Sayt test rejimida ishlamoqda

Хан Валерий Сергеевичнинг
фандоктори (DSc) илмий маъруза кўринишида диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиё корейслари тарихшунослигининг асосий йўналишлари ва ривожланиш босқичлари», 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2016.2.Tar339  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.S.24.02.
Расмий оппонентлар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор; Дониёров Алишер Худойбердиевич тарих фанлари доктори, профессор; Карлыбаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқот мақсади: Марказий Осиёдаги корейс диаспорасига оид нашрларнинг тарихшунослик таҳлили ҳамда ушбу тарихшунослик ҳақида фикр юритишдан иборат. Иккала йўналиш ҳам эволюцион ва тузилмавий кесимларда кўриб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бу Марказий Осиёдаги корейслар тарихшунослигига оид биринчи диссертация тадқиқотидир. Олинган натижаларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: тарихшунослик ва этнологик. Натижаларнинг янгилиги:
    “мета-миллат” тушунчаси киритилди; унинг корейс этносига унинг ривожланишининг янги босқичи сифатида татбиқ этилиши (“Корейс мета-миллати”);
Корё сарам атамасига янги изоҳ берилган: дастлаб бу ўрта асрлардаги Корё давлатига оид эндоетноним эмас, балки Россиянинг Узоқ Шарқига кўчишнинг биринчи тўлқинида пайдо бўлган ва вилоят маъмурий органлари вакиллари томонидан ишлатилган экзоетноним бўлган;
    субетник гуруҳларнинг қабул қилинган таснифига аниқликлар киритилди; уларнинг тузилиши ва идентлиги тавсифланади; бу гуруҳлар авлод тузилишининг нумерологик таснифига минтақавий омил киритилди;
    Марказий Осиёдаги корейслар тарихшунослигига турлича ёндашувлар (предмет-тематик, ҳудудий-минтақавий ва хронологик) таҳлили; улар ўртасидаги муносабатлар тарихшунослигининг учта жиҳати: тўлиқлик (предмет-тематик тамойил), тузилиш (ҳудудий-минтақавий тамойил) ва эволюция (хронологик принцип)ни мослаштириш муаммоси сифатида шакллантирилади;
    Марказий Осиёдаги корейслар тарихшунослигининг босқичлари ва босқичлар хронологияси таклиф этилади: биринчи босқич миқдорий ва тавсифий (1954-2000 йиллар), иккинчи босқич сифат ва таҳлилий (2000-йилдан ҳозиргача);
биринчи босқичнинг асосий хусусияти фойдаланилган манбаларнинг миқдорий ўсиши ва дескриптивизм эканлиги асосланган. Ушбу босқич икки даврга бўлинади.  Биринчи давр (1954-1987) - фрагмент-миқдорий ва тезис-констатацион. Иккинчи давр (1987-2000) - кенгайтирилган-миқдорий ва тезис-аннотацион; иккинчи босқич икки даврга бўлинади: тор мавзули таҳлил ва кенг адабиётлар бўйича таҳлил;
    Марказий Осиё корейсларини ўрганишда мафкура ва миф яратиш алоҳида ажратилди; эмпирик маълумотларнинг бир қатор умумий қоидаларга номувофиқлиги, тарихий фактларни бузиб кўрсатиш ва сохталаштириш аниқланди;
адабиётда қайд этилмаган фактлар аниқланган; Марказий Осиё корейслари тарихшунослигидаги “ривожланган ҳудудлар” ва “бўш жойлар” кўрсатилган; юзлаб, шу жумладан хорижий тиллардаги асарлар, шунингдек, янги архив материаллари муомалага киритилди.
IV. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
    илгари зикр ва иқтибослар зонасида бўлмаган юзлаб асарлар ва архив материаллари муомалага киритилди; шунингдек, янги тарихий ва тарихшунослик фактлари; тадқиқот мавзуси бўйича 600 га яқин номдаги библиография яратилди;
    тематик соҳа ва таҳлил усулларини кенгайтириш бўйича тавсиялар келтирилди;
тадқиқот марказлари ва бирлашмалари дастурларига илмий компонентни киритиш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган афсона ва қолиплардан халос бўлиш имконини беради;
тадқиқот Ўзбекистон ва Корея Республикаси олимлари (ва бошқа хорижий олимлар) ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, Марказий Осиёдаги корейслар тарихини қайта кўриб чиқиш, Корея Республикаси жамоатчилиги ва ҳукумат доираларида унинг идрок этилишига таъсир қилади;
тадқиқот натижаларидан илмий тадқиқотлар, ўқув курслари, ўқув-услубий мажмуалар, энтциклопедиялар, маълумотномалар ва библиографик кўрсаткичлар тузиш, телевидение ва интернет дастурларида фойдаланиш мумкин.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish