Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Наргиза Махсатжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
   

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сийосий, иқтисодий ва маданий жарайонлардаги  иснтироки  (1991-2021-йиллар, Андижон вилояти мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar402.
Илмий раҳбар: Собирова Дилфуза Тўхтасиновна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Усмонов Бахриддин Ахмедович, тарих фанлари доктори, доцент; Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот:   Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасидаги аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли масалаларини Андижон вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Республикада ўтиш даври ҳисобланган 1990-йилларда вилоят аёлларининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини ўстиришда 22 та мавжуд жамоат ташкилотлари ва маданият муассасалари раҳбарлари муҳим рол ўйнаганлиги, 1995 йилда Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида 19 нафар ҳоким ўринбосари, 24 нафар мутахассис, 1643 та бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раҳбарлари фаолият юритганлиги бироқ 2000 йиллардан  кейин Андижоннинг ижтимоий-сиёсий бошқарув жараёнларида фаол бўлган аёллар сонининг камайиб борганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Андижон вилоятидан сайланган 22 нафар депутатлар таркибида фақат 1 нафар аёл - Жалақудуқ тумани ҳокими М.Эгамова бўлганлиги аниқланган;
вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган аёллар 1995 йилда 291 нафар,  2000 йил 500, 2004 йил 719 нафарга етган бўлса-да,  уларнинг улуши атиги 3,1 фоизни (аёллар тадбиркорлиги даражаси бўйича республикада 8 ўринда) ташкил этганлиги уларнинг асосан фаолиятини кенгайтириш имконияти паст боълган фермерлик, оилавий тадбиркорлик ва қисман шаҳарлардаги хизмат кўрсатиш йўналишлари билан чекланиб қолганликлари, яратилган имкониятлар кўламининг ошиши натижасида 2021йилга келиб уларнинг сони 4000 нафардан ошганлиги асосланган;
Андижон вилоятида 1995 йил декабр ойида “Олима аёллар” уюшмаси ташкил этилган бўлса-да, ўтган йиллар мобайнида хотин-қизларнинг илмий салоҳияти суст ривожланиб, хусусан, 2012-2013 йилларда тадқиқотчилар сони 26 нафарни ташкил этганлиги, аёлларга сўнгги йиллардаги ҳақиқий эътибор натижасида  2020-2021 йилларда 175 нафари илмий-тадқиқот ишларини олиб бориб,  2018-2020 йиллар давомида 6 нафар фан доктори (DSc), 14 нафар фалсафа доктори (PhD) бўйича диссертациялар ҳимояси амалга ошганлиги, 2021 йилга қадар 522 нафар хотин-қиз турли давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги, вилоят ҳокими қарори билан “Нодирабегим” номидаги мукофот таъсис этилганлиги, “Гиннесс рекордлар китоби”га кирган биринчи ўзбек аёли сифатида дунёга танилган М.Алиева андижонликларнинг фахри эканлиги кўрсатиб берилган;
1990-йиллардаги оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати юзасидан вилоятда ҳокимликнинг махсус фармойиш ва қарорлари билан  аёлларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш, аёллар ва болаларни янада соғломлаштириш тадбирлари учун вилоят сарф-харажатлар сметасининг оширилиши, Андижон вилоят телевидениесида “Шифокор” видеоканали орқали тарғибот ишларининг йўлга қўйилиши вилоятда республика миқёсидаги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза этиш борасидаги ижобий ютуқларга эрилишилишига асос бўлганлиги, бу борадаги ислоҳотлар натижасида оналар ва болалар ўлими даражаси (оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробарга) камайишига эришилганлиги далилланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлардаги иштирокига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
     Республикада ўтиш даври ҳисобланган 1990-йилларда вилоят аёлларининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини ўстиришда 22 та мавжуд жамоат ташкилотлари ва маданият муассасалари раҳбарлари муҳим рол ўйнаганлиги, Андижоннинг ижтимоий-сиёсий бошқарув жараёнларида фаол бўлган аёллар фаолияти, оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган гендер тенглиги стратегияси аёл-қизларнинг юксалиши учун замин бўлаётганлиги, давлат ва жамият бошқаруви идораларида фаолият кўрсатаётган андижонлик аёлларнинг ҳокимият поғоналаридаги иштироки тўғрисидаги маълумотларидан Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг тарғибот тадбирларида (Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг 2022-йил 27-июлдаги 01-147-сон маълумот-номаси) ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тадбириларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2023-йил 12-апрелдаги 04-01/102-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда хотин-қизларнинг ўрнини, аёллар бандлигини таъминлашда хусусий тадбиркорлик ва бизнеснинг аҳамиятини асослаб бериш ҳамда оила ва жамиятда аёлларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
вилоят аёлларининг замонавий кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги интилишлари бу борадаги ютуқлари, хусусан миллий каштачилик, гиламдўзлик, дўппичилик каби ҳунармандчилик турлари асосида миллий анʼаналарнинг тикланиши ва урф-одатларнинг кенг таргʼиб этилиши орқали қадриятларни тикланаётганлиги, шунингдек қўшимча ишчи ўринларни яратилиши натижасида аёл-қизларнинг бандлиги таъминланаётганлиги, бироқ тадбиркорлар орасида айрим хотин-қизларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли билмаслиги, соҳада молиявий саводхонлик етарлича эмаслиги, меҳнат бозорида гендер тафовутлар тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 18- июлдаги №01/15-147-сон маълумотномаси) ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва 0ъзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 8-банди “Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2023 - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб вазирлик ва идораларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги фаолиятини янги босқичга кўтариш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан самарали фойдаланилган. (Республика  Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 17-апрелдаги № 151-сон маълумотномаси).
хотин-қизларни қўллаб - қувватлаш юзасидан олиб борилган давлат сиёсати натижасида илм-фан, таълим, спорт ва маданият ҳамда согʼлиқни сақлаш соҳаларида аёллар улиши ўсиш динамикаси, глобал муаммоларни ҳал этишдаги тадқиқотчи аёлларнинг илмий лойиҳалари, сўнгги ИТ технологияларда эришаётган ютуқлари, қизларнинг таълим олишига яратилаётган имкониятлар, хусусан олий таълимга қизларнинг кириш имкониятларининг оширилиши, улар учун фоизсиз таълим кредитларини жорий қилиниши, шунингдек соҳадаги айрим муаммоларнинг ҳам борлиги ва глобаллашув даврида ёшларнинг, ҳусусан, қизларнинг тарбиясига оммавий маданиятнинг, оиладаги носогʼлом муҳитнинг салбий таъсирлари, аёлларга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва зўравонликлар, улар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ортиб бораётганлиги, одам савдоси, ташқи ва ички миграцияларда аёллар сонининг ортаётгани ва мавжуд муаммоларни бартараф этишдаги давлат сиёсатининг кучайтирилиши, соғлом турмуш масаласининг зарурати, вилоят хотин-қизларининг турмиш тарзида учраётган маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали” АЖнинг “Маънавият бош муҳаррияти”, “Ток-шоу” ва интерактив телелойиҳалар бош муҳаррияти томонидан “Ёшлар етакчиси билан бир кун”, “Ренессанс ёшлари”, “Янги Ўзбекистон ёшлари” каби кўрсатувлар ва роликларни тасвирга олиш жараёнида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали” Акциядорлик Жамиятининг 2023-йил 19-апрелдаги №14-02-50 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида телетомошабинлар андижонлик аёл-қизларнинг фаолияти ҳақидаги кўплаб янги маълумотларга эга бўлди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish