Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Хусанбой Мадаминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё республикаларида Советлар сездлари фаолияти (1917–1924-йиллар)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar240
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Тчороев Тйнтчтйкбек Кадирмамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот:   Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Туркистон АССР, БХСР ва ХХСРда совет ҳокимиятини зўрлик билан ўрнатилиш ҳамда мустаҳкамланишида советлар сездлари, халқ вакиллари қурултойларининг тутган ўрни ва ролини бирламчи ҳужжатлар, тарихий манбалар ҳамда даврий матбуот материалларининг таҳлили асосида ёритишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болшевиклар бошчилигидаги совет ҳокимиятининг Туркистон ўлкасида “советлаштириш” сиёсатини қўллаганлиги ва уни мустаҳкамлашда дастлаб Туркистон Советларининг ИИИ ўлка сезди (1917-йил 15–22-ноябр)дан олий ҳокимият органи сифатида мутлақ бошқарувнинг русийзабон миллатга мансуб шахсларнинг қўлига ўтганлиги, сездларда болшевикларнинг етакчилик қилганлиги, сиёсий соҳанинг советлар бошқарувига тўлалигича бўйсундирилиши, ижтимоий жабҳада 8 соатли иш кунини жорий этилганлиги, меҳнат ва ижтимоий таъминотда болалар ҳамда аёллар меҳнатини тартибга солиниши, тиббиётни ривожлантирилиши, очарчиликка барҳам бериш чоралари кўрилганлиги, маданий-маърифий соҳада ИИИ сезд муҳокамаси асосида Тошкент Халқ университетининг очилиши ва советча андозадаги “ягона меҳнат мактаб”ларини татбиқ қилинганлиги аниқланган;
БХСР ва ХХСРда бўлиб ўтган халқ вакилларининг қурултойлари фаолияти даври иккита босқичга бўлиниб, биринчи босқич (1920–1922-йиллар)даги қурултойларда совет ҳукумати томонидан эълон қилинган “ҳуқуқлар”дан келиб чиққан ҳолда демократик қарашлар, тамойилларга асосланган республика тараққиёт йўлини белгилаш бўйича ислоҳотларни ўтказилиши билан характерланганлиги, иккинчи босқич (1923–1924-йиллар)да ўтказилган қурултойларда эса “ташқи куч”, яъни болшевиклар марказининг тазйиқи ва аралашуви остида сиёсий вазиятнинг тубдан ўзгариши ва “социалистик йўл”га ўтиши қурултойларнинг совет мафкураси руҳига монанд бўлишига олиб келганлиги далиллар билан асосланган;
БХСРда фаолиятда бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг дастлабки И, ИИ, ИИИ қурултойларда кўрилган масалалар ва улар асосида чиқарилган қарорларнинг ўз даври учун долзарб аҳамият касб этганлиги, биринчи навбатда, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг миллий манфаатларга йўналтирилганлиги, уларда демократик принципларнинг устувор бўлгани, бироқ ИВ ва В қурултойлар тўлиқ болшевиклар диктаторлиги остида ўтиб кўрилган масалаларда Бухоро Республикаси манфаатлари эмас, балки марказ фойдаси ва кўрсатмалари ҳисобга олиниб қарорлар қабул қилингани очиб берилган;
Бутун Хоразм халқ вакилларининг ИИ ва ИИИ қурултойларида миллий масалалар бўйича муаммоларни бартараф этишга доир қарорларнинг қабул қилинишига қарамасдан, республика ҳудудида миллий муносабатларнинг тўла тартибга солинмаганлиги, дастлабки қурултойларда вақф мулкларининг национализация қилинмаганлиги, 1923-йил октябридан бу хайрия мулкларининг сиёсийлаштирилиши, Хоразм Советларининг ИВ қурултойида (1923-йил 17–20-октябр) вақфлар ҳолатининг қайта кўриб чиқилиши ортидан бу хайрия мулкларининг жиддий танқидга учраганлиги, тизимда махсус резолюция қабул қилиниб, вақф ерларининг ягона қишлоқ хўжалиги солиғига тортилиши халқ норозилигини келтириб чиқарганлиги, аста-секин унинг халқ қўзғолонига айланиб, 1923-йилда Питнак, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа туманларига тарқалиши оқибатида Хиванинг қамал қилиниши, бу қўзғолонни 1924-йилда ҳарбий кучлар томонидан бостирилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Осиё республикаларида Советлар сездлари фаолияти (1917–1924-йиллар) мавзусини тадқиқ қилиш давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида:
болшевиклар бошчилигидаги совет ҳокимиятининг Туркистон ўлкасида “советлаштириш” сиёсатини қўллаганлиги ва уни мустаҳкамлашда дастлаб Туркистон Советларининг ИИИ ўлка сезди (1917-йил 15–22-ноябр)дан олий ҳокимият органи сифатида мутлақ бошқарувнинг русийзабон миллатга мансуб шахсларнинг қўлига ўтганлиги, сездларда болшевикларнинг етакчилик қилганлиги, сиёсий соҳанинг советлар бошқарувига тўлалигича бўйсундирилишига доир илмий хулосалардан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тарих” мавзусидаги экспозицион режаларини тузишда ва уни фактик материаллар ҳамда тарихий манбалар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018-йил 11-октябрдаги 01-11-08-7053-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўлкада фаолиятда бўлган Советлар сездларидаги бошқарув фақатгина русийзабон миллатга мансуб шахслар ихтиёрида бўлганлиги бўйича тарихий ҳақиқатни ойдинлаштиришга хизмат қилган;
БХСР ва ХХСРда бўлиб ўтган халқ вакилларининг қурултойлари фаолияти даври иккита босқичга бўлиниб, биринчи босқич (1920–1922-йиллар)даги қурултойларда совет ҳукумати томонидан эълон қилинган “ҳуқуқлар”дан келиб чиққан ҳолда демократик қарашлар, тамойилларга асосланган республика тараққиёт йўлини белгилаш бўйича ислоҳотларни ўтказилиши билан характерланганлиги, иккинчи босқич (1923–1924-йиллар)да ўтказилган қурултойларда эса “ташқи куч”, яъни болшевиклар марказининг тазйиқи ва аралашуви остида сиёсий вазиятнинг тубдан ўзгариши ва “социалистик йўл”га ўтиши қурултойларнинг совет мафкураси руҳига монанд бўлишига олиб келганлиги масалаларига оид тадқиқот илмий натижаларидан Германия Федератив Республикасининг Бремен шаҳридаги “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” илмий тадқиқот марказининг “Ўрта Осиё тарихи” деб номланган ҳисоботини статистик ва бирламчи манбалари билан тўлдиришга кўмак берган (Бремен шаҳридаги “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” илмий тадқиқот марказининг 2022-йил 14-октябрдаги тегишли сертификати). Марказга тақдим қилинган БХСР ва ХХСРда бўлиб ўтган халқ вакилларининг қурултойларига тегишли бўлган материаллар мавжуд илмий ҳисоботларни аниқ рақамлар ва статистик маълумотлар билан бойитишга ҳисса қўшган;
Тадқиқот натижаларининг БХСРда фаолиятда бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг дастлабки И, ИИ, ИИИ қурултойларда кўрилган масалалар ва улар асосида чиқарилган қарорларнинг ўз даври учун долзарб аҳамият касб этганлиги, биринчи навбатда, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг миллий манфаатларга йўналтирилганлиги, уларда демократик принципларнинг устувор бўлганлигига доир маълумотлари “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-60-сон ““Хавфсиз маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари” номли лойиҳасининг давлат ва ҳокимият бошқаруви принципларининг тарихийлик жиҳатларига оид қисмини шакллантиришга яқиндан кўмак берган (Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 24-июлдаги 01-09/1583-сон маълумотномаси). Натижада тақдим қилинган материаллар ёш авлодни Ватан тарихининг кўрсатилган даври бўйича тарихий тафаккури ва билимларини янада кенгайтиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish