Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилябов Икром Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стрептозотоцинли қандли диабет шароитида олинган авлодлар буйраги пўстлоқ қисмининг морфологик ўзгариши», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2638.
Илмий раҳбар: Усманов Равшанбек Джахангирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стрептозотоцинли қандли диабет шароитида туғилган авлодлар буйракларининг пўстлоқ қисмида кечадиган морфологик ўзгаришларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган авлодлар буйрагининг анатомик кўрсаткичлари оғирлиги, узунлиги, кенглиги, қалинлиги назорат гуруҳиникига нисбатан ишончли қисқариши исботланган;
тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодлар буйрагининг пўстлоқ қисмида коптокчаларнинг деформацияси, тўлақонлилиги, оралиқ шиш, томир ўзгаришлари, проксимал най эпителийси бўкиши асосланган;
тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодлар буйракларининг пўстлоқ қисмида проксимал най эпителийларида гиалин томчили ва гидропик дистрофия, коптокчалар атрофида бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши натижасида дистал найчаларда кенгайган, бўшлиғида тўрсимон гомоген оқсил излари мавжудлиги исботланган;
тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодларнинг буйракларида Шумлянский-Боумен капсуласи ҳар хил катталикда, фокусда гломерулосклероз ўчоқлари, периканаликуляр вена қон томирларида тўлақонлик  ҳолатиларнинг қайт қилиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 9 апрелдаги 06/31-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 31 майдаги 6И-11/х-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодлар буйрагининг анатомик кўрсаткичлари оғирлиги, узунлиги, кенглиги, қалинлиги назорат гуруҳиникига нисбатан ишончли қисқариши исботлангани Республика патологоанатомик маркази бўйича 27.12.2023 йилдаги 55/и-сон ҳамда Бухоро вилояти патологик анатомия маркази бўйича 15.01.2024 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган натижалар қандли диабет ҳолатида туғилган болаларни ўз вақтида аниқлаш, эрта ташхислаш, профилактикси ва даволашга қаратилган усулларни яратиш учун назарий асос бўлиб ҳизмат қилади. Бунинг натижасида қандли диабет билан хасталанган оналарни эрта ташхислаш ва касалликнинг асоратларини олдини олиш орқали, улардан туғиладиган болаларни ташхислаш тартибини яхшилашга эришиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларида олинган маълумотлар қандли диабет негизида дунёга келган  болаларнинг буйраги пўстлоқ қаватида келиб чиқиши мумкин бўлган морфологик ўзгаришларни  ва улардаги буйраклар иш фаолиятини яхшилаш мақсадида, ҳомиладор аёлларни  режали  равишда  тиббий кўрикдан  ўтказиш орқали она ва болада  юзага келадиган буйракка боғлиқ касалликларни олдини олиш бюджет маблағларини тежаш  имконини берган. Хулоса: оналардаги қандли диабет ҳолатининг кечиш даражаларини инобатга олган ҳолда улардан туғилган авлод буйракларининг пўстлоқ қисмида морфологик ўзгаришларни ривожланиши, буйрак коптокчалари ва қон томирларида кузатиладиган ўзгаришларнинг  ривожланиши ва уларнинг буйрак иш фаолиятига таъсир қилиши буйракларнинг функцияси бузилиши билан боғлиқ бўлган салбий таъсирни камайтириш мақсадида қандли диабет билан хасталанган оналар учун скрининг текширув, улардан туғилган болаларда УТТ амалиётини бажаришда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 325000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган авлодлар буйрагининг пўстлоқ қисмида коптокчаларнинг деформацияси, тўлақонлилиги, оралиқ шиш, томир ўзгаришлари, проксимал най эпителийси бўкиши  асослангани Республика патологоанатомик маркази бўйича 27.12.2023 йилдаги 55/и-сон ҳамда Бухоро вилояти патологик анатомия маркази бўйича 15.01.2024 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш учун қандли диабет ҳолатидаги оналардан туғилган авлод буйракларида кузатиладиган морфологик ўзгаришларини модели яратилган. Олинган натижалар, юзага келувчи буйрак етишмовчилиги, уни даволаш ва олдини олиш тартибини башоратлаш орқали самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет негизида туғилган авлодлар буйрак пўстлоқ қисмида кузатиладаган структур ва функционал, деструктив ўзгаришларни билиш ва бу ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш сарф  ҳаражатларни қисқартириш имконини берган. Хулоса: буйрак коптокчалари, проксимал ва дистал найларнинг постнатал ривожланишининг эрта даврида кузатиладиган морфологик ўзгаришларни билиш, юзага келувчи  иккиламчи буйрак касалликларни даволаш ва олдини олиш орқали, буйрак етишмовчилиги сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлари олди олинади ва бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодлар буйракларининг пўстлоқ қисмида проксимал най эпителийларида гиалин томчили ва гидропик дистрофия, коптокчалар атрофида бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши натижасида дистал найчаларда кенгайган, бўшлиғида тўрсимон гомоген оқсил излари мавжудлиги исботлангани Республика патологоанатомик маркази бўйича 27.12.2023 йилдаги 55/и-сон ҳамда Бухоро вилояти патологик анатомия маркази бўйича 15.01.2024 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган авлодлар буйракларининг пўстлоқ қисмида проксимал най эпителийларида гиалин томчили ва гидропик дистрофия, коптокчалар атрофида бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши натижасида дистал найчаларда кенгайган, бўшлиғида тўрсимон гомоген оқсил излари мавжудлиги буйракларда юз берадиган ўзгаришларни эрта ташхислаш орқали уларнинг асорталарни олдини олиш ва камайтириш даражасини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар тажрибавий қандли диабет натижасида юзага келадиган буйракларининг пўстлоқ қисмида проксимал най эпителийларида гиалин томчили ва гидропик дистрофия, коптокчалар атрофида бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши натижасида дистал найчаларда кенгайиши ва бўшлиғида тўрсимон гомоген оқсил излари пайдо бўлишини олдини олиш ва даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бир кунлик шифохонада бўлиши учун 110000 сўм ва бир курс даволаш учун 1100000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қандли диабет  касаллигини олдини олиш ва самарали даволаш натижасида ногиронликни олдини олиш ва самарали даволаш бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1110000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тажрибавий қандли диабет чақирилган урғочи каламушлардан туғилган  авлодларнинг буйракларида Шумлянский-Боумен капсуласи ҳар хил катталикда, фокусда гломерулосклероз ўчоқлари, периканаликуляр вена қон томирларида тўлақонлик ҳолатиларнинг қайт қилиниши исботлангани Республика патологоанатомик маркази бўйича 27.12.2023 йилдаги 55/и-сон ҳамда Бухоро вилояти патологик анатомия маркази бўйича 15.01.2024 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет фонида туғилган авлоднинг буйрак пўстлоқ қавати элементларни морфологик ўзгаришларни билиш, уларнинг миқдорий фарқларида кузатиладиган морфометрик ва морфологик ўзгаришларни тушуниш, бу ўзгаришлар оқибатида кузатиладиган асоратларни эрта башоратлаш ва даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет  шароитида туғилган авлоднинг буйрак пўстлоқ қисмининг морфологик ўзгаришлар, онтогенезида проксимал ва дистал найларниг структур ва функционал соҳаларининг шаклланиши ҳамда ривожланиши хусусиятларининг сезиларли даражада пасайишини эрта аниқлаш ва иккиламчи буйрак касалликларини олдини олиш орқали бюджет маблағларини бир нафар бемор учун ўртача 12% ни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: қандли диабет шароитида туғилган авлоднинг буйрак коптокчалари, Шумлянский Боумен капсула варақлари ва қон томирларидаги морфологик ўзгаришлар, постнатал онтогенезида уларнинг структур ва функционал соҳаларининг шаклланиши ҳамда ривожланишидаги ўзгаришларини эрта ташхислаш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 12% га иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish