Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Моҳира Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм вилояти ниначилар (Инсеcта: Одоната) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B815.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Досчанова Манзура Бабажановна биология фанлари фалсафа доктори , катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти Одоната фаунасини аниқлаш, биотопик ва зоогеографик тарқалиши ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилояти ниначилар фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 5 та оила, 8 та кенжа оила ва 10 та авлодга мансуб 22 тури аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун ниначиларнинг 1 та тури (Ортҳетрум cоерулесcенс) аниқланган;
илк бор Хоразм вилояти ҳудудида Ниначилар туркуми Сймпеcма авлодига мансуб иккита тур: Сймпеcма гобиcа ҳамда Сймпеcма паедисcа турларининг таксономик оʻрни молекуляр-генетик таҳлиллар асосида исботланган;
ниначиларнинг имаго ва личинкалик босқичларининг биоекологик хусусиятлари асосланган ҳамда табиатдаги амалий аҳамияти ва биоценотик алоқалари очиб берилган;
ниначиларнинг учиб чиқишига асосан 6 та фенологик таснифи ишлаб чиқилган ва морфоекологик хусусиятлари бўйича 3 та гуруҳга мансублиги аниқланган;
Хоразм вилояти ниначиларининг табиий ва антропоген биотоплардаги доминантлик кўрсатгичларига асосан 4 та гуруҳга мансублиги исботланган;
ниначиларнинг тарқалиш хусусиятларига кўра, 4 та биотопик ҳамда географик кенглик ва узунлик кесимида 15 та гуруҳга ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти ниначилари (Инсеcта: Одоната) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ниначиларнинг Зйгоптера ва Анисоптера кенжа туркумларига тегишли 22 турга мансуб 87  нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 28 февралдаги 4/1255-390 - сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Хоразм вилояти ҳудуди бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлиллар ўтказиш, ландшафтлар бўйича тақсимланишни таҳлил этиш ҳамда интерфаол атлас тайёрлаш имконини берган;
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Хоразм вилояти ниначилар туркуми турларининг мДНК (CОИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2023 йил 2 июлдаги маълумотномаси). Натижада, Сймпеcма паедисcа тури учун - ОР195506; Сймпеcма гобиcа тури учун - ОР195515 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish