Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучимова Фарида Таштемировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим тизимида ёшларда проектив тафаккур тарзини шакллантиришнинг онто-гносеологик масалалари”, 09.00.01- Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fal711
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ризаев Илҳом Имомалиевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда таълим жараёнида проектив тафаккур тарзининг аҳамиятини очиб бериш, уни шакллантиришнинг усуллари ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда таълим жараёнида проектив тафаккурнинг креатив моҳияти, ижтимоий зарурияти, мутахассислар ҳамда олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги методологик детерминациясининг назарий ва амалиётдаги (технологик жараёнлардаги) ўрни очиб берилган;
проектив тафаккурнинг табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар билим соҳаларида шаклланиши билан боғлиқ конструктив, инновацион жиҳатлари ҳамда таълим сифатини оширишига хизмат қиладиган танқидий фикрлашнинг ижодий ва функсионал самарадорлиги мантиқий далилланган;
ёшлар онгида проектив тафаккурнинг инновацион трансформацияси (функсионал ўзгариши), унинг интеллектуал фаолиятдаги прогностик, праксиологик, когнитив аспектлари аргументланган;
информацион жамиятда проектив ва технологик тафаккурнинг диалектик алоқадорлигининг фалсафий асослари, унинг онтологик, гносеологик ҳамда эвристик жиҳатлари пролиферасия тамойили асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда таълимда проектив тафаккур тарзини шакллантиришнинг онто-гносеологик масалаларини тадқиқ этиш асосида:
ёшларда таълим жараёнида проектив тафаккурнинг креатив моҳияти, ижтимоий зарурияти, мутахассислар ҳамда олимларнинг касбий малакани эгаллашидаги методологик детерминациясининг назарий ва амалиётдаги (технологик жараёнлардаги) ўрнига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022 йиллларда бажарилган “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги ФЗ-2020010829 рақамли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетинниг 2023-йил 16-июндаги 04/11 37-59-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва таълим сифатини оширишда, талаба ёшлар интеллектини кўтаришга, уларда проектив, яъни, лойиҳавий тафаккур тарзини шаклантириш ва ривожлантиришга  хизмат қилган;
проектив тафаккурнинг табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар билим соҳаларида шаклланиши билан боғлиқ конструктив, инновацион , жиҳатлари ҳамда таълим сифатини оширишига хизмат қиладиган танқидий фикрлашнинг ижодий ва функсионал самарадорлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқад вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятининг ривожлантириш  ва инсон тараққиёт марказининг  2022-йилда бажарилган “Маҳалларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик та'сирига тушиб қолишнинг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” номли 22/01/01 рақамли амалий грант лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқад вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёт марказининг  2023-йил 14-июндаи 02/328-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга, талаба ёшлар интеллектини ривожлантиришга, уларда проектив, лойиҳавий тафаккур тарзини шакллантириш, фалсафий, маънавий-илмий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
ёшлар онгида проектив тафаккурнинг инновасион трансформасияси (функсионал ўзгариши), унинг интеллектуал фаолиятдаги прогностик, праксиологик, когнитив аспектлари аргументланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИВ режасининг “Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари” 4.1 “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, турмуш сифатини ошириш соҳасида” ва 4.2 “Фан ва таълим тизимини ислоҳ этиш, мамлакатимиз аҳолисининг олий таълимга қамровини босқичма­босқич 50 фоизга чиқариш соҳасида” бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 28 августдаги 02-05/50 -сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар жамиятда таълим-тарбия соҳасини модернизасиялашга, функсионал жиҳатдан оптималлаштиришга оид ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқаришга оид кўникмаларни шакллантирувчи проектив тафаккур тарзини юксалтиришга хизмат қилган;
информацион жамиятда проектив ва технологик тафаккурнинг диалектик алоқадорлигининг фалсафий асослари, унинг онтологик, гносеологик ҳамда эвристик жиҳатлари пролиферасия тамойили асосида очиб берилганлигига оид методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви ва “Касбим-фаҳрим” радиоешиттиришининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-июндаги 01-11/482-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувни ссенарийсини мазмунан бойитишга ҳамда ёшларда проектив тафаккур тарзини шакллантиришга оид назарий ва услубий  ғоялар, тамойилларни ўрганиш масаласи  ва таълим сифатини оширишда танқидий, прогностик, инновацион фикрлашни ривожлантириш муҳим интеллектуал омил эканлиги кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish