Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимов Камол Исроил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зaмонaвий чорвaчилик комплекслaри ходимлaрининг меҳнaт шaроитини гигиеник бaҳолaш вa иш жaрaёнини соғломлaштириш чорa-тaдбирлaрини ишлaб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3522.
Илмий раҳбар: Қосимов Хайриддин Олимович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаширбаева Динара Махкамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий чорвачилик комплексларида  ишловчи ишчилар меҳнат шароити,  ишчи ўринларида пайдо бўладиган зарарли омиллар салбий таъсирини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорвачилик комплексларнинг иш ўринларида ноқулай миқроиқлим, ёритилганлик, шовқин даражаси, ҳаводаги кимёвий моддалар концентратцияси билан ишчиларнинг меҳнат шароитлари ва саломатлик ҳолати ўртасидаги боғлиқлик асосланган;
замонавий чорвачилик комплекслари ишчи ўринларида юзга келган ортиқча кимёвий моддалар ва зарарли чанг заррачалари билан алоқа қиладиган касблар хавфлилик  даражасига кўра 3.1-синфга мансублиги, соғин ва гўштга боқиладиган молларни парваришлаш билан боғлиқ касблар эса кимёвий омиллар таъсирида бўлганлигини учун 3.2-синфга мансублиги асосланган;
замонавий чорвачилик комплексларининг ишчи ўринларида эрталабки соатларда асосан гўнг ва озуқа қолдиқларнинг чириши ва парчаланишидан ҳосил бўлган водород сульфиди, метилмеркаптан ва аммиак миқдори юқори бўлиши натижасида касбий касалликларнинг ривожланиш хавфи юқори эканлиги исботланган;
чорвачилик комплекслари ҳавосининг ифлосланиш даражасини гигиеник таҳлили асосида ишчиларнинг даврий тиббий кўрикларни самарадорлигини ошириш, иш ўринларида микроиқлим, шовқин, ёруғлик ва кимёвий моддаларнинг руҳсат этилган даражада сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 22 апрелдаги 24-z/019-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 21 октябрдаги 1/29-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: чорвачилик комплексларнинг иш ўринларида ноқулай миқроиқлим, ёритилганлик, шовқин даражаси, ҳаводаги кимёвий моддалар концентратцияси билан ишчиларнинг меҳнат шароитлари ва саломатлик ҳолати ўртасидаги боғлиқлик асослангани Бухоро вилояти Пешку тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 01/688-сон ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 21.10.2023 йилдаги 1/29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: чорвачилик комплекслари ишчи ўринларида ноқулай миқроиқлим, ёритилганлик, шовқин, ҳаво таркибидаги кимёвий моддаларнинг рухсат этилган консентрациядан юқори чиқиши ишчиларнинг меҳнат шароит ва саломатлик ҳолатига таъсирининг ўзгаришини юзага келишини олдин олишга қаратилган техник ва технологик  чора-тадбирларнинг  ўрнини асослаш натижасида ушбу кўрсаткичларни яхшилашга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ўрнини асослаш ва ишчиларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичини яхшилаш билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чорвачилик комплекслари ишчи ўринларида ноқулай миқроиқлим, ёритилганлик, шовқин, ҳаво таркибидаги кимёвий моддаларнинг меъёрдан юқори бўлиши ишчиларнинг меҳнат шароит ва саломатлик ҳолатига таъсирининг ўзгаришини юзага келишига шороит яратилганлиги бир нафар беморларни ташхислаш мақсадида 60000 сўмни, хасталикни шифохонада қўшимча даволаш учун кунига 180000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: хасталик туфайли самарали ташхислаш тартибини амалга ошириш мақсадида чорвачилик комплекслари ишчи ўринларида ноқулай миқроиқлим, ёритилганлик, шовқин, ҳаво таркибидаги кимёвий моддаларнинг издан чиқиши ишчиларнинг меҳнат шароит ва саломатлик ҳолатига таъсирининг ўзгаришини юзага келишига шароит яратилганлиги меъёрлаштириш учун бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
 иккинчи илмий янгилик: замонавий чорвачилик комплекслари ишчи ўринларида юзга келган ортиқча кимёвий моддалар ва зарарли чанг заррачалари билан алоқа қиладиган касблар хавфлилик  даражасига кўра 3.1-синфга мансублиги, соғин ва гўштга боқиладиган молларни парваришлаш билан боғлиқ касблар эса кимёвий омиллар таъсирида бўлганлигини учун 3.2-синфга мансублиги асослангани Бухоро вилояти Пешку тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 15.11.2023 йилдаги 01/688-сон ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 21.10.2023 йилдаги 1/29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида юзга келган ортиқча кимёвий моддалар ва зарарли чанг заррачалари билан мулоқатда бўлган касблар хавфлилик  даражасини 3.1-синф синфга мансублиги, соғин ва гўштга боқиладиган молларни парваришлаш билан боғлиқ касбларда кимёвий омилларнинг таъсири билан мулоқатда бўлганлигини муносабатида 3.2 синфга мансублиги башоратлаш ва беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида юзага келган ортиқча кимёвий моддалар ва зарарли чанг заррачалари билан мулоқатда бўлган касблар хавфлилик  даражасини 3.1-синф синфга мансублиги, соғин ва гўштга боқиладиган молларни парваришлаш билан боғлиқ касбларда кимёвий омилларнинг таъсири билан мулоқатда бўлганлигини муносабатида 3.2-синфга мансублиги баҳолаш ишчиларнинг иш шаротига қараб касбий касалликлар билан касалланиш даражасини камайтириш  ишчиларнинг  иш шароитига боғлиқ  нафақалар  сонини йиллар кесимида камайтириш: 1) салбий таъсирини камайиши натижасида ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини ёқотиши олди олинган (корхонада 1 кунлик иш ҳақи 80000 сўм бўлса, вақтинчалик иш қобилиятини ёқотиши варағи ўртача 9,2 кунда 736000 сўмни ташкил қилади); 2) шифохона шароитида даволаниш талаб қилинмайди (шифохонада 1 кун қолиш ўртача 60000 сўмни ташкил қилади); 3) касбий касалликлар олди олиниб, иқтисод қилишга еришилган (1 нафар имтиёзли нафақа пенсияси ойига 747000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида юзага келган ортиқча кимёвий моддалар ва зарарли чанг заррачалари билан мулоқатда бўлган касблар хавфлилик  даражасини 3.1-синф синфга мансублиги, соғин ва гўштга боқиладиган молларни парваришлаш билан боғлиқ касбларда кимёвий омилларнинг таъсири билан мулоқатда бўлганлигини муносабатида 3.2 синфга мансублиги баҳолаш орқали касаллаинишни олдини олиш мақсадида ўртача бир нафар бемор ҳисобига ойига 2400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янглик: замонавий чорвачилик комплексларининг ишчи ўринларида эрталабки соатларда асосан гўнг ва озуқа қолдиқларнинг чириши ва парчаланишидан ҳосил бўлган водород сульфиди, метилмеркаптан ва аммиак миқдори юқори бўлиши натижасида касбий касалликларнинг ривожланиш хавфи юқори эканлиги исботлангани Бухоро вилояти Пешку тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими фаолияти 15.11.2023 йилдаги 01/688-сон ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 21.10.2023 йилдаги 1/29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида водород сулфид, метилмеркаптан, аммиак асосан гўнгларни ва озуқа қолдиқларини чириб, парчаланишидан пайдо бўлиши, ёпиқ биноларда водород сулфид, метилмеркаптан, аммиакнинг ишчи ўринларида миқдори ерталабки соатларда юқорилигини гигиеник баҳоланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида водород сулфид, метилмеркаптан, аммиак асосан гўнгларни ва озуқа қолдиқларини чириб, парчаланишидан пайдо бўлиши, ёпиқ биноларда водород сулфид, метилмеркаптан, аммиакнинг ишчи ўринларида миқдори ерталабки соатларда юқорилигини натижасида касбий касалликларнинг ривожланиш хавфи юқорлиги исботланган касалланиш хавфини ташхислаш учун: 1) беморларнинг бир кунда шифохонада ётиш учун ўрин кунлар сони 60000 сўмни ва беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини эса 2-3 кунга камайтириш орқали бир бемор учун 180000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: замонавий чорвачилик комплексларидаги ишчи ўринларида водород сулфид, метилмеркаптан, аммиак асосан гўнгларни ва озуқа қолдиқларини чириб, парчаланишидан пайдо бўлиши, ёпиқ биноларда водород сулфид, метилмеркаптан, аммиакнинг ишчи ўринларида миқдорини таҳлил қилиш орқали шифохонада қолиш кунлар сони 2-3 кунга қисқариши натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: чорвачилик комплекслари ҳавосининг ифлосланиш даражасини гигиеник таҳлили асосида ишчиларнинг даврий тиббий кўрикларни самарадорлигини ошириш, иш ўринларида микроиқлим, шовқин, ёруғлик ва кимёвий моддаларнинг руҳсат этилган даражада сақланишини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган техник ва технологик чора-тадбирлар Бухоро вилояти Пешку тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими фаолияти 15.11.2023 йилдаги 01/688-сон ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 21.10.2023 йилдаги 1/29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чорвачилик комплексларидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларнинг тарқалиш даражасининг гигиеник таҳлил асосида ишчиларнинг даврий тиббий кўрикларни самарадорлигини ошириш ва миқроиқлим, шовқин, ёритилганлик, кимёвий моддаларнинг миқдорини миқдорини меъёрлаштиришнинг рухсат етилган миқдоридан ошмаслигини гигиеник талаблар асосида ташкиллаштиришнинг техник ва технологик чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: чорвачилик комплексларидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларнинг тарқалиш даражасининг гигиеник таҳлил асосида ишчиларнинг даврий тиббий кўрикларни самарадорлигини ошириш ва миқроиқлим, шовқин, ёритилганлик, кимёвий моддаларнинг миқдорини миқдорини меъёрлаштиришнинг рухсат етилган миқдоридан ошмаслигини гигиеник талаблар асосида ташкиллаштиришнинг техник ва технологик чора-тадбирлари ишлаб чиқиш орқали: 1) беморларнинг бир кунда шифохонада ётиш учун ўрин кунлар сони 60000 сўмни ва беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини еса 2-3 кунга камайтириш орқали бир бемор учун 180000 сўмни иқтисод қилишга еришиш имконини берган; бир бемор учун қўшимча равишда касбий касалликларни ташхислаш учун 536000 минг сўмни умумий 39664000 иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чорвачилик комплексларидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларнинг тарқалиш даражасининг гигиеник таҳлил асосида ишчиларнинг даврий тиббий кўрикларни самарадорлигини ошириш ва миқроиқлим, шовқин, ёритилганлик, кимёвий моддаларнинг миқдорини меъёрлаштиришнинг рухсат етилган миқдоридан ошмаслигини гигиеник талаблар асосида ташкиллаштиришнинг техник ва технологик чора-тадбирлари ишлаб чиқиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига қўшимча равишда касбий касалликларни ташхислаш учун 536000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish