳолатида типологик, хулқ-атвор, патопсихологик омиллар триггер характерга эга эканлиги аниқланиб, психосоматик бузилишларни даволаш усулларини янада муқобиллаштириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, соматик касалликларининг оғирлашишини олдини олиш ва сурункалашган ҳолатларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар ривожланишини  интеграциялашган терапевтик чора-тадбирлар натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кунларининг қисқариши ҳисобидан бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 120 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: соматик касалликлар  асосида ривожланган руҳий бузилишлар ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташҳислаш ҳамда интеграциялашган ёндашув орқали беморларни олиб бориш натижасида сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан бир нафар бемор ҳисобига бюджет ҳисобидан 800 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни 320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик аҳоли орасида кенг тарқалган сурункали касалликлар мавжуд беморларда психосоматик ҳолатда мультирационал психофармакокоррекцияни танлаш тамойиллари ишлаб чиқилган.  Ушбу тамойиллар дастури орқали ташҳислаш ва даво муолажаларини олиб бориш Жондор туман тиббиёт бирлашмасида 19.02.2024 йилдаги 685-2-35-ТВ/2024-сонли буйруқ, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида 23.02.2024 йилдаги 758-2-41-ТВ/2024-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 03.04.2024 йилдаги 64-I/CH-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: психосоматик бузилишлар кузатилган соматик беморларда сомато-психик кўрсаткичларни аниқлаш ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларнинг олдини олиш имконини берган, эрта ташҳисот ва самарали даволаш натижасида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратли ва оғирлашган ҳолатларни олдини олишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соматик касалликлар билан оғриган беморларда психосоматик бузилишлар ривожланишини клиник-патопсихологик усуллар ёрдамида эрта аниқлаш  касалликнинг субклиник босқичларида ташҳислаш ҳамда соҳалараро мультидисциплинар терапевтик ёндашув натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кунларининг қисқариши ҳисобидан бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 290 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: соматик касалликлар  асосида ривожланган руҳий бузилишлар ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташҳислаш ҳамда интеграциялашган ёндашув орқали беморларни олиб бориш натижасида сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан бир нафар бемор ҳисобига бюджет ҳисобидан 758 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни 432 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish